• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    “Муносабатлар барбод бўлди”. Лапорта “Реал”ни сиёсий режим клуби деб атади, Мадрид клуби эса видео билан жавоб қайтарди

    “Барселона” ва “Негрейра иши” ҳамон матбуотдаги асосий мавзулардан бири бўлиб турибди. 17 апрель куни каталонлар президенти Хоан Лапорта ушбу масала юзасидан клуб позициясини билдириш учун матбуот анжумани ташкил қилди.

    Унда “Барселона” раҳбари нафақат Хавьер Тебас (Ла Лига президенти), балки “Реал” раҳбариятига ҳам “тош отди”.

    Фото: Getty Images

    Нималар бўлаётгани ҳақида қисқача: 1,5 ой олдин “Барселона” бир неча йил давомида Испания футбол федерацияси (RFEF) Ҳакамлар қўмитаси (CТА) вице-президенти Энрикес Негрейрага пул тўлаб келгани аниқланди. Каталон клубининг ўзи Негрейрага ҳакамлар бўйича ҳисоботлар учун пул тўлаганини тасдиқлади.

    Қайд этилишича, Негрейра 2001 йилдан бери каталон клубидан камида 7,3 миллион евро пул олган, аммо суд фақат охирги ўн йилликдаги ўтказмалар бўйича иш олиб боради. Шунингдек, Негрейра асосан 2014 йилдан 2018 йилгача олган 3 миллион еврога алоҳида эътибор берилади.

    “Барселона” ички текширув олиб бормоқда

    Клуб президенти айни вақтда бу масала юзасидан ички текширув кетаётгани ва у жамоага алоқадор бўлмаган ташқи фирмага тақдим этилганини айтди.

    Фото: Getty Images

    ОАВдаги миш-мишлар ҳақида

    Икки ой давомида даҳшатли туҳматлар остида қолдик. Бу гаплар реаллик билан умуман ҳамоҳанг эмас. “Барселона” ҳалол ўйин намунаси бўлган ва шундай бўлиб қолади.

    Ички текширув ҳақида

    Биз 629 та ҳужжат ва 43 та видеоёзув йиғдик. Клубга алоқадор бўлмаган фирма шаффоф ҳаракат қилган ҳолда иш юзасидан дастлабки маълумотлар олишимизга кўмаклашди.

    Текширувлар шуни кўрсатяптики, ҳеч қандай қонун бузилиши ҳолати рўй бермаган. Энди буни адолат ҳукмига қолдиришимиз мумкин. “Барселона”дан барча гумонлар олиб ташланишига ишончим комил.

    Фото: Getty Images

    Ҳакамларга таъсир ўтказиш ҳақидаги гаплар борасида

    Қайд этиш керак, 7,3 миллион евро 18 йил давомида тўлаб келинган, қандайдир бир йил ичида эмас. Бу муҳим лавозимларда ишлайдиган одамлар томонидан тайёрланган муҳим ва керакли ҳисоботлар эди.

    Негрейра CТА вице-президенти бўлгани ҳақида гапирар эканмиз, хизмат кўрсатган унинг ўғли эканини унутмаслик керак. CТА вице-президенти ўйинлар натижасига таъсир ўтказиш ёки ҳакамлар тайинлаш ҳуқуқига эга бўлмаган. Бу ҳақда федерация регламентида ҳам гап борган.

    “Реал” айбловчи томондагилардан бири. Клублар ўртасидаги муносабат бузилган

    “Барселона”га маънавий зарар етказаётган душманлар ҳақида

    Можарони қўзғаганлар ҳакамларни сотиб олиш ҳақида ҳеч қандай далил бўлмаган иш орқали “Барселона”нинг обрўсига путур етказмоқчи ва Каталония бирлигининг энг ёрқин намоёндаси бўлган элементни яксон қилиш истагида. Ҳукумат тепасидаги шахслардан бири “Барселона” каталон бирлигининг рамзига айланганига чидай олмаяпти.

    Маънавий зарар жуда муҳим жиҳат. Биз клубни ҳимоя қилиш учун юридик ҳаракатлар олиб боряпмиз ва бунда давом этамиз. Ҳали клубга келтирилган руҳий талафот учун компенсация талаб қиламиз. У молиявий томондан, хусусан, астрономик миқдордаги пуллар билан баҳоланиши мумкин.

    Хавьер Тебаснинг ҳаракатлари борасида

    Ла Лига президенти яққол нопрофессионалликка йўл қўйганини айтмоқчиман. У иш бўйича нотўғри ҳужжатларни тақдим этди. Унга тилини бироз жиловлаши кераклигини айтмоқчиман.

    Тебас муаммо пайдо бўлганда вазиятни кўпиртириши эмас, менга қўнғироқ қилишини истардим. “Барселона”га нисбатан қарашини билган ҳолда унинг бу ишидан ҳайрон қолмадим. Тебас ўзини манманлардек тутди, унга мардлик ва профессионаллик етишмайди.

    Фото: Getty Images

    Бошқа томондан Испания футбол федерацияси президенти Рубиалес ва ФИФА президенти Инфантинога миннатдорчилик билдираман. Улар “Барселона”га қарши кампанияга қўшилмади ва суд қарорини кутмоқда.

    Ла Лига ва УЕФА билан муносабат ҳақида

    Биз Тебас ёки Ла Лигага бўйсунмаймиз, Суперлигага интиламиз. Лига президенти вазиятдан фойдаланиб, оммавий самосудга УЕФАни ҳам чорлади.

    УЕФА билан мунтазам алоқада бўлиб турибмиз ва улар ОАВдаги кампания ёлғон маълумотларга асосланганини билади. УЕФА билан бошқа масалалар юзасидан келишмовчиликлар бор, бироқ ҳамон алоқалар сақланиб қолган дея оламан.


    “Реал” ҳақида гапирар экан, Лапорта Мадрид клубини Франко режими жамоаси деб атади.

    Айбловчилар орасида “Реал”нинг борлиги ҳақида

    Суд жараёнида алоҳида айбловчи сифатида қатнашадиган клуб борасида гапирмоқчиман. Ўзини ноқулай аҳволга тушиб қолганини айтаётган клуб ҳақида. Доим ҳакамлар кўмагига суянадиган клуб ҳақида. Режим жамоаси (Франсиско Франко давридаги 1939—1975 йиллар назарда тутиляпти – изоҳ “Дарё”) ҳисобланган, сиёсат ва иқтисодиёт элитасига яқин бўлган клуб ҳақида.

    70 йил давомида “Реал”нинг собиқ ходимлари, ўйинчилари ёки раҳбарият аъзолари CТА президенти сифатида ишлади. Бу одамлар 70 йил давомида майдонда адолатни таъминлайдиган ким бўлишини белгилади.

    Фото: Getty Images

    “Барселона” ва “Реал” ўртасидаги муассасавий муносабатлар барбод бўлди. Бу “Реал” томонидан содир этилган нотўғри иш бўлди. Бу масала туфайли Перес катта босим остида қолишини истардим. Клублар ўртасидаги катта рақобатдан келиб чиқадиган бўлсак, бу нормал ҳолат.

    “Реал” Лапортанинг гапларига видеолавҳа билан жавоб қайтарди

    Мадрид жамоаси “Барселона” президентининг бу гапларини жавобсиз қолдирмади. Ўша куниёқ клуб телеканалида “Қайси клуб бошқарув режими клуби бўлган?” номли видеоролик эълон қилинди. Унда “Реал” қуйидаги фактларни санаб ўтган:

    • “Барселона” Франкога уч марта медал топширган ва 1965 йилда диктаторни клубнинг фахрий улушдори деб эълон қилган.
    • “Камп Ноу”нинг очилиш маросимини Франконинг вазирларидан бири Хосе Солис Руис олиб борган.
    • Франсиско Франко “Барселона”ни уч марта банкротликдан қутқариб қолган.
    • “Барселона” Франко даврида чемпионатда 8 марта, Генералиссимус Кубогида (Испания Кубоги) эса 9 марта ғолиб бўлган.
    • Франко режими вақтида “Реал”нинг Ла Лигадаги дастлабки чемпионлиги учун 15 йил кетганди.
    • Фуқаролар уруши вақтида “Реал”нинг футболчи, директор ва ходимлари ўлдирилганди.
    • “Барселона” Франкога олтин ва бриллиантлар тақдим этган.
    18.04.2023, 13:54   Изоҳ (0)   6786
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Бу соврин ютиш билан бир хил”. 39 ёшли Арьен Роббен 42 км масофадан иборат Роттердам марафонини югуриб ўтди

    18.04.2023, 10:42

    АПЛ. “Ливерпуль” 7 та гол урилган ўйинда рақибини тор-мор этди, Салоҳ ва Жотада дубль (видео)

    18.04.2023, 04:31

    Расман: Индонезиядан тортиб олинган U-20 Жаҳон чемпионати мезбонлиги Аргентинага берилди

    18.04.2023, 00:16

    ЎФА “Бунёдкор” — “Насаф” учрашувидан кейин юзага келган жанжал бўйича тартиб-интизом иши очди

    17.04.2023, 22:59

    “Бунёдкор” — “Насаф” учрашувидан кейин оммавий жанжал юзага келди (видео)

    17.04.2023, 21:46

    Суперлига. “Насаф” “Бунёдкор”га қарши ўйиннинг сўнгги сонияларида ғалабани қўлдан чиқарди, “Нефтчи” дербида “Турон”ни ютолмади

    17.04.2023, 20:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 8 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 8 май, 23:20

    Сирдарё, Наманган ва Андижон вилоятларида қарийб 88 кг гиёҳвандлик моддаларни олаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 8 май, 23:04

    Апрелда республика бўйлаб 23 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 8 май, 22:20

    Ўзбекистонда 2024 йилда фойдаланишга топширилган уйлар сони очиқланди 

    Ўзбекистон | 8 май, 22:05

    Россия ва Хитой бошқа мамлакатларни Шимолий Кореяга нисбатан босим ўтказишдан воз кечишга ундамоқда

    Дунё | 8 май, 21:45

    Сурхондарёда 53 туп Зарафшон арчаси ноқонуний кесиб ташланди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:30

    Россия ва АҚШ Европага газ етказиб беришни тиклаш йўлларини муҳокама қилмоқда — Reuters 

    Дунё | 8 май, 21:15

    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

    Реклама | 8 май, 21:00

    Тошкентда содир бўлган ЙТҲдан сўнг Onix ҳайдовчиси воқеа жойидан кетиб қолди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:00

    Исроил Ғазо аҳолисини кўчириш учун “Гидеон аравалари” махсус операциясини тайёрламоқда

    Дунё | 8 май, 20:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.