АҚШнинг Иллинойс штати, Чикаго шаҳрида бўлиб ўтган UFC 319 турнирида марказий жанг ўрта вазн тоифаси чемпиони, жанубий африкалик Дрикус ду Плесси ҳамда рейтингда учинчи ўринни эгаллаб турган асли чеченистонлик бўлган БАА вакили Ҳамзат Чимаев ўртасида кечди.

5 раундлик чемпионлик жанги тўлиқ давом этди. Баҳс давомида фаолроқ ҳаракат қилган Чимаев ҳакамларнинг бир овоздан чиқарган қарори асосида ғалаба қозонди ва ўрта вазн тоифасининг янги чемпионига айланди.
Шу тариқа, Чимаев профессионал фаолиятидаги 15-жангида 15-ғалабасини қўлга киритган бўлса, Дю Плесси эса ҳозирги кунга қадар 26 та жанг ўтказиб, 23 та ғалаба ва 3 та мағлубият қайд этган.
Изоҳ (0)