• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Маслаҳатлар Саломатлик

    “Иш ва шахсий ҳаёт чегасини белгилаб олинг”. Япон психотерапевтидан ҳаётингизни яхшилашга ёрдам берадиган тавсиялар

    Япониялик 70 йиллик тажрибага эга психотерапевт Цунеко Накамура уйғунлик ва мувозанат рецептлари билан ўртоқлашди. Унинг маслаҳатлари қийин даврларни енгишга ва ҳар бир кундан маъно топишга ёрдам беради.

    Япон ҳаёт фалсафаси ҳайратланарли даражада доно ва одатий нарсаларга янгича қарашга мажбур қиладиган ғоялар билан тўлдирилган. Энг чиройли концепциялардан бири бу ваби-саби, у дунёнинг ўзгарувчанлиги ва камчиликлари ичида гўзалликни топишга ўргатади. Ҳаётни борича, кичик камчиликлари ва лаҳзалик қувончлари билан, бу дунёдаги ҳамма нарса ўзгарувчан ва мукаммал эмаслигини тан олиб севишни ўргатади.

    Фото: Marieclaire

    Яна бир япон ҳаёт тамойили — икигаи, яъни ҳаётни маъноли қиладиган нарсани қидириш. Бу иш, севимли машғулотлар ёки яқинларингиз билан муносабатлар, баъзан ташқи дунё учун аҳамиятсиз, аммо сиз учун муҳим ва тўлақонли ҳаёт туйғусини берадиган нарса бўлиши мумкин. Масалан, кечқурун кучук билан сайр қилиш ёки набиралар билан ўйнаш кабилар шулар сирасига киради. Бундай машғулотлар ҳар бир кундан қувонч топишга, ҳаётда ўз ўрнингизни топганингизни ҳис қилишга ва японлар каби, фаол узоқ умр кўришни таъминлашга ёрдам беради.

    Яқинда 95 ёшли япон психотерапевти Цунеко Накамура томонидан ёзилган “Хотиржам қалб” китоби чоп этилди. Муаллиф китобдаги ғояларни ўзидан келиб чиқиб ёзган. У урушни бошидан кечирган, фарзандлар тарбиялаган, қарийб 70 йил давомида касби билан шуғулланган ва ҳозирда мураккаб даврларда ҳам руҳий хотиржамлик ҳамда мувозанатни қайтариш усули ҳақида бутун дунёга маълум қилмоқда.

    Фото: Marieclaire

    Цунеко Накамуранинг ҳаётга бўлган қарашларини “қучувчи донолик” деб аташади. У бизни кичик қувончлар ва муҳим сабоқлар қандай қилиб ҳайратланарли даражада тўлиқ ва гўзал ҳаётга айланишини кузатишга ундайди. Ҳаёт ҳар куни қабул қиладиган кичик танловларимиз билан белгиланади, бахт эса буюк мақсадларни доимий равишда таъқиб қилиш эмас, балки бор нарсамизни қадрлаш ва олдинга силжиш қобилиятидир. Қуйида унинг китобидан асосий фикрлар келтирилади.

    Яшаш учун ишланг

    Фото: Marieclaire

    Яшаш учун меҳнат қилиш мутлақо нормал ҳолат. Агар сиз нима учун ишлаяпман, деб ўйласангиз, ишни қизиқарли деб ҳисобламасангиз, ўзингизга шундай денг: “Мен ўзимни таъминлаш ва муносиб ҳаёт кечириш учун ишлаяпман”. Шахсий ўсиш ва ҳаёт мақсадлари ҳақида ўйлаш кейинроқ бўлиши мумкин. Ҳозирги ишингизни камчиликларини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинг — бу сизни олдинга силжишга ундайди ва керак бўлса, янги нарсани топиш осонроқ бўлади. Шошилишнинг ҳожати йўқ: ҳаёт — бу спринт эмас, балки марафон.

    Сиз бахтли бўлишингиз шарт эмас, лекин бахтли бўлишингиз мумкин

    Фото: Marieclaire

    “Бахтли — бахтсиз” мавзусида чексиз мулоҳаза юритишнинг маъноси йўқ, деб ҳисоблайди Накамура. Айниқса, ўзимизни бошқалар билан солиштиришни бошлаганимизда умуман бошқача инсонга айланамиз. Ҳаммаси қандай бўлиши ва қандай бўлмаслиги кераклиги ҳақидаги тасаввурларимиздан халос бўлиш ҳаётни сезиларли даражада енгиллаштириши мумкин. Керакcиз таққослаш ва кутишни тарк этиб, ўз ҳаётимизни бошқаларнинг ҳаётидан ажратиб қўйсак, стресс ва керакcиз ташвишлардан халос бўламиз.

    Агар муваффақиятни кутмасангиз, у сизни ўзи топиши эҳтимоли катта.

    “Агар умид қилмасангиз ва хоҳламасангиз, янги имкониятлар ва тўғри йўл пайдо бўлади”, деб ишонтиради муаллиф. Бундай ёндашув ишда ҳам, шахсий муносабатларда ҳам енгил муҳит яратишга ёрдам беради. Кўпинча энг қулай имкониятлар биз уларни энг кам кутганимизда пайдо бўлади. Атрофимиздаги вазият ва одамлар эса бизни керакли қарорлар қабул қилишга ундайди.

    Бунда одамларга эътиборли муносабатда бўлиш, ҳатто уларнинг майда муаммоларига ҳамдардлик билдириш ва камчиликларини ўзгартиришга уринмасдан қабул қилиш муҳимдир. Бу меҳрибонлик бизга қайтиб келади.

    Секин-аста ҳаракат қилиш.

    Фото: Marieclaire

    Қийин даврлар бошланганда, ҳаракат қилишни давом эттириш муҳимдир. Тўхташ ва ўз қобиғига ўралиб олиш, чекиниш, ёлғизлик вазиятни янада оғирлаштириши мумкин. “Ҳеч нарса чиқмаяпти!” каби фикрлар вақтни телевизор кўриш ёки компьютер ўйинлари каби пассив бефойда машғулотларга сарфлашга олиб келиши мумкин. “Нима қилсам ҳам, ҳамма нарса беҳуда!” деб ўйлайдиганлар эса спиртли ичимликлар ва ҳаддан ташқари кўп овқатланишдан тасалли қидириши мумкин, бу эса уларнинг соғлиғини бузади. Буларнинг барчасини Накамура “тўхташ” деб атайди, ундан кейин ҳаёт механизми анча ёмон ишлайди.

    “Ғам-ғуссада қотиб қолмаслик, хотиржам ва вазмин яшашга ҳаракат қилиш, одамлар билан алоқани узмаслик — бу мураккаб даврда энг муҳими, дея таъкидлайди Накамура. 

    Секин-аста ҳаракат қилинг. Ўзингизга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлинг. Қийин даврларда кучингизнинг фақат 60 фоизини сарфлашга ҳаракат қилинг: агар ўзингизни жуда кўп чарчацангиз, вазият янада ёмонлашади. Ўзингизнинг ритмингизда ҳаракат қилинг, уддалай оладиган ишингизни қилинг ҳамда вазиятни қабул қилишга ҳаракат қилинг. Ҳаёт сизни оғир мактабдан ўтишга мажбур қилади, лекин бир кун келиб қийин дамлар ортда қолганини билиб оласиз. Орқага қараганингизда, синовлар сизга бебаҳо тажриба берганини англайсиз.

    Эътиборингизни ҳозирги кунга қаратинг

    Фото: Marieclaire

    Қанча ташвишлансак ҳам, келажакни башорат қилиш мумкин эмас. Шунинг учун муаллиф ҳозир содир бўлаётган нарсаларга барча эътиборингизни қаратишни маслаҳат беради. Шу билан бирга, ишдан ташқари вақтда иш ҳақида ўйламаслик, уни шахсий ҳаётдан ажрата билиш муҳимдир, бу эса кўпчилик учун қийинчилик туғдиради ва ортиқча стрессни келтириб чиқаради.

    Уйда оилавий анъаналарингизни яратинг

    Фото: Marieclaire

    “Уйга қайтганингиздан то ухлагунингизча ўзингиз учун уй маросимларини яратинг”, дейди у. Кечқурун чарчаган онгни ортиқча ўй-хаёллар билан банд қилмаслик керак — эрталаб янги ечимларни топишга сифатли уйқу ёрдам беради. Агар кечқурун ўзингизда зўриқишни ҳис қилсангиз, Накамура шунчаки ўзингизга “Тўхта” деб айтишни ва дам олишга ёрдам берадиган бирор нарса билан шуғулланишни, масалан, севимли тинчлантирувчи дастурларни ёки фильмларни томоша қилишни тавсия қилади.

    23 май, 18:46   Изоҳ (0)   2562
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Психология#Руҳият#Япония#Психотерапевт#Бахт#Ҳаёт фалсафаси

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Темур Кападзе: «11 ўйинчи бўлиб ҳаракат қилганимизда Ироқни осонроқ ютардик»

    12.06.2022, 13:12

    “Психология пул ишлаш манбаига айлантириб юборилмоқда” — психолог олим

    05.12.2023, 21:20

    “Агар имкон бўлганида антиквар буюмлар музейини очардим” — Янгиобод бозорида сотувчилик қиладиган собиқ фотосуратчи (фото)

    22.11.2024, 11:50

    Таниқли санъаткорларнинг фарзанди, актёрнинг рафиқаси, профессионал психолог ва муваффақиятли блогер Муқаддас Саъдуллаева 34 ёшда (фото, видео)

    10.12.2024, 11:30

    “Муҳаббат синовлари”даги Рухшона, “Паноҳ”даги Гулноза. Ёрқин образлари билан танилган актрисалар ҳозир қаерда? (фото)

    30.12.2024, 14:06

    “Қўрғон сирлари”дан зерикканлар учун: Netflix’нинг 5 та юқори рейтингга эга турк сериаллари (трейлер)

    15 январ, 17:06

    Психиатрлар Словакия бош вазирини хулқ-атворини ўзгартиришга ёки сиёсатни тарк этишга чақирди

    20 январ, 22:25

    “Ҳамма зўр, фақат мен омадсизман”. Ижтимоий тармоқларда ўзини бошқалар билан солиштириш қандай оқибатларга олиб келади?

    28 январ, 11:36

    “Толибон” аёлларнинг ягона радиостанциясини ёпиб қўйди

    6 феврал, 14:30

    “Морена Клара” эфирга узатилганига 30 йил тўлди. Сериал қаҳрамонлари ҳозир қандай кўринишда? (фото)  

    6 феврал, 12:57

    Хонлар сабаб карьерасидан айрилган “Қасос ўти” юлдузи Сону Валия ҳақида нималар маълум? 

    13 феврал, 11:35

    Олий маълумотли маркетолог, ҳаваскор ҳайкалтарош, аёллар ҳуқуқлари ҳимоячиси — актёр Керем Бурсин ҳақида 9 та қизиқарли факт

    29 март, 19:29

    Наманган давлат университетига ректор тайинланди

    7 май, 19:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг

     

    Тавсия этамиз

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ваҳшийликнинг энг юқори чўққиси — Исроил аскарлари фаластинлик 6 ёшли қизча ва унинг қариндошларини қандай ўлдирган эди?

    10 июн, 19:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сирдарёда юқори тезликда ҳаракатланган ҳайдовчи 2 болакайнинг ўлимига сабабчи бўлди (видео) 

    Ўзбекистон | 14 июн, 17:35

    Инсоннинг ўзи бўлган ҳаддан зиёд талабчанлиги қандай муаммоларни келтириб чиқаради?

    Лайфстайл | 14 июн, 17:15

    “Суд тизимига сунъий интеллектни тезроқ жорий этиш зарур” — Владимир Норов

    Ўзбекистон | 14 июн, 16:55

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    Дунё | 14 июн, 16:36

    “Ислом Каримов номидан хат ёзиб, 700 минг доллар сўраган”. Ўқитувчи аёл Самарқанд ҳокимини чув туширишга уринган

    Ўзбекистон | 14 июн, 16:10

    “Давлат бюджетидан субсидия ва инвестицияларга харажат қилмаслик керак” — Абдулла Абдуқодиров

    Иқтисодиёт | 14 июн, 16:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.