• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Гўзаллик

    Ватанини илк марта “Дунё гўзали” танловида жаҳонга танитган соҳибжамоллар

    Гўзаллик танловлари нафақат ташқи кўриниш ва нафисликни баҳолаш, балки инсонларнинг иродаси, билим ва жамиятга фойдали ишларга ҳисса қўшиш қобилиятини ҳам намойиш этади. Қуйида тарихда илк бор ўз мамлакатини “Дунё гўзали” каби нуфузли мусобақада ғалабага олиб чиққан аёллар ҳақида сўз боради. 

    Фото: Instagram

    Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳрида “Дунё гўзали-2025” танлови финали бўлиб ўтди. Гўзаллик унвони Опал Сучату Чуангстрига насиб этди. Шу тариқа биринчи марта таиландлик қиз дунёдаги энг гўзал қизга айланди.

    Опал Сучата Чуангсри ким?

    Таиландлик Опал Сучата Чуангсри Пхукет оролида туғилган. Унинг ота-онаси меҳмонхона бизнеси билан шуғулланади. Ҳозирда Опал учта соҳада фаолият юритмоқда: у модел бўлиб ишлайди, шу билан бирга, Тҳаммасат университетининг Сиёсатшунослик факультетида таҳсил олади. Ўқиши туфайли у инглиз ва хитой тилларини ўрганган, шунингдек, гўзаллик танловларида билим билан боғлиқ саволларга осонлик билан жавоб бера олади.

    Фото: Instagram
    Фото: Instagram

    Опал Сучата Чуангсри 2025 йилда “Дунё гўзали” танловининг ғолибаси сифатида машҳур бўлди. У 16 ёшида кўкрак саратони сабаб операция бўлган. Реабилитациядан сўнг, у ўзига ўхшаган соғлиқ муаммолари билан юзлашган аёлларга ёрдам беришни бошлаган, тез-тез шифохоналар ва реабилитация марказларига боради. У Оpal for Her компаниясини ташкил қилган. Бу компания аёлларга кўкракдаги янги ўсма белгиларини вақтида аниқлашни ўргатиб, аёллар саломатлиги бўйича хабардорликни оширишга хизмат қилади.

    Фото: Instagram
    Фото: Instagram

    “Дунё гўзали” — 2018, мексикалик Ванесса Понс

    Ванесса Понс де Леон Мексикадан чиққан биринчи “Дунё гўзали” унвони эгаси бўлди, бу воқеа 2018 йилда юз берди. Ғолиб 26 ёш эди. У Гуанахуато шаҳрида туғилиб ўсган, айнан шу ерда ўқишни бошлаган ҳамда моделлик фаолиятини бир вақтда олиб борган.

    Фото: Instagram
    Фото: Instagram

    Ванессанинг таълим йўналиши иқтисодиёт бўлиб, у Гуанахуато университетида халқаро бизнес бўйича диплом олган. Шу билан бирга, у Мексиканинг моделлик агентликларида ҳам муваффақият қозонган, Мexicoʼs Next Top Model реалити-шоусида қатнашган ва кейин мамлакатдаги асосий гўзаллик танловига йўл олган.

    “Дунё гўзали” — 2015, испаниялик Мирея Лалагуна

    Фото: Instagram
    Фото: Instagram

    Ишониш қийин бўлса-да, Испания ўз вакилининг “Дунё гўзали” унвонини биринчи бор фақат 2015 йилда олгани билан фахрланиши мумкин. Ўшанда Мирея Лалагуна тожни бошига кийди. У Каталония ҳудудида туғилган бўлиб, ғолиб бўлган пайтда 23 ёшда эди. Мирея Барселона университетида фармацевтика бўйича бакалавр ва магистрлик даражасини олган эди.

    “Дунё гўзали” фақат гўзаллик танлови эмас. Мен аёллар элчиси бўлишни хоҳлайман ва дунёга гўзаллик фақат ташқи кўриниш эмаслигини кўрсатиш имкониятига эга бўлишни истайман, дейди Лалагуна.      
    Фото: Instagram
    Фото: Instagram

    3 июн, 17:59   Изоҳ (0)   1544
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Мисс World#Гўзаллик#ғалаба#аёллар

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сунъий интеллект таҳдид ёки молиявий рағбатдан кейин батафсилроқ жавоб бериши аниқланди

    Дунё | 7 август, 00:15

    Июнда Ўзбекистон дунё бўйича энг кўп олтин харид қилди

    Ўзбекистон | 6 август, 23:59

    Эфиопияда биринчи марта одам савдогарлари ўлим жазосига ҳукм қилинди

    Дунё | 6 август, 23:55

    Суперлига. 6 та гол киритилган баҳсда “Динамо” камбэк амалга ошириб, “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 6 август, 23:51

    Хитойда комадаги қиз университетга қабул қилинганлиги ҳақидаги хабарни эшитгач, ўзига келди 

    Дунё | 6 август, 23:41

    Зеленский Трамп билан тинчлик истиқболларини муҳокама қилди 

    Дунё | 6 август, 23:27

    Исроил бош вазири Ғазо секторидаги операция туфайли Бош штаб раҳбари билан келишмовчиликка борди

    Дунё | 6 август, 23:20

    Дунё бўйлаб пляжлар йўқолиб кетиш хавфи остида — FТ

    Дунё | 6 август, 23:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.