• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Қироллик даври: «Реал»нинг Флорентино Перес давридаги энг қиммат трансферлари

    Флорентино Перес шахсияти «Реал» учун жуда муҳим бўлиб, у клуб ва унинг ташқарисида содир бўладиган барча нарсаларни шахсан ўзи назорат қилишга ҳаракат қилади. Флорентино 2009 йилдан бери жамоани бошқараётган бўлса ҳам, у «қироллик клуби»ни худди асрлар давомида назорат қилаётганга ўхшайди. Яқинда у учинчи марта президентликка тасдиқланди. Функционернинг биринчи муддати 2000 йилдан 2006 йилга қадар давом этган. Иккинчи муддат эса шу кунгача, аниқроғи 12 йилдан бери давом этаётганди. Флорентинонинг асосий мақсади ҳар доим дунёнинг энг яхши футболчилари «Реал»да ўйнашини таъминлаш бўлган. Ушбу мақсадга эришиш учун функционер ҳалигача ҳеч нарсани аямайди. Қуйида айнан «қироллик клуби»нинг Перес даврида амалга оширилган энг қиммат трансферлари ҳақида фикр юритилади.

    Ферлан Менди — 2019 йил, 48 миллион евро

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Менди «Реал»га 2019 йилнинг июлида келиб қўшилган. «Қаймоқранглилар» франциялик футболчи учун «Лион»га 48 миллион евро тўлаган. Зинедин Зидан дарҳол ватандошини ўз қанотига олди, бундан ҳатто Серхио Регилон жабр ҳам кўрди. Мадрид клуби ўз тарбияланувчисини дастлаб «Севилья»га ижарага берди, кейинроқ эса «Тоттенҳэм»га сотиб юборди. Аммо Менди мураббийнинг ишончини оқлади. Ҳозирда у «қироллик клуби»нинг асосий чап қанот ҳимоячиси бўлиб, Марселодек ўйинчини захирага «михлаб қўйган». Умуман олганда, ушбу трансферни Перес ва клуб директорлар кенгаши учун муваффақиятли деб ҳисоблаш мумкин.

    Эдер Милитао — 2019 йил, 50 миллион евро

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    «Реал» доимий равишда иқтидорли бразилияликларни қидириб келган, уларнинг кўпчилиги эса биринчи имкониятдаёқ сотиб олинади. Улардан бири Милитаодир. У «Сан-Паулу»ни тарк этгач, «Порту»га кўчиб ўтади, ҳимоячи у ерда атиги 1 йил ўйнайди. Шундан сўнг уни 50 миллион евро эвазига «қироллик клуби» сотиб олди. Милитао «Реал»да ўзининг иккинчи мавсумини ўтказмоқда. Ҳозирча бразилияликни барқарор ҳаракат қилмоқда деб айтиш қийин, боиси у кам ўйин амалиётига эга бўлмоқда. Аммо шундай бўлиши кутилган эди. У асосий таркибдан жой олиши учун Рафаэл Варан ва Серхио Рамосдан бирини захирада қолдириши керак бўлади. Бу эса деярли имконсиз иш. Милитао асосий ҳимоячилар сафдан чиққан тақдирдагина майдонга тушиши мумкин. Сўнгги ўйинларда эса айнан шундай ҳолат юз бериб турибди. Варан коронавирус билан касалланган, Рамосда эса жароҳат. Ҳимоя марказида эса Милитао ва Начо тандеми «Реал»га қўрғон вазифасини ўтамоқда.

    Луиш Фигу — 2000 йил, 60 миллион евро

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Фигунинг трансфери «Реал»да Перес даврини бошлаб берган. Айнан Фигунинг трансфери Флорентинонинг сайловлардаги ғалабасини таъминлаган. Ўша даврда бутун Испанияни ростдан ҳам португалиялик «Барселона»дан «Реал»га ўтадими деган савол қизиқтирарди. Якунда ҳақиқатан ҳам Перес ваъда қилганидек, Фигу Мадрид клуби футболчисига айланади.

    Мадридда Фигу фаолиятининг яхши қисмини ўтказди дейиш мумкин. У «қаймоқранглилар» билан биргаликда 2 мартадан Ла Лига ва Испания Суперкубогида, шунингдек, 1 мартадан Чемпионлар Лигаси, УЕФА Суперкубоги ва Қитъалараро кубокда ғолиб чиққан. Испаниядаги миссиясини якунлагач, Фигу Италияга йўл олади ва «Интер»да фаолиятини якунлайди.

    Лука Йович — 2019 йил, 63 миллион евро

    Фото: «Реал»

    Фото: «Реал»

    Йович бундан 2 йил олдин «Реал»га ўтган, аммо унинг келажаги ҳамон сўроқ остида қолмоқда. Сербиялик «қироллик клуби» сафида 32 та ўйин ўтказиб, атиги 2 тадан гол ва голли узатмани амалга оширган. Бу марказий ҳужумчи учун ўта паст кўрсаткич ҳисобланади. Қишки трансферлар ойнаси вақтида Йович ижара асосида «Айнтрахт»га қайтди. Франкфурт клубида сербиялик футболчининг ишлари ёмон кетмаяпти – Бундеслиганинг 12 учрашувида 3 та гол. Ҳужумчи келаси мавсумни қаерда бошлаши номаълум. Футболчининг ўзи «Айнтрахт»да қолиш имкониятини истисно этмаяпти, аммо «Реал»га қайтиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Бу ерда ҳаммаси Флорентино бошлиқ клуб раҳбариятининг режаларига боғлиқ.

    Кака — 2009 йил, 67 миллион евро

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Каканинг трансфери Переснинг иккинчи президентлик муддати бошланишига тўғри келган. «Қаймоқранглилар» ўшанда футболчи учун «Милан»га 67 миллион евро тўлаганди. Кака Мадрид клубида 4 йилини ўтказди, аммо бу даврни футболчи учун жуда муваффақиятли ўтган деб бўлмайди. Ярим ҳимоячи жамоа билан биргаликда атиги 1 мартадан Испания чемпионати ва мамлакат Кубогида зафар қучган. Кака «Милан»да кўплаб муваффақиятларга эришганди, бразилиялик «Реал»даги фаолиятидан кейин айнан яна эски клубига қайтади, аммо унинг Италиядаги кейинги «юриши» атиги 1 йил давом этади, холос. Кака ҳақида гап кетганида яна бир фактни алоҳида таъкидлаш керак, айнан у Криштиану Роналду ва Лионель Месси даври бошланишидан олдин «Олтин тўп»га эга чиққан сўнгги футболчи ҳисобланади.

    Хамес Родригес — 2014 йил, 75 миллион евро

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Хамесни Перес Карло Анчелоттининг талабига биноан сотиб олган. «Қаймоқранглилар» ҳужумкор ярим ҳимоячи учун «Монако»га 75 миллион евро тўлаган. Италиялик мутахассис қўл остида Родригес ёмон ҳаракат қилмади. Аммо Анчелотти ишдан бўшатилгандан сўнг колумбияликда ўйин амалиёти билан биргаликда самарадорлик ҳам сезиларли даражада камая бошлади. Шундан сўнг Хамес икки мавсумни «Бавария»да ижара асосида ўтказди. Аммо Мюнхен клуби уни сотиб олишни хоҳламади, мадридликлар ҳам унга ортиқ ишонишни истамасди. Аммо шу вақтда яна Анчелотти пайдо бўлди ва ярим ҳимоячини «Эвертон»га олиб келди. Англияда футболчининг ишлари анча яхшиланди. Мерсисайд клуби ҳали Чемпионлар Лигаси даражасига чиқмаган бўлса ҳам, жамоа истиқболли лойиҳаларга эга.

    Зинедин Зидан — 2001 йил, 77,5 миллион евро

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Зидан Переснинг қиммат трансферларини бошлаб берган харидлардан биридир. «Қироллик клуби»нинг амалдаги мураббийи жамоага 2001 йилнинг ёзида «Ювентус»дан 77,5 миллион евро эвазига кўчиб ўтган. Француз Мадридга тажрибали ва совриндор футболчи сифатида келганди. Зизу футболчи сифатида 5 йил ичида икки бор Испания Суперкубогини, шунингдек, бир мартадан Ла Лига, Чемпионлар Лигаси, УЕФА Суперкубоги, қитъалараро Кубок ва Интертото Кубогини қўлга киритган. Мураббий Зидан нималар қилгани эса ҳаммага яхши маълум. Франциялик кетма-кет уч марта бир клуб билан Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонган биринчи ва ягона мутахассис ҳисобланади. Сўнгги пайтларда Зиданинг жамоани тарк этиши, раҳбарият унинг ишидан қониқмаётгани ҳақида кўплаб хабарлар тарқалмоқда. Аммо Зидан ҳамон жамоа бош мураббийилигича қолмоқда ва жамоасини олға бошлашда давом этмоқда.

    Криштиану Роналду — 2009 йил, 94 миллион евро

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Роналдунинг трансфери «Реал» учун Перес давридаги энг муваффақиятли харидлардан бири ҳисобланади. Криштиану Мадридда нафақат «гол машинаси» вазифасини бажарар, балки «қироллик клуби»га қўшимча миллионларни олиб келадиган бренд ҳам эди. Испания пойтахтида португалиялик шунчаки мўъжизавий статистика кўрсатарди. У фақат Ла Лиганинг ўзида 40, 46 ва ҳатто 48 талаб гол урган мавсумлар бўлган. Тўққиз йиллик муваффақиятли ҳамкорликдан сўнг клуб ва футболчининг йўллари айро тушди: 2018 йилнинг ёзида Роналду «Ювентус»га ўтиб кетди, «қаймоқранглилар» эса шундан бери ўзи хоҳлаганидек ҳужумчига эга бўла олмаяпти. Умуман олганда, Роналду ҳам «Реал»дан кетгач, (клуб миқёсида) катта ғалабаларга эришгани йўқ. Узунқулоқ гапларга кўра томонлар камида яна 1 мавсумга бирлашиши мумкин, аммо ҳозирча бу миш-мишдан нарига ўтмаяпти.

    Гарет Бэйл — 2013 йил, 101 миллион евро

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Бэйл «Реал» 100 миллион евродан кўпроқ тўлаган биринчи футболчи бўлган. Гарчи сўнгги вақтлар жароҳатларга ўралашиб қолган бўлса-да, Гаретнинг трансфери ўзини оқлаган дейиш мумкин. Бэйл оптимал спорт формасида бўлган вақтда кўплаб учрашувларда «Реал»га катта ёрдам берган ва мавсумига 16 ва 19 талаб гол урган. Шунингдек, Гарет энг муҳим учрашувлар, хусусан, Чемпионлар Лигаси баҳсларида ҳам доим ўзига хос ҳаракатлари билан ажралиб турган. Уэльслик ҳозирда «Тоттенҳэм»да фаолиятини қайта тиклашга ҳаракат қилмоқда. Бэйлдаги тажриба ва маҳорат (агар ўзи хоҳласа) яна бир неча йил унга юқори даражада ўйнаш имкониятини тақдим этади.

    Эден Азар — 2019 йил, 115 миллион евро

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Азар — «Реал» тарихидаги энг қиммат ва, эҳтимол энг омадсиз трансфер ҳисобланади. Аммо унинг Мадридга келиб, лазарет «меҳмон»ига айланишини ким ҳам ўйлабди. Бельгиялик «қироллик клуби»га ўтганидан сўнг 1,5 йил ичида барча мусобақаларда атиги 36 учрашув ўтказиб, 4 гол ва 7 голли узатмани амалга оширди. У одатда эски жароҳати тикланиб улгурмасидан яна бошқасини (янгисини) орттириб олади. Ҳозирча Зидан қўлидан келганича уни қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилмоқда, аммо бу яна қанча давом этишига аниқ жавоб йўқ. Азарнинг аввалги ҳолатига қайтиши нафақат Зидан ва «Реал» мухлислари, балки футбол учун ҳам ўта қувонарли ҳодиса бўларди.

    18.04.2021, 14:49   Изоҳ (0)   27439
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Барселона» Испания Кубогини қўлга киритди, Лео Месси эса яна рекордлар қуршовида қолиб кетди

    18.04.2021, 12:42

    YouTube блогер бокс қоидалари бўйича жангда собиқ UFC жангчисини 1-раунддаёқ нокаутга учратди

    18.04.2021, 12:29

    «Барселона» финалда «Атлетик Б»ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, Испания Кубогини қўлга киритди, Мессидан дубль

    18.04.2021, 02:29

    ОЧЛ. Отабек Шукуров 90 дақиқа ўйнаган учрашувда «Шаржа» очко йўқотди

    18.04.2021, 01:28

    «Челси» «Манчестер Сити»ни мағлуб этиб, Англия Кубоги финалига чиқди

    17.04.2021, 23:37

    Ҳанс Флик мавсум сўнгида «Бавария»ни тарк этишини маълум қилди. Унинг Германия терма жамоасини бошқариши кутилмоқда

    17.04.2021, 23:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент вилоятида 2 нафар ички ишлар ходими катта миқдорда пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 18 май, 14:15

    Instagram: Озода Нурсаидова нега озиб кетди? Сабрина Жабборова “Гелик” рулидаги қизни кечирди, Марям Тиллаева Канн кинофестивалида қатнашмоқда

    Шоу-бизнес | 18 май, 13:50

    Google сунъий интеллектга асосланган янги кўзойнак тақдим этди

    Дунё | 18 май, 13:25

    “Барселона” футболчисини “Манчестер Сити”га ўтиши рад этилди

    Спорт | 18 май, 13:23

    Ўзбекистон мерганлари Туркиядаги мусобақада биринчи ўринни олди

    Ўзбекистон | 18 май, 12:30

    “Реал Мадрид” Родригога ўринбосар топди

    Спорт | 18 май, 11:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.