Анжелина Жоли билан шов-шувли ажрашишдан сўнг Бред Питт узоқ вақт ёлғиз юрди. Аммо энди унинг ҳаётида янги аёл — Инес де Рамон пайдо бўлди. У ким ва нима учун энди унинг номи бутун Голливуднинг тилида?

Голливуд юлдузи доим аёллар эътиборида бўлган. “Жаноб Смит” камида 9 та шов-шувли муносабат билан “мақтана олади”. Дунёдаги энг машҳур танишув дастурида актёрнинг ҳазил тариқасидаги анкетаси пайдо бўлиши, унинг собиқ рафиқаси Женнифер Энистон билан дўстона қайта учрашиши, энди эса “Формула-1”да 29 ёшли Инес де Рамон билан қўл ушлашиб юриши мухлисларда турли хил тахминлар келтириб чиқарди.
Тўрт тилда сўзлашадиган, тўғри овқатланиш ва заргарлик буюмлари ҳақида ҳамма нарсани биладиган, машҳур куёвларни ўзига ошиқ қилиб қўядиган бу сирли, аммо жозибали аёл ким эканлигини батафсил айтиб берамиз.
-RuwKYTfh.avif)
Бой сулола вакиласи

Бред Питтнинг ҳозирги севгилиси Инес де Рамон Швейцарияда туғилиб ўсган, бадавлат оилада тарбияланган ва ҳашаматли ҳаёт кечирган. Қизнинг отаси, New York Post маълумотларига кўра, мадридлик муваффақиятли молиячи бўлган. Улар шунга яраша Женева кўли яқинидаги нуфузли Колонйи шаҳарчасида яшаган.
Колонйи — 5 мингга яқин аҳоли яшайдиган жой бўлиб, ёпиқ элита клубига ўхшайди. Бу ерда ҳар бир бурчак нафақат гўзал, балки унинг нуфузли эгаларининг муваффақиятини ҳам кўз-кўз қилади.
Юқори жамият таълими

Инеснинг болалиги ва ёшлиги ҳақида матбуотда батафсил маълумот йўқ. Фақат унинг Швейцария мактабини аъло баҳоларга битирганини билиш мумкин. Watson портали маълумотларига кўра, ўқиш унинг тенгдошлари орасида энг машҳур қизлардан бири бўлишига ва аввал ўсмирлар, кейинчалик эса катталар даврасида кўзга ташланишига халақит бермаган.
Хабар қилинишича, Инес 2013 йил Женева университетида бизнес бошқаруви бўйича бакалавр даражасини олган. Кўп ўтмай у Интегратив нутрициология институтининг соғлом овқатланиш бўйича мутахассиси сертификатига ҳам эга бўлган.
Бундан ташқари, қиз тўртта тилни: италян, француз, немис ва инглиз тилларини мукаммал билади. Инглиз тилини билиши қизнинг АҚШга кўчиб ўтишига ёрдам берган, у ерда у бутун дунёга танилган.
Заргарлик бизнеси

Швейцариянинг заргарлик буюмлари бозори гўзал қизнинг амбициялари учун торлик қилган. У бир йил давомида — 2013 йилдан 2014 йилгача Женевадаги машҳур кимошди уйининг тегишли бўлимида ишлаган.
Нью Йоркка кўчиб ўтгач, Инес ҳашаматли заргарлик буюмлари билан шуғуллана бошлаган. Ҳозирда у Анита Ко Жеwелрй брендининг улгуржи савдо бўлимига раҳбарлик қилмоқда.
“Вампир”га турмушга чиқиш

Инес де Рамон 2018 йилда муҳокамалар марказида қолиб кетди. Ўшанда қиз ва Пол Уэсли жуфтлиги биринчи марта омма эътиборига тушган эди. “Вампир кундаликлари” сериалидаги асосий қонхўрлардан бири — Стефан Салваторе ролини ижро этган актёр севгилисини узоқ вақт яшириб юрмади. Инес ва Пол 2019 йил 19 февралда турмуш қуришди.
Уларнинг ажралишининг асл сабаблари ҳали ҳам сир бўлиб қолмоқда. Бироқ “муросасиз келишмовчиликлар” идеал эр-хотинни 2022 йил сентябрда ажрашишга мажбур қилди.
Бред Питтнинг юрагини забт этиш

Инес де Рамон 1992 йил 19 декабрда, ўзининг севгилиси Бред Питтдан “атиги” бир кун ва 29 йил кейин туғилган. Бироқ ёш фарқи уларнинг муносабатларига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди.

Актёр узоқ вақт “орзудаги бўйдоқ” мақомида қолди. Фақат 2024 йилда у янги севгилиси — Инес де Рамон билан “Формула 1” Гран-присида расман пайдо бўлди. Бред Питт севгилисининг қўлидан маҳкам ушлаб тадбирга ташриф буюрди.

Жуфтлик биринчи марта 2022 йил ноябрда Лос Анжелесдаги концертлардан бирида кўзга ташланди. Ўшанда Инес ажрашганига икки ой бўлган эди. Кейин уларнинг Мексикада дам олаётганини кўришди, у ерда жуфтлик Янги йилни кутиб олди.
Тўй яқинми?
Бред Питтнинг Анжелина Жоли билан ажримининг аянчли тажрибаси юлдузнинг ташқи кўринишига ҳам, унинг никоҳга бўлган муносабатига ҳам салбий таъсир кўрсатди. Гарчи Инес актёрнинг жанжаллар дунёсида ёруғлик нурига айланган бўлса-да, Питт 61 ёшидан ҳам ёш кўрина бошлади. Бироқ уларнинг тўй ҳақидаги қарашлари тубдан фарқ қилади.

Актёр никоҳ шартномаси зарурлигига ишонади, аммо унинг шартлари ва мавжудлиги шундоқ ҳам бадавлат ва гўзал де Рамонни қониқтирмайди. Таъкидлаш жоизки, Питтнинг барча фарзандлари ва Жолининг ўзидан ташқари, яқин дўстлари ва оиласи Инесни илиқ қабул қилишган.
Ҳозирда жуфтлик ҳаётдан ва бир-биридан завқланмоқда. Уларнинг бахти яна қанча давом этишини айтиш қийин. Аммо уч йил — жиддий ниятлар белгисидир.
Изоҳ (0)