• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12857.35
    • RUB163.45
    • EUR14672.81
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Манчестер Юнайтед» Унаи Эмери бошқарувидаги «сариқ сув ости кемаси»га қарши. Европа Лигаси финали ҳақида

    «Манчестер Юнайтед» Испаниянинг еттинчи жамоаси «Вильярреал»га қарши ўйнайди. Испан клубини Европа Лигасини ютиш «ҳадисини олган» Унаи Эмери бошқариб бормоқда. Жамоалар шу кунга қадар расмий ўйинларда тўрт бор тўқнаш келган бўлса, уларнинг барчасида 0:0 ҳисобидаги нурсиз дуранг қайд этилган. Бироқ бу Гданскдаги финал зерикарли ўтишини англатмайди, сабаби юқоридаги тўрт ўйин бундан 12—15 йиллар олдин ўтказилган. Инглизларнинг кучли ҳужум чизиғи испанларнинг тартибли ҳимоясини ёриб ўтишга ҳаракат қилади.

    Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

    Европа Лигаси

    Финал баҳси

    «Вильярреал» (Испания) — «Манчестер Юнайтед» (Англия)

    26/27 май, 00:00

    Гданск, Польша

    Жамоалар босиб ўтган йўл

    «Вильярреал»нинг Европа Лигасининг кўрсаткичлари жуда юқори даражада: 12 ғалаба ва икки дуранг! Унаи Эмери жамоаси гуруҳ босқичидаёқ ўз устунлигини намойиш қила олди. «Сариқ сув ости кемаси» «Сивасспор» ва «Қорабоғ»ни икки ўйинда ҳам мағлуб этди, «Маккаби Тель-Авив» қарши учрашувда биттадан ғалаба ва дуранг қайд этди. Тўпланган 16 очко орқали гуруҳда биринчи ўрин билан плей-оффга йўлланма олди. 1/16 финалда испан клуби «Зальцбург»ни икки ўйинда ҳам таслим этди (2:0, 2:1). Кейинчалик «Динамо Киев» (2:0, 2:0) ва «Динамо Загреб» (1:0, 2:1) ортда қолдирилди. Ярим финалда Эмери собиқ жамоаси «Арсенал»ни доғда қолдирди (2:1, 0:0).

    «Манчестер Юнайтед»нинг йўли Чемпионлар Лигасида бошланди. Инглиз клуби гуруҳ босқичида «ПСЖ», «Лейпциг» ва «Истанбул Башакшеҳир» билан баҳс юритди ва учинчи ўринни олиб, Европа Лигасига тушди. Европа Лигасида Оле-Гуннар Сульшер шогирдлари испан ва итальян жамоаларига қарши ўйнади. Аввалига «Реал Сосьедад»ни тўсиғидан (4:0, 0:0) ўтган жамоа кейинги босқичда «Милан»ни ортда қолдирди (1:1, 1:0). Шундан кейин «Юнайтед» «Гранада»ни муаммосиз енгди (2:0, 2:0) ва ярим финалда «Рома»га имкон қолдирмади (6:2, 2:3).

    Фото: УЕФА

    «Вильярреал»

    Европа Лигасида «Вильярреал» ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмаяпти

    Мусобақада испан клубининг сўнгги тўртта рақиби иккита ўйиндан иборат тўқнашувда биттадан ортиқ гол ура олмади. «Вильярреал» тўртта ҳимоячи билан ўйнаб келмоқда ва улар таркибида ҳақиқатда яхши футболчилардан иборат. Рауль Альбиоль ортиқча таърифга муҳтож эмас: ҳимоячи 35 ёш бўлишига қарамай ҳамон юқори савия қайд этмоқда. Альбиоль билан жуфтликда ортда қолган мавсум кашфиётига айланган Пау Торрес ўйнайди. 24 ёшли футболчи трансфер бозорида харидоргир «маҳсулот» бўлиб турибди. Унга даъвогарлар қаторида айнан «Манчестер Юнайтед» ҳам бор.

    «Вильярреал» қаноти ҳам кучли ўйинчилардан иборат, иккиси ҳам клуб тизимидан чиққан. Марио Гаспар — жамоанинг етакчиси ва сардори, Алфонсо Педраса эса ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этиши кутилаётган яна бир иқтидор эгаси. Хабарларга кўра, футболчига «Барселона»дан қизиқиш бор, бироқ ҳозирнинг унинг учун энг муҳим Европа Лигасида ғолиб чиқиш. Шундай экан «Манчестер Юнайтед» ҳужумчилари бу ўйинда рақиб дарвозасига йўл топиш учун анча-мунча тер тўкишига тўғри келади.

    Фото: Getty Images

    Европа Лигаси ғолиблиги — Чемпионлар Лигаси йўлланмасига эга чиқиш учун сўнгги имкон

    «Вильярреал» Ла Лигада еттинчи ўринни олди ва янги ташкил этилган Конференциялар Лигасига йўлланма олди. УЕФАнинг янги мусобақаси топ-5 лига клубларини қизиқтириши эҳтимоли кам. Шу сабаб Европа Лигаси финалида бор кучни ташлашдан ўзга чора йўқ. Жамоа ортда қолган мавсумдаги ўйинидан келиб чиқиладиган бўлса, камида Европа Лигасига муносиб эди: «Вильярреал» кўп ўйинларда яхши ҳаракат қилиб, очко йўқотди. Шунингдек, Эмери шогирдлари урилган голлар борасида фақат «Барселона» ва Мадрид жамоаларидан ортда қолди.

    Яна Эмерининг Европа Лигаси бўйича ҳақида мутахассис эканини унутмаслик лозим. Эмери «Севилья» билан уч бор ушбу совринга эга чиққан, «Арсенал» билан эса финалга қадар етиб келганди.

    «Манчестер Юнайтед»

    «Манчестер Юнайтед» яхши формада эмас

    «Қизил иблислар» сўнгги олтита ўйинда бор-йўғи иккита ғалаба қайд этди, шу билан бирга учта ўйинни бой берди. Албатта, буни мақсад йўқлиги ва мотивация билан боғлаш мумкин: «Рома»га қарши мағлубият тўртта тўп фарқи билан зафар қучилган ўйиндан кейин бўлди, «Лестер»га қарши баҳсда эса иккинчи таркиб майдонга тушди. Бироқ принципиал рақиб бўлган «Ливерпуль»га қарши ўйин асосий таркиб билан бой берилди. «Фулҳэм»га қарши ўйиндаги 1:1 ҳисобини тушунтириш қийин. Эдинсон Кавани майдон марказидан жуда чиройли гол урди, бироқ аутсайдер «Олд Траффорд»дан очко олиб қайтди. Бундай хотиржамлик мавсумнинг сўнгги ўйинида ҳам панд бериб қўйиши мумкин

    Фото: Getty Images

    «Манчестер Юнайтед» ўйинга тайёргарлик кўриш учун етарли вақтга эга бўлди — Премьер Лиганинг сўнгги турида «Вулверҳэмптон»га қарши ўйинда захира ўйинчиларини ташлади, захирадан тушган ўйинчиларини ҳатто «Манчестер Юнайтед»нинг мухлислари ҳам таниши мушкул масала. Қўшимча ҳордиқ кунлари инглиз клубининг тикланиш жараёнига ижобий таъсир ўтказиши мумкин, «Вильярреал» эса шанба куни ўйин ўтказди, бироқ бу ҳал қилувчи аҳамиятга эга деб бўлмайди.

    Ҳарри Магуайрнинг иштироки сўроқ остида

    «Манчестер Юнайтед» сардори жамоанинг сўнгги ўйинини май ойи бошида ўтказганди. «Астон Вилла»га қарши ўйиннинг 78-дақиқасида футболчи жароҳат туфайли захирага олинганди ва шундан бери майдонга тушгани йўқ. Ҳарри Гданскка жамоа билан бирга келган. Сульшер журналистларнинг футболчи ҳолати билан боғлиқ саволига тўғридан-тўғри жавоб беришдан қочди ва якуний қарор машғулотлардан кейин чиқарилишини маълум қилди.

    Агар Англия терма жамоаси вакили ўйинда қатнаша олмайдиган бўлса, унинг ўрнини катта эҳтимол билан Аксел Туанзебе эгаллайди. 23 ёшли футболчи мавсум давомида у қадар кўп ўйин амалиётга эга бўлмади, бироқ унинг майдонга тушиши «биллур оёқ» Эрик Байиникидан кўра ҳақиқатга яқинроқ.

    Жамоаларнинг сўнгги 10 та ўйиндаги статистикаси

    Жамоаларнинг сўнгги 10 та ўйиндаги статистикаси
    Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

    Тахминий таркиблар

    «Вильярреал»: Рули, Педраса, Торрес, Альбиоль, Гаспар, Капу, Парехо, Гомес, Тригерос, Бакка, Морено.

    «Манчестер Юнайтед»: Де Хеа, Шоу, Линдельоф, Туанзебе, Уан-Биссака, Фред, Мактоминай, Погба, Рэшфорд, Бруну Фернандеш, Кавани.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    26.05.2021, 21:15   Изоҳ (0)   16915
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Мухлисларсиз мавсум эффекти: Ўтган мавсумда топ-5 лигаларнинг 3 тасида мезбон жамоаларнинг энг кам ғалабаси қайд этилди

    26.05.2021, 21:03

    Нидерландия терма жамоаси Евро—2020 учун қайдномани эълон қилди

    26.05.2021, 19:24

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун Туркманистон билан ўйнайди. Учрашув ёпиқ бўлади

    26.05.2021, 17:01

    Англия Премьер Лигасининг май ойидаги энг яхшилари номига даъвогарлар эълон қилинди

    26.05.2021, 16:04

    «Интер»га А Серия ғолиблигини келтирган Антонио Конте 48 соат ичида клубни тарк этиши мумкин

    26.05.2021, 14:56

    Мухторхон Тошхўжаев янги ташкил этилган Миллий Паралимпия қўмитаси раҳбарлигига сайланди

    26.05.2021, 14:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Англияда уйдан қочиб кетган тошбақа 1 йил ичида атиги 1,5 км масофани босиб ўтди

    Қўзиқорин | 4 июн, 18:15

    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда

    Реклама | 4 июн, 18:00

    Аҳолининг 11 фоиздан ортиғи пенсионер: Ўзбекистонда пенсия олувчилар сони 4,2 млн нафарга етди

    Иқтисодиёт | 4 июн, 18:02

    Самарқандда 19 нафар ҳоким ёрдамчиси жиноий жавобгарликка тортилди 

    Ўзбекистон | 4 июн, 17:53

    Монако маликаси давлат хазинасидаги маблағларни таъмирлаш ва қимматбаҳо мебелларга сарфлагани ортидан мамлакатда катта жанжал бошланди

    Лайфстайл | 4 июн, 17:45

    Испания прокуратураси “Реал” футболчиси учун 4 йиллик қамоқ жазоси талаб қилмоқда

    Спорт | 4 июн, 17:42

    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг

    Реклама | 4 июн, 16:30

    Марказий банк Humans Ўзбекистонга қарши халқаро арбитражга даъво киритгани юзасидан муносабат билдирди

    Ўзбекистон | 4 июн, 17:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.