• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Кино

    Ишдаги ишқ: суратга олиш майдончасида танишган Голливуд юлдузлари

    Киноларда севишган ролини ижро этаётган юлдузлар кўпинча шахсий ҳаётда ҳам муносабат бошлайди. Лекин ҳар доим ҳам бундай муносабатлар тўй билан якун топавермайди. Қайси юлдузлар суратга олиш майдонида танишгани ва уларнинг муносабатлари қандай якунланганини мақолада билиб оласиз. 

    Фото: Legion-media.ru

    Зак Эфрон ва Ванесса Энн Хаженс

    Фото: Фильмдан кадр

    Юлдузларнинг яқин танишуви 2005 йилда “Зўр мюзкл” фильмида суратга олиш жараёнида юз берди. Севишганлар муносабатларини яшириб келган, аммо 2007 йилда Ванесса Эн Ҳадженс Зак Эфрон билан учрашаётганини тасдиқлади. Шу йили Ванессанинг “Сай ОК” қўшиғига клип чиқди, унда Зак ҳам иштирок этди. Шундан сўнг жуфтликни турли тадбирларда тез-тез кўришар ва улар ўз ҳис-туйғуларини яширмас эдилар.

    2009 йилда Ҳаженс ва Эфрон “Оскар” мукофотлари тақдимотида бирга кўриниш бердилар. Лекин бир йил ўтиб, уларнинг ажрашгани ҳақида маълумот тарқалди. 2023 йил декабрида Ҳаженс бейсболчи Кол Такерга турмушга чиқди, 2024 йил ёзида эса она бўлди. Зак Эфрон эса ҳали ҳам ўзининг иккинчи ярмини изламоқда.

    Бред Пит ва Анжелина Жоли

    Фото: Фильмдан кадр

    Юлдузлар 2003 йилда “Жаноб Смит ва Смит хоним” комедик жангари фильмининг суратга олиш жараёнида танишган. Ўша пайтда Жоли аллақачон ажрашганди (тўрт йиллик никоҳдан сўнг актёр Билли Боб Торнтон билан ажрашган), Питт эса Женнифер Энистонга уйланган эди. Жолининг айтишича, улар тезда бир-бирига ошиқ бўлмаган. Дастлаб улар фақат бирга ишлашдан завқланган.

    2005 йилда Питт рафиқасидан ажрашиб, Анжелина билан Эфиопияга борди. 2007 йилда Жоли биринчи бор ҳамкасби билан муносабатлари ҳақида гапира бошлади. Беш йил ўтгач, жуфтлик тўйга тайёргарлик кўришни эълон қилди. Бред Питт ва Анжелина Жоли 2014 йилда ажойиб тўй маросимини ўтказишди.

    Гўзал севги тарихи 2016 йилда якунланди. Ўн икки йиллик муносабатдан сўнг актриса ажрашиш учун ариза берди ва ҳал этиб бўлмас келишмовчиликларни асос қилиб кўрсатди. Никоҳни бекор қилиш учун саккиз йил вақт кетди. Бу вақт ичида Питт Жоли устидан судга даъво аризаси берди, чунки у ўзининг вино ишлаб чиқариш корхонасидаги улушини сотиб, компания обрўсига зарар етказганини айтди.

    Роберт Паттинсон ва Кристен Стюарт

    Фото: Фильмдан кадр

    Ушбу жуфтлик муносабатлари 2008 йилда “Сумерки: Зулмат остонасидаги муҳаббат” фильмининг биринчи қисми суратга олинаётганда бошланган. 2009 йил ўрталарида Роберт Паттинсон ва Кристен Стюарт учрашаётгани маълум бўлди. Стюартнинг айтишича, дастлаб улар қўл ушлашмасликка ҳаракат қилишган, чунки папарацсилардан қочиш керак эди. Актрисанинг фикрича, оммавий эътибор сабаб, уларнинг муносабатлари ёмонлашган.

    2012 йилда Стюарт “Қорқиз ва овчи” фильми режиссёри Руперт Сандерс билан ўпишаётгани камерага тушди. Шундан сўнг жанжал юз берди, аммо Кристен севгилиси билан ярашишга муваффақ бўлди, гарчи бу узоқ давом этмаган бўлса-да. Жуфтлик 2013 йил май ойида ажрашди. Ҳозирда Роберт Паттинсон модел ва актриса Суки Оутерхаусга уйланган.

    Жефф Голдблум ва Лора Дерн

    Фото: Фильмдан кадр

    Машҳурлар “Юра даврига саёҳат” фильмини суратга олиш жараёнида танишди. Жефф Голдблум бир интервьюда Лора Дернни актёр сифатида кўп йиллардан бери ҳурмат қилганини айтди, аммо улар бирга ишлагач, орасидаги фарқ 15 ёш бўлишига қарамай, бир-бирларини севиб қолганини тушунишди.

    1995 йилда Голдблум Лора Дернга уйланишни таклиф қилди, аммо икки йил ўтиб улар ажрашди. Жефф эса 10 йилдан бери гимнаст Эмилй Livingстон билан турмушда. Уларнинг Чарли Оуэшн ва Ривер Жоэ исмли икки ўғли бор. Лора Дерн бир неча йил мусиқачи Бен Harper билан қурган, ундан қизи Жай ва ўғли Elleри Уолкер туғилган. Жуфтлик 2013 йилда ажрашди.

    Эндрю Гарфилд ва Эмма Стоун

    Фото: Фильмдан кадр

    Уларнинг тақдири “Янги ўргимчак одам” блокбастерининг суратга олиш жараёнида боғланди. Эндрю ва Эмма биринчи марта 2011 йил 7 ноябрда учрашувида омма эътиборига тушди. Улар кинога борган ва кейин қаҳвахонага тушган. Севишганлар Гарфилднинг 38 ёшга тўлишини Диснейландда нишонлашди ва тез орада “Янги ўргимчак одам” фильмининг иккинчи қисмини суратга жараёнига йўл олишди.

    Афсуски, бир йил ўтиб улар дўст бўлиб қолишга қарор қилди, аммо мухлислар уларнинг яна қайта бирлашишига ишонади.

    Райан Гослинг ва Рейчел Макадамс

    Фото: Фильмдан кадр

    Бу жуфтликнинг муносабатлари келишмовчиликлар билан бошланди. Аниқроғи, “Хотира дафтари” фильми суратга олаётганда Райан Гослинг режиссёрдан Рейчел Макадамсни алмаштиришни сўради. Лекин мелодрама чиқиб, икки йил ўтгач, улар тасодифан учрашиб, бир-бирларини нотўғри тушунганликларини англашди.

    Мухлислар уларнинг ажралишидан жуда хафа бўлди. Гослингнинг фикрича, уларнинг муносабатлари муваффақиятсиз бўлиши керак эди, чунки иккаласи ҳам шоу-бизнес оламидан. Шундай бўлса-да, улар бир-бирларини илиқ хотиралар билан эслаб қолишади.

    Жесси Племонс ва Кирстен Данст

    Фото: Фильмдан кадр

    Юлдузлар илк бор 2015 йилда “Фарго” сериалининг иккинчи мавсумида учрашишди. Бошланишда Жессе ва Кирстеннинг романтик муносабатлари фақат гап-сўз бўлган, аммо 2017 йил июнда актриса унаштирилганини эълон қилди. 2018 йилда жуфтликнинг ўғли Энис Говард туғилди. Уч йил ўтиб, кичик ўғил Жамес Роберт дунёга келди.

    Қизиқарли жиҳати, 2021 йилда Племонс ва Данст яна “Ит кучи” драмасида севишган ролларни ижро этди ва бу учун “Оскар” номинациясига сазовор бўлди. Кейинги ёзда улар тўй қилишди. Ҳозирги кунгача турмуш қуриб, бирга яшамоқда.

    Крис Пратт ва Анна Ферис

    Фото: Фильмдан кадр

    Крис Пратт ва Анна Фериснинг романтик ҳикояси 2007 йилда “Мени уйга олиб бор” комедиясининг суратга олиниши билан бошланди. Крис Пратт Анна Ферисга бир қарашда ошиқ бўлди. 2008 йил охирида улар уаштирилганини эълон қилди ва бир неча ой ўтиб турмуш қурди. Уларнинг ўғли Жек туғилди, ва “Галактика қўриқчилари” фильми чиқарилиши билан Праттнинг карьераси ошди. У рафиқасига бу мураккаб даврда берган ёрдами учун миннатдорлик билдирди.

    Аммо 2018-илда Крис ва Анна ажрашди. Кейинчалик Пратт “Терминатор” юлдузи Кетрин Шварценеггерга уйланиб, Фарис эса оператор-монтажчи Майкл Барреттга турмушга чиқди. Улар “Сувдан ташқарида” фильмида бирга ишлаган. Пратт ва Ферис дўстона муносабатларни сақлаб қолишга муваффақ бўлди.

    19 июн, 21:40   Изоҳ (0)   2754
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Кино#юлдуз#машҳур#Анжелина Жоли

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳаётда ҳам тўйидан қочиб кетган, синглисининг ўлимига сабаб бўлган киноюлдуз — Жулия Робертс 53 ёшда (фото)

    29.10.2021, 18:41

    Голливуд юлдузларининг онасига қуйиб қўйгандек ўхшайдиган қизлари (фото)

    20.03.2022, 20:22

    Реал ҳаётда экрандагидан кўра кўпроқ ҳурматга сазовор эканини исботлайдиган жаҳон юлдузлари (фото)

    06.05.2022, 13:50

    Кўплаб фильмларда рол ижро этган, бироқ томошабинлар бир образи орқали эслайдиган жаҳон киноси юлдузлари (фото)

    11.07.2022, 21:43

    Нафақат машҳурлик, балки қариндошлик ришталари билан ҳам боғланган жаҳон юлдузлари (фото)

    22.08.2022, 18:31

    Фото: Гўзалликда Голливуд юлдузлари билан бемалол беллаша оладиган ҳинд актрисалари ва моделлари

    03.02.2023, 12:40

    Фильмдаги персонажига мос тушмагани сабабли томошабинлар танқидига учраган Голливуд юлдузлари (фото) 

    19.05.2023, 19:35

    Йўргакданоқ ҳашаматли ҳаёт: бадавлат оилаларда туғилган машҳурлар (фото)

    03.07.2023, 11:30

    “Қўлингдан ҳеч нарса келмайди, дейишганди”: Ўзгалар фикри ҳаётда ҳеч қандай аҳамиятга эга эмаслигини исботлаган юлдузлар (фото)

    15.08.2023, 12:39

    Жаҳон киноси тарихидаги энг гўзал актрисалар рейтинги (фото)

    25.07.2024, 13:40

    Экранда севишганлар ролини қойилмақом тарзда ўйнаган бўлса-да, реал ҳаётда бир-биридан нафратланган жуфтликлар

    08.08.2024, 13:40

    Ўз акси, сақич ёки қуймоқдан қўрқадиган юлдузлар: машҳурларнинг ғайриоддий фобиялари

    15 апрел, 17:55

    Саҳна ва машҳурликни ёқтирмайдиган одамови юлдузлар

    14 май, 12:16

    “Матрица”даги ролини рад этган, ҳалокатли цунамидан омон қолган “иккинчи Брюс Ли” — хитойлик актёр Жет Ли ҳозирда нима билан банд?

    9 май, 13:12

    Ҳар кимни “нокаут” қилиб қўяди: жанг санъатини эгаллаган машҳур хонанда ва актрисалар

    10 май, 18:50

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    10 май, 22:15

    Юрий Никулиннинг қайси сўзлари туфайли “Кавказ асираси” суратга олинмай қолиши мумкин эди?

    16 май, 21:35

    Ҳам санъатда, ҳам бизнесда омади чопган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари

    21 май, 13:08

    Бетмандан Цукерберггача: энг тежамкор машҳурлар рўйхати тузилди

    21 май, 17:40

    Netflix’нинг Амир Темур ҳақидаги фильми премераси жорий йил ёзда бўлиб ўтади

    23 май, 13:37

    Ўзбек шоу-бизнеси вакиллари қандай автомобилларни афзал кўришади?

    26 май, 18:45

    Актёр бўлмаганда, фильм ҳам бўлмасди: Голливуд юлдузлари учун махсус яратилган роллар

    30 май, 09:26

    Машҳурликдан воз кечиб, санъатни бутунлай тарк этган ўзбекистонлик санъаткорлар

    30 май, 16:17

    Анжелина Жоли собиқ турмуш ўртоғи Бред Питтдан ярашишни илтимос қилмоқда

    30 май, 18:55

    Исми ортидан миллиардлаб доллар топадиган жаҳон юлдузлари

    5 июн, 14:35

    Ўсмирлигида масхара қилинган, депрессиядан қийналган, ҳатто жонига қасд қилишга уринган: кўп фарзандли она Анжелина Жоли 50 ёшда

    7 июн, 11:43

    Том Круз ва унинг ақл бовар қилмас трюклари: нега актёр жарликдан сакрайди ва самолётларда осилиб туради?

    12 июн, 21:58

    Киносиновларга қатнашмай, ролини сотиб олган машҳурлар

    13 июн, 12:36

    Турк актрисаси Фаҳрия Эвжен янги сериал билан экранларга қайтмоқда

    13 июн, 17:36

    Ҳалит Эргенч яна можаро марказида: У папараццидан фарзандларининг суратларини ўчиришни талаб қилди

    13 июн, 16:20

    “7-бўлмадаги мўжиза”: Жанубий Кореянинг оила даврасида томоша қилишга мўлжалланган ажойиб фильмлари

    16 июн, 09:40

    Бред Питт Анжелина Жоли билан ажрашганидан сўнг икки фарзанди билан умуман гаплашмай қўйгани маълум бўлди

    13 июн, 15:07

    Ҳатто Жеймс Кемерон ҳам адашади: “Титаник” фильмидаги тарихий хатоликлар

    13 июн, 13:48

    “Муҳташам юз йил. Кўсем империяси” сериалининг юлдузи Москвада жароҳатланди

    13 июн, 18:55

    Машҳурликдан панжара ортигача: қамоқда ўтириб чиққан Голливуд юлдузлари

    14 июн, 15:50

    “Қора рицар”, “Такси 4”: фильмлардаги эпизодик ролини моҳирона ижро этган машҳур спортчилар

    14 июн, 13:50

    “Мўжизакор аёл” қайтмоқда: DC янги фильм учун сценарий устида иш бошлади

    14 июн, 13:01

    Шоҳрух Хон ва Рани Мукержи биргаликда янги “Қирол” фильмида суратга тушади

    14 июн, 11:55

    “Чақмоқ Маквин” мультфильми ҳақида кўпчилик билмайдиган 15 қизиқарли факт

    16 июн, 08:57
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.