Ҳар куни биз юзимизга, қўлимизга, сочимизга эътибор қаратамиз, аммо тирноқлар ҳолатига унчалик аҳамият бермаймиз. Аслида эса тирноқлар соғлигимиз ҳақида муҳим маълумот берувчи воситадир. Тажрибали терапевт беморни кўздан кечираётганда албатта тирноқ пластинкасининг ҳолатига эътибор беради. Унинг ранги, шакли ва тузилмасидаги ҳар қандай ўзгариш ички органлардаги муаммолардан дарак беради.

Тирноқлар ички органлар билан қанчалик боғлиқ?
Шарқ табобатида ҳар бир бармоқ маълум бир орган билан боғланган:
- Бош бармоқ — мия (массаж қилиш болалар ривожи учун фойдали);
- Кўрсаткич бармоқ — ўпка;
- Ўрта бармоқ — ингичка ичак;
- Номсиз бармоқ — буйраклар;
- Кичик бармоқ (жимжилоқ) — юрак.
Соғлом тирноқ пушти рангда, силлиқ бўлади ва бир оз ялтирайди. Унинг шакли, ранги ёки тузилмасидаги ўзгаришлар баъзи органлар билан боғлиқ касалликларни кўрсатиши мумкин.
Тирноқлардаги ўзгаришлар нималардан дарак беради?
- Секин ўсиш — қалқонсимон без билан муаммолар (эндокринологга мурожаат қилинг).
- Қавариқ тирноқлар (“барабан таёқчалари”) — юрак ёки ўпка заифлиги.
- Ичкарига ботиқ (“қошиқсимон”) тирноқлар — темир танқислиги (қон таҳлили керак).
- Узунасига чизиқлар — ҳазм тизими муаммолари.
- Кўндаланг чизиқлар — витамин етишмовчилиги ёки сурункали касалликлар.
- Оқ доғлар — рух ёки кальций етишмаслиги.

Тирноқ рангларининг ўзгариши:
- Оқиш — камқонлик;
- Сариқ — жигар касалликлари;
- Асоси яшилсимон— овқат ҳазм қилиш тизими муаммолари;
- Учлари қаватларга ажраладиган — гинекологик муаммолар бўлиши мумкин (тухумдон зарар кўрган бўлиши мумкин).
Ониҳорексис (тирноқ синувчанлиги)
Сабаблари:
- Тери касалликлари (экзема, псориаз, лишай);
- Рейно синдроми, қандли диабет, томир яллиғланиши (васкулит).
- Кимёвий моддаларга тез-тез тегиш, сифатсиз маникюр.
Onixомикоз (тирноқ замбуруги)
Белгилари:
- Ранги ўзгаради, қалинлашади, деформацияланади;
- Тирноқ пластинкаси қатламидан ажралади.
Даволаш: тиббий педикюр, замбуруғга қарши дорилар, физиотерапия.
Кўкиш рангли тирноқлар — қонда кислород етишмовчилиги белгиси бўлиши мумкин, бу кўпинча юрак ёки нафас тизими касалликлари билан боғлиқ.
Горизонтал оқ чизиқлар (Мюрке чизиқлари) — оқсил етишмовчилиги белгиси бўлиб, жигар ёки буйрак касалликларини кўрсатиши мумкин.
Тўқ рангли (қора) узунасига чизиқлар — шифокор билан зудлик билан маслаҳатлашишни талаб қилади, чунки бу баъзида меланома (тери саратони) белгиси бўлади.
Тирноқ синувчанлиги ва қаватларга ажралиши — кўпинча биотин (B7 витамини) етишмаслигидан келиб чиқади. Уни ёнғоқ, тухум ва балиқдан олиш мумкин.
Сариқ, қалинлашган тирноқлар — бу замбуруғ инфекциясининг белгиси, лекин псориаз ва сурункали бронхитда ҳам учрайди.
Қизил ёки жигарранг тирноқ ости доғлари — майда шикастланишлардан бўлиши мумкин, аммо баъзида томир касалликлари ёки аутоиммун муаммоларни билдиради.
“Соат ойнаси” шаклидаги тирноқлар (қавариқ ва думалоқ) — бу сурункали гипоксия (кислород етишмаслиги)нинг жиддий белгиси бўлиб, ўпка ва юрак касалликларида учрайди.
Олдини олиш ва парвариш қилиш
- Уй ишларини кимёвий восита билан тозалаганда ҳимоя қўлқопларидан фойдаланинг;
- Тирноқ ва кутикулаларни табиий моддаларга асосланган кремлар билан намлантиринг;
- Витаминлар ичинг (айниқса B гуруҳи, темир, рух).
Изоҳ (0)