• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Роберто Карлос 49, Рауль эса 44 ёшда. «Реал»нинг 90 йиллардаги юлдузлари ҳозир қаерда ва қандай кўринишга эга? (фото)

    Ўтган асрнинг 90 йиллари охирларида Роберто Карлос, Фернандо Йерро, Уго Санчес, Рауль, Мануэль Санчис каби номлар Испания ва Европа майдонларида «Реал»га кўплаб ғалабалар ва совринлар олиб келарди. Орадан ўттиз йил ўтди ва жуда кўп нарсалар ўзгарди. Қуйида «Сантьяго Бернабеу» афсоналари ҳозир қаердалиги ва нима билан шуғулланаётгани ҳақида сўз юритилади, шу билан бирга уларнинг ҳозирги ташқи кўриниши қандай деган саволга ҳам жавоб берилади.

    Эмилио Бутрагеньо, 58 ёш

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Бутрагеньо «Реал» сафида 12 мавсум ўтказган, мухлислар эса унга «калхат» лақабини берган. Эмилио Испанияда қўлга киритиш мумкин бўлган барча совринларга эга чиққан, аммо фақат бир марта — 1991 йилда Примеранинг энг яхши тўпурари (19 та гол билан) бўлган. Таниқли тўпурар айни дамда «қироллик клуби» бошқарув тизимида фаолият кўрсатади.

    Уго Санчес, 63 ёш

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Санчес «қироллик клуби»га 27 ёшида «Атлетико»дан кўчиб ўтган ва бунинг учун «Висенте Калдерон»нинг нафратига учраган. Бироқ унинг ўзи бу трансфердан афсусланишига ҳеч қандай асос йўқ. Мадриддаги етти йил давомида мексикалик ҳужумчи 250 дан ортиқ учрашув ўтказиб, 190 та гол уради, беш марта Испания чемпионати тўпурари бўлади ва бир бор Европада «Олтин бутси»ни ўзиники қилади. Санчес Ла Лига тарихидаги энг яхши тўпурарлар орасида кучли тўртликка киради (Месси, Роналду ва Телмо Саррадан кейин). Санчес ҳозир бир-йўла икки давлатда — Мексика ва Испанияда истиқомат қилади ва кўп вақтини оиласига бағишлайди.

    Мануэль Санчис, 57 ёш

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Санчис Мадрид клуби тарбияланувчиси бўлиб, футболдаги фидойилик тимсоли ҳисобланади. У бутун фаолиятини «Реал»да ўтказган. Мануэль 18 йил давомида 655 та ўйинда қатнашиб, 37 та голни ўз номига ёздириб қўйган. Афсонавий Санчис 13 мавсум давомида «қаймоқранглилар»га сардорлик қилиб, қўлга киритиш мумкин бўлган ҳамма совринларни ютади. Фаолиятини якунлаганидан кейин Санчис футболдан узоқлашди ва камдан-кам ҳолларда омма олдида кўриниш бермоқда.

    Фернандо Йерро, 54 ёш

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Испания терма жамоасининг бўлажак сардори 1989 йилда «Вальядолид»дан Мадридга кўчиб ўтган. Фернандо «Реал»да Ла Лига тарихидаги энг сермаҳсул ҳимоячилардан бири сифатида шуҳрат қозонди. 15 мавсум ва 587 ўйинда Йерро 124 гол урган. Кучли зарбаси ва иккинчи қаватдаги ажойиб ўйини Фернандога мунтазам равишда ҳужумларга қўшилишга имкон яратади. 1991/92 йилги мавсумда эса 21 та гол билан мавсумни якунлаган, ўшанда у бир ўйинда покер қилишга муваффақ бўлганди. 2018- йилги Жаҳон Чемпионати бошланишига бир кун қолганида кутилмаганда (эҳтимол, ўзи учун ҳам шундайдир) Испания терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланади. Ўша вақтда у Испания футбол федерациясида миллий терма жамоа спорт директори лавозимида фаолият олиб борарди. У терма жамоа бошқарувида Хулен Лопетегининг ўрнини эгаллайди. Бироқ Йерро бу курсида бор-йўғи бир ой ишлайди, холос. Мундиалдан сўнг Йерро терма жамоадан кетади. Шундан кейин у ҳали бирор жойда ишлагани йўқ.

    Иван Саморано, 55 ёш

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Иван Саморано фаолияти давомида бешта давлатда ўйнаган, аммо айнан Испанияда катта муваффақиятга эришган. У «Реал» билан биргаликда 1993 йилда Испания Кубоги ва Суперкубогини қўлга киритган, 1994/95 йилги мавсумда эса мамлакат чемпионатида зафар қучган. Мадридликлар сафида 100 та голга эришиш учун чилилик футболчига атиги 3 та гол етмай қолган. Ҳозирда Саморано дам олиш билан овора, вақти-вақти билан эса турли тадбирларда кўриниш бериб туради.

    Фернандо Редондо, 52 ёш

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Редондонинг Мадриддаги фаолияти 1994 йилда бошланган. Собиқ ярим ҳимоячи «Реал» билан икки марта Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққан, унинг 22 йил аввал «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйинда амалга оширган финти эса жаҳон футболининг дурдонаси ҳисобланади. Аргентиналик фаолиятини якунлагач, омма эътиборидан йўқолди ва тинч ҳаёт тарзини танлади.

    Мавзуга доир: Хаёлига келган нарсани оёғи билан қила олган «боқий мадридлик» — Фернандо Редондо ҳикояси

    Роберто Карлос, 49 ёш

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Мадридда ўтган 11 мавсумда бразилиялик футболчи 527 та ўйинда майдонга тушиб, 69 та гол урган, 89 та голга ассистентлик қилган ва 13 та совринни қўлга киритган. Дунёдаги энг кучли зарбалардан бирининг эгаси бўлган Роберто Карлос УЕФА талқинига кўра икки марта Европанинг энг яхши ҳимоячиси деб топилган. Бутсиларини михга илган Роберто дастлаб ўзини мураббийликда синаб кўрди, аммо ҳозирча ҳеч нарсага эриша олганича йўқ. Аммо «Реал»нинг эшиклари у учун доим очиқ — ҳозирда Роберто клуб тизимидаги маъмурий лавозимлардан бирида фаолият юритмоқда. Бундан ташқари, у мунтазам равишда хайрия тадбирлари билан шуғулланади.

    Предраг Миятович, 51 ёш

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Миятович «Реал» сафида атиги 3 мавсум ўйнаган, аммо шу унча катта бўлмаган муддат унга ўз номини клуб тарихига ёзиб қўйиш учун етарли бўлган. Бунинг учун фақат битта аниқ зарба бериш кифоя эди — унинг 1997/98 йилги Чемпионлар Лигаси финалида «Ювентус»га урган голи Мадридга «шалпангқулоқ»ни тақдим этган. Югославия терма жамоасининг собиқ футболчиси ҳозирда агентлик фаолияти билан шуғулланмоқда.

    Давор Шукер, 54 ёш

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Шукер «Реал»га етук ва анча тажрибали футболчи сифатида келган. «Қироллик клуби»даги уч мавсумда Давор 111 та ўйин ўтказиб, 49 та гол урган. Совринлар қаторида Испания чемпионати, мамлакат Суперкубоги ва УЕФА Чемпионлар Лигаси бош совринлари бор. Шукер 2012 йилдан 2021 йилгача Хорватия футбол ассоциациясини бошқарган.

    Кларенс Зеедорф, 46 ёш

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Зеедорф Мадрид клубига 20 ёшли йигитча бўлиб келиб, у ерни тажрибали ва етук ўйинчи сифатида тарк этади, Кларенс «қироллик клуби»дан кетиш чоғида ўз позициясида дунёдаги энг яхшилардан бири эди. 1996 йилдан 2000 йилгача нидерландиялик футболчи «Реал» билан тўртта совринни қўлга киритган — иккитадан миллий ва халқаро майдонда. Улар орасида, албатта, Чемпионлар Лигаси алоҳида ажралиб туради. Зеедорф 2018 йил августидан 2019 йилнинг июлигача Камерун терма жамоасига мураббийлик қилган. Ҳозирда у ишсиз.

    Рауль, 44 ёш

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    17 ёшидаёқ «Реал» билан профессионал шартнома имзолаган Рауль «Бернабеу»нинг рамзларидан биридир. «Мадрид қироли» номининг берилиши ҳам унинг клуб учун нимани англатишини яхши ифодалайди. Испания пойтахтида туғилган футболчи «қироллик клуби» таркибида энг кўп ўйин ўтказган (741 та), тўпурарлар рўйхатида эса иккинчи ўринда (323), бугунги кунда Мадридни «ёндираётган» Карим Бенземанинг ҳисобида ҳам шунча гол бор. Рауль 16 йил давомида «қаймоқранглилар» билан 16 та совринни қўлга киритган. Афсонавий форвард ҳозирда «Реал»нинг ўринбосарлар жамоасини бошқармоқда ва ўзига хос ютуқларга эришиб келмоқда. Агар яқин йиллар ичида у асосий жамоага ўтадиган бўлса, бу ҳеч кимни ажаблантирмайди.

    Мавзуга доир:

    • Гуллит, Райкард, Мальдини. «Милан»нинг 90 йиллардаги юлдузлари ҳозир қаерда ва қандай кўринишга эга? (фото)
    • Ривалдо 50, Роналдо эса 45 ёшда. «Барселона»нинг 90 йиллардаги юлдузлари ҳозир қаерда ва қандай кўринишга эга?
    • «Манчестер Юнайтед»нинг 90 йиллардаги юлдузлари ҳозир қаерда ва қандай кўринишга эга? (фото)

    27.05.2022, 23:49   Изоҳ (0)   31963
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Суперлига. «Навбаҳор» «Локомотив» устидан ишончли ғалабага эришди, «ОКМК» ўз майдонида «Нефтчи»ни мағлуб этди

    27.05.2022, 21:03

    Майкл Оуэн ЕЧЛ финали ҳақида: «Ливерпуль» «Реал» устидан ишончли ғалабага эришади

    27.05.2022, 20:27

    «Манчестер Юнайтед»нинг қарзлари қарийб 0,5 миллиард фунтга етди

    27.05.2022, 18:09

    «Реал» етакчи, «Барселона» 3-ўрин, «Милан»да эса энг юқори ўсиш. Европанинг энг қиммат клублари рейтинги янгиланди

    27.05.2022, 17:02

    Ўзбекистон қиличбозлик федерациясига янги раҳбар сайланди

    27.05.2022, 16:19

    Бекор қилинган Ўзбекистон — Аргентина ўртоқлик учрашуви, «Ман Юнайтед» ва «Барселона» ўртасидаги ЕЧЛ финали, катта футболда ном-нишонсиз йўқолган «Пахтакор-98». Ўз...

    27.05.2022, 15:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 8 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 8 май, 23:20

    Сирдарё, Наманган ва Андижон вилоятларида қарийб 88 кг гиёҳвандлик моддаларни олаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 8 май, 23:04

    Апрелда республика бўйлаб 23 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 8 май, 22:20

    Ўзбекистонда 2024 йилда фойдаланишга топширилган уйлар сони очиқланди 

    Ўзбекистон | 8 май, 22:05

    Россия ва Хитой бошқа мамлакатларни Шимолий Кореяга нисбатан босим ўтказишдан воз кечишга ундамоқда

    Дунё | 8 май, 21:45

    Сурхондарёда 53 туп Зарафшон арчаси ноқонуний кесиб ташланди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:30

    Россия ва АҚШ Европага газ етказиб беришни тиклаш йўлларини муҳокама қилмоқда — Reuters 

    Дунё | 8 май, 21:15

    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

    Реклама | 8 май, 21:00

    Тошкентда содир бўлган ЙТҲдан сўнг Onix ҳайдовчиси воқеа жойидан кетиб қолди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:00

    Исроил Ғазо аҳолисини кўчириш учун “Гидеон аравалари” махсус операциясини тайёрламоқда

    Дунё | 8 май, 20:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.