• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Юрак касаллиги сабаб бутун бошли ҳаёти ўзгариб кетган Рубен де ла Ред ҳақида ҳикоя

    Ҳаёт исталган вақтда энг муҳим режалардан воз кечишга мажбур қилиши мумкин. Ҳаттоки яшаб турган минглаб кунларимизнинг бир лаҳзаси ҳам ҳаётни тубдан ўзгартириб юбориш имкониятига эга. Қаҳрамонимиз Рубен де ла Реднинг ҳикояси ҳам шунга ўхшаш.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Биз ҳикоямизни де ла Редга ва бутун футбол оламига яна бир юқори даражадаги футболчининг фаолияти бошланаётганини билдирувчи ишора берилган лаҳзадан бошлаймиз.

    Евро—2008 мусобақаси доирасидаги гуруҳ босқичининг сўнгги турида Испаниянинг Грецияга қарши ўйини бўлмоқда. Даниэль Гуиснинг бош билан тўп узатиши ва Рубен де ла Реднинг пастки бурчакни нишонга олиши. Бу ярим ҳимоячининг терма жамоа сафидаги дебют голи эди. Ўша лаҳза идеал йилнинг кулминацияси бўлди. 23 ёшли футболчи Микаэл Лаудрупнинг камтаргина «Хетафе» жамоасини УЕФА Кубоги чорак финалига чиқишига, Испания Кубогида эса «Валенсия»га қарши финал ўйинида иштирок этишига ёрдам берган. Мавсум сўнгида Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис Арагонес уни терма жамоага чақирди. Евро—2008 доирасида де ла Реднинг терма жамоадаги рақобатчилари: Хави, Андрес Иньеста, Давид Сильва, Хаби Алонсо, Маркос Сенна, Сеск Фабрегас ва Санти Касорла каби футболчилар эди. Ундан ташқари де ла Ред Евродан сўнг орзусидаги жамоа — «Реал Мадрид»га ўтганди. Орада турмуш ўртоғи унга фарзанд кутаётгани ҳақидаги хабарни етказади, бу вақтда дунёда гўё Рубендан бахтлироқ одам йўқ эди. Энг қувончли лаҳзаларнинг барчаси бир йилда содир бўлди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    2008 йилги Европа чемпионатида Испания сафидаги биринчи голи (ва терма жамоа билан эришган соврини) эйфорияси унга ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Де ла Ред Испания Суперкубогида «Валенсия» дарвозасига 35 метр масофадан гол урди. У «Бернабеу»га қайтаётганини эълон қилди.

    Де ла Ред қандай муҳим ишларни амалга оширган? Орадан 12 йил ўтган бўлса-да, унинг фаолияти якунланганини қабул қилиш шу қадар оғир кечаётганига сабаб нима? Ярим ҳимоячининг қайсидир жиҳатини алоҳида таъкидлаш мушкул. Унинг майдонда тўп билан ҳаракатланиши Фернандо Редондони ёдга соларди. Ҳозирда фаолиятини давом эттираётган Дани Парехони унинг прототипи дейиш мумкин.

    Де ла Ред марказий ярим ҳимоянинг исталган нуқтасида: таянч, саккизлик ёки ўнликда ҳаракат қила оларди. «Хетафе»да уни асосан таянчга (баъзан ўзини, баъзан шерик билан) қўйишарди, лекин у олдинроққа ўтиб, ўз истеъдодини намойиш этиши учун эркин ҳаракат қилишига рухсат бор эди.

    Мухлислар де ла Ред (ёки унинг Мадриддаги шериги Эстебан Гранеро)нинг ўйинини томоша қилиш учун стадионга ташриф буюрарди (ёки телевизордан томоша қиларди). Де ла Ред майдонда бўлса, мухлислар доим хурсанд эди.
    «Хетафе»нинг ўша вақтлардаги устози Микаэл Лаудруп де ла Редга жуда кўп вазифани ишониб топширарди. Футболчи тўпни олиб қўйиши ва ҳужумни шакллантириши лозим эди. Пенальтилар, жарима зарбалари унинг зиммасида эди, вақти-вақти билан жарима майдони ташқаридан зарба ҳам бериб турарди. 2007/08 йилги мавсумда у 9 та гол ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Ярим ҳимоячи учун ажойиб кўрсаткич.

    Ўша мавсум «Хетафе» учун омадли келди. Лаудруп Рубенга  жамоа ҳужумларини ташкиллаштириш учун асосий футболчи мақомини берди.

    Камтаргина бўлган «Хетафе» Мадрид академияси тарбияланувчиси билан биргаликда бутун дунёни ҳайратга солди. «Хетафе»нинг УЕФА Кубогидаги иштирокини сўз билан таърифлаб бўлмайди. Улар гуруҳ босқичида «Тоттенҳэм»ни мағлуб этди. Ўша баҳсда де ла Ред ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Кейин эса жамоа «Бенфика» клуби билан баҳс олиб борди. «Бенфика»да ўша вақтлар Анҳел ди Мария ва Руи Кошта каби футболчилар тўп сурарди. «Хетафе» иккала ўйинда ҳам ғалаба қозонди ва де ла Ред гол ва голли узатма муаллифига айланди.

    Чорак финалда Мюнхеннинг «Бавария»си уларга рақиб бўлди. «Альянц Арена» стадионида 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этилди. Мюнхенликлар таркибида Франк Рибери, Филип Лам, Бастиан Швайнштайгер, Лусио каби машҳур футболчилар бор эди. Жавоб учрашуви эса жуда қийин кечди. 6-дақиқадаёқ де ла Ред майдондан четлатилди. Шундай бўлишига қарамасдан «Хетафе» гол уриб олди. «Бавария» мағлубиятга яқин эди, аммо 90-дақиқада Рибери гол уриб, жамоасини қўшимча дақиқаларга етаклади. Қўшимча 30 дақиқада «Хетафе» 3:1 ҳисобида олдинда бораётганди, аммо Лука Тони иккита гол урди ва ҳисоб 3:3 кўринишига келди. Меҳмонда урилган гол эвазига «Бавария» кейинги босқичга чиқди. Шу билан «Хетафе» мусобақадаги иштирокига якун ясади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Ла Лигада «Барселона» ва «Реал» устидан тарихий ғалабалар қайд этилди. Ички чемпионатдаги ютуқлар Испания Кубогида кўзга ташланди. Жамоа финалда Рональд Куманнинг «Валенсия»сига қарши майдонга тушадиган бўлди. Афсуски, финалда омад улардан юз ўгирди. «Валенсия» таркибида Давид Вилья, Давид Сильва, Хуан Мата, Давид Алберт ва Рауль Альбиоль каби футболчилар бор эди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Унинг Мадридга қайтиши қисқа вақт бўлса ҳам ёдда қоларли бўлди. Юраги касал бўлишидан олдин 11 та ўйинда майдонга тушди. Охирги 5 ўйинда мунтазам асосий таркибда майдонга тушаётганди. Шу вақт ичида 2 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширишга улгурди. Ёзда эса унинг кетиши билан боғлиқ хабарлар кўпайганди. Унга Арсен Венгер ва унинг «Арсенал»и қизиқиш билдираётган эди. Лекин де ла Ред ўз орзуларини рўёбга чиқариш учун жамоада қолишни маъқул кўрди.

    «Мен Англия ва Испаниядан таклифлар олдим. Лекин жудаям хотиржамман» – дейди де ла Ред мавсумолди матбуот анжуманида. «Бугун мен «Реал»дан кетишимга сабаб бўладиган имкониятлардан воз кечяпман».

    У фақат муваффақиятга эришишни истарди. Уэсли Снейдер ва Гути сингари футболчилар жароҳат олганда, де ла Ред Шустернинг ишончига кириш учун ҳаракат қилди. Рубен ярим ҳимояда етишмаётган стабилликни қайтариб бергандек бўлди. Унинг ўзига бўлган ишончи ўйиндан ўйинга ошиб борарди.

    «Хетафе»даги тарихий мавсуми, терма жамоадан чақирув ва ундаги дебют гол, Евро—2008 даги ғалаба, «Реал Мадрид»га қайтиш – барчаси унинг орзулари эди. Ниҳоят мадридликлар ишониши мумкин бўлган яна бир истеъдод етишиб чиққанди. Рауль, Гути ва Касильяс изидан борадиган яна бир кантерано.

    Евродаги голидан 3 ой ўтиб ҳаммаси тугади. У фаолиятига якун ясади.

    2008 йил 30 октябрда Рубен де ла Ред Қирол Кубогида «Реал Юнион»га қарши баҳсда ҳушини йўқотди. Футболчиларнинг юзида қўрқув аломатлари акс этарди.

    Кийим алмаштириш хонасида ўзига келган де ла Ред ҳаётини тубдан ўзгартириб юборадиган воқеани бошидан кечирганини билмасди. Мана шу вазият унинг майдондаги охирги ҳаракати бўлиб қолди. Кейинги 2 йил давомида Рубен жуда кўп мутахассислар ҳузурига қатнади. Унга юрак касаллиги ташхиси қўйилганди. Лекин шифокорлар унинг қандай келиб чиққани-ю, қандай ечим топиш кераклигини аниқ айта олмади. Юрак хуружидан 2 йил ўтиб, 25 ёшида Рубен де ла Ред футболдан кетишини эълон қилди.

    Агар у фаолиятини давом эттирганида катта эҳтимол билан муваффақият зинасидан тепага чиқиб борарди. 2009 йилда «Ливерпуль»дан олиб келинган Хаби Алонсо билан жуфтликда «Реал» марказида тўп сурарди, ЖАРда ўтказилган мундиалда Икер ва Рамос билан биргаликда олтин медалларни қўлга киритарди, 2012 йилда эса яна бир бор Евро бош совринини қўлга киритарди. Ҳозирда 35 ёшда бўлган де ла Ред сўнгги 10 йилликда «Реал» ва Испания терма жамоаси сафида жуда кўп совринларга эга чиқиши мумкин эди. Аммо ҳаёт уни оёғидан чалди. 2010 йилда ҳиссиётларга бой хайрлашув анжуманида қатнашди.

    «Юрагим билан боғлиқ муаммоларим туфайли фаолиятимни тугатишга мажбур бўлдим. Лекин юрагим ҳамон «Реал Мадрид» учун уриб туради» – деб айтиб ўтди Рубен. «Худди мендагига ўхшаш муаммога дуч келган ва азият чеккан спортчиларни қўллаб-қувватлашга тайёрман. Мен уларга фақат олдинга қарашни маслаҳат бераман. Мен ҳам худди шундай қиляпман».

    Рубен ҳозирда Испания телевидениесининг La Liga TV каналида шарҳловчи ва Gol TV’да директор лавозимида фаолият олиб боради.

    Рубен де ла Ред тарихи – футбол ишқибозлари ва умуман инсоният учун сабоқ. Ҳозирги лаҳза билан яшашга ҳаракат қилинг.

    Мавзуга доир: 

    • Қадрдон бутси, футболга кириб келишдаги тўсиқлар ва гўзал Женни. Марадона эмас, Роналдога ҳавас қилган неаполлик «пакана» — Лоренцо Инсинье ҳақида 
    • Босимга чидай олмай эрта сўнган «олтин болакай» — Марио Гётце ҳақида
    • «Унинг ҳайкали бизнинг стадионимизда туради». Серхио Агуэро қандай қилиб «Манчестер Сити» афсонасига айланди?
    • Европада «бахтини» топа олмаган мексикалик «нўхат болакай»

    05.06.2021, 23:39   Изоҳ (0)   35107
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Испания ва Португалия футбол бўйича ЖЧ—2030 мезбонлиги учун биргаликда ариза топширади

    05.06.2021, 20:32

    Хави икки марта «Барселона»ни бошқариш таклифини рад этгани маълум бўлди

    05.06.2021, 19:26

    Англия Премьер Лигасида 2020/21 йилги мавсумнинг энг яхши мураббийи ва энг чиройли голи аниқланди

    05.06.2021, 18:24

    Англия Премьер Лигасида 2020/21 йилги мавсумнинг энг яхши ўйинчиси аниқланди

    05.06.2021, 16:25

    Гарет Бэйл Евро—2020 дан кейин футболчилик фаолиятини якунламоқчи

    05.06.2021, 15:24

    Италиялик собиқ футболчи акасининг хотирасига бағишланган ўйин вақтида вафот этди. У 29 ёшда эди

    05.06.2021, 14:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Кортни Кокс, Белла Ҳадид ва бошқалар: пластик операция қилдирганидан афсусланган Голливуд юлдузлари

    Кино | 12 июл, 20:35

    JW: Европа Иттифоқи Украинанинг йўқотилган ҳудудларини қайтариб олишидан манфаатдор эмас

    Дунё | 12 июл, 20:20

    “Бу йил Тахтақорача довонида пулли туннел қуриш бўйича шартнома тузамиз” — Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 20:03

    “Реал” Винисиус билан музокараларни тўхтатди

    Спорт | 12 июл, 20:00

    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

    Реклама | 12 июл, 19:30

    Бир нафари ҳалок бўлган: Бош прокуратура Тошкентда етти бола бассейнга чўккани юзасидан баёнот берди

    Ўзбекистон | 12 июл, 19:29

    Ҳиндистонда 270 киши ҳалок бўлган Air India самолёти ҳалокатининг сабаби маълум қилинди

    Дунё | 12 июл, 19:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.