УЕФА матбуот хизмати 2024/25 йилги мавсум якунларига кўра клубларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Мадриднинг “Реал” клуби биринчи ўринни эгаллаган.

Иккинчи поғонани Англиянинг “Манчестер Сити” жамоаси жой олган бўлса, кучли учликни Германиянинг “Бавария” клуби якунлайди. Чемпионлар Лигаси амалдаги ғолиби бўлган “ПСЖ” кучли бешликка кирди. Мусобақа финалчиси “Интер” эса 9-ўриндан 6-ўринга кўтарилди. “Барселона” эса топ-10 рўйхатга якун ясади.
УЕФА янгиланган клуб рейтингидаги Топ-10 (2024/25 йилги мавсум якунларига кўра):
1. “Реал Мадрид” (Испания) — 143 500 (рейтинг баллари)
2. “Манчестер Сити” (Англия) — 137 750
3. “Бавария” (Германия) — 135 250
4. “Ливерпуль” (Англия) — 125 500
5. “ПСЖ” (Франция) — 118 500
6. “Интер” (Италия) — 116 250
7. “Челси” (Англия) — 109 000
8. “Боруссия Дортмунд” (Германия) — 106 750
9. “Рома” (Италия) — 104 500
10. “Барселона” (Испания) — 103 250.
Изоҳ (0)