• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12777.52
    • RUB161.54
    • EUR14590.65
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    Дунёдаги энг бой инсон Жефф Безос ва Лорен Санчеснинг никоҳ маросими бўлиб ўтиши кутилаётган 5 ҳашаматли меҳмонхона

    Жефф Безос ва Лорен Санчес июнь ойининг охирида тўйини нишонлашади. Байрам тўлиқ 3 кун — 24 июндан 26 июнгача ўтказилиши режалаштирилган. Бу оламшумул воқеа Венецияда ўтказилади, никоҳ Сан Жоржио Мажоре оролидаги Авлиё Георгий черковида бўлиб ўтади.

    Фото: Marie Claire

    Тўйнинг миқёси жуда катта бўлиши айтилмоқда. Бу ҳақдаги миш-мишлар маҳаллий аҳолининг ғазабини қўзғатди — улар бой меҳмонларнинг кескин оқими шаҳарда ҳаракатланиш билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқаришидан қўрқмоқда. Натижада фаоллар ҳатто Венеция марказида намойишлар уюштиришни режалаштирмоқда.

    Фото: Marie Claire 

    “Венецияда маҳаллий аҳолидан тортиб тадбиркорлар, талабалар ва оилаларгача бу воқеани муҳокама қилмоқда ва айниқса, ҳозирда коррупция иши бўйича тергов қилинаётган мер Луижи Бруняро бошчилигидаги маъмуриятимизга нисбатан норозилик кенг тарқалган. У шаҳарни ўзининг шахсий манфаатлари билан боғлиқ инвесторларга сотди, энди эса худди шундай тарзда уни Безосга сотмоқда”, дейди намойишчилардан бири.

    Шунга қарамай, Безос ва Санчес дастлабки режаларидан воз кечмоқчи эмас. Жуфтликка яқин манбаларнинг маълум қилишича, айни дамда улар ўз тўйига 200 га яқин кишини таклиф қилишган. Улар орасида Ким Кардашьян, Опра Уинфри, Леонардо Ди Каприо, Орландо Блум ва унинг рафиқаси Кети Перри, Иванка Трамп ва унинг турмуш ўртоғи Жаред Кушнер, шунингдек, АҚШ президенти ва биринчи хоними Дональд ва Мелания Трамплар ҳам бор.

    Вип-меҳмонлар билан зиёфатлар ўтказиш учун Жефф Безос Венециянинг энг яхши 5 та меҳмонхонаси — The Aman Venice, Danieli, Belmond Hotel Cipriani, St. Regis Venice ва Gritti саройини танлади. Миллиардер ўз тўйини қандай интерерларда нишонлашни режалаштираётганини қуйида кўришингиз мумкин.

    Aman Canal Grand меҳмонхонаси

    Фото: Marie Claire 

    Безос ижарага олган биринчи жой — Aman Venice меҳмонхонаси. У XVI асрда сақланиб қолган Венеция саройларидан бирида жойлашган. Сўнгги Уйғониш даври услубидаги маҳобатли бино шаҳарнинг асосий диққатга сазовор жойларидан бири бўлган Гранд каналида қад ростлаган.

    Фото: Marie Claire 

    Унинг интерери кўп жиҳатдан палацсонинг асл кўринишини сақлаб қолган. Меҳмонхонанинг ичкариси нақшлар, мармар зинапоялар ва ёғоч шифтлар билан безатилган.

    Меҳмонхона сайтида айтилишича, йилнинг иссиқ мавсумида кечки овқат ва зиёфатлар учун Венециянинг марказий қисмидаги камдан кам учрайдиган хусусий яшил ҳудудлардан бири — канал бўйидаги боғдан фойдаланилади.

    Безос ва Санчеснинг меҳмонлари учун палацсо заллари ва Аrvа ресторани ҳам мавжуд бўлиб, у ерда мавсумий меню асосида таомлар тортилади. Кечки овқатни асосий залда ҳам, алоҳида шахсий хоналарда ҳам ташкил этиш мумкин бўлади.

    Фото: Marie Claire 

    Бундан ташқари, меҳмонхона вакилларининг таъкидлашича, Aman Veniceʼнинг бутун ҳудуди сайёҳлар оқимидан изоляция қилинган ва юқори даражадаги махфийликни таъминлайди, демак, келин-куёв ва унинг дўстларини тантана пайтида бегоналар безовта қилмайди.

    Danieli

    Danieli меҳмонхонаси Сан Марко майдони яқинида жойлашган. У Жефф Безос тўйи учун брон қилган меҳмонхоналар орасида энг каттаси бўлиб, у ер бир вақтнинг ўзида учта тарихий бинони эгаллайди. Асосийси — XIV асрда Венеция дожлари оиласига тегишли бўлган Дандоло саройидир. Қолган икки бино ХIX ва ХХ асрларда қурилган бўлиб, ягона меҳмонхона мажмуасига бирлаштирилган.

    Фото: Marie Claire 

    Меҳмонхона хоналари Венеция готикаси ва барокко услубида безатилган бўлиб, унинг ичида асл зинапоялар, витражлар ва антиқа буюмлар тўпламлари сақланиб қолинган.

    Фото: Marie Claire 

    Тадбирлар учун кўрфазга қараган панорамали кўринишга эга Terrazza Danieli ресторани, шунингдек, саройнинг ички заллари мавжуд — эҳтимол, Санчес ва Безос ўзларининг тўй кечасини айнан шу жойлардан бирида ўтказишади.

    Фото: Marie Claire 

    Шунингдек, меҳмонхона ҳудудидан бандаргоҳга тўғридан тўғри чиқиш йўли мавжуд бўлиб, у ердан сув таксиси ёки гондолада шаҳар бўйлаб саёҳат қилиш мумкин.

    Belmond Cipriani

    Безоснинг учинчи тўй меҳмонхонаси Belmond Cipriani Жудекка оролида жойлашган. У меҳмонларга Венециянинг тарихий маркази — дожлар саройи ва Сан Жоржо Мажоре ороли бўйлаб 270 даражали кўринишни тақдим этади.

    Фото: Marie Claire 

    Ушбу меҳмонхонанинг асосий хусусияти шундаки, у ерда шаҳарда очиқ осмон остида жойлашган ягона олимпия бассейни мавжуд. Belmond Hotel Cipriani сайтида айтилишича, унинг ҳажми бахтли тасодифдир. Мажмуани яратишда қурувчилар фут ва метрларни чалкаштириб юборишган, натижада улар ақл бовар қилмайдиган даражада улкан бассейн қуришган.

    Фото: Marie Claire 

    Айтганча, бассейн атрофи тадбирлар ўтказиладиган жой сифатида ишлатилади — бу зиёфатни ўтказиш учун зарур бўлган нарса.

    Фото: Marie Claire 

    Бундан ташқари, меҳмонхонада бир нечта ресторанлар мавжуд бўлиб, улардан бири Мишлен юлдузи билан ажралиб туради. Шунингдек, Безос ва Санчеснинг меҳмонлари ихтиёрида хусусий пристан, теннис корти, соғломлаштириш маркази, болалар клуби ва Венеция кўрфазининг чекка ҳудудлари бўйлаб экскурсия дастурлари бўлади.

    Gritti саройи

    Жефф Безоснинг танловида Gritti саройи ҳам бор. Дастлаб у таниқли Венеция зодагонларидан бири Пиза оиласига тегишли бўлган ва кейинчалик дож Андреа Гриттининг мулкига ўтган. ХIX асрда сарой меҳмонхонага айлантирилган.

    Фото: Marie Claire 

    Гритти саройи ёпиқ тадбирлар учун бир нечта жойларни таклиф қилади. Улар орасида каналга, Санта Мария Делла Салют черковига ва лагуна оролларига қараган 250 метр квадрат майдонли Реденторе люкс террасаси энг нуфузли ҳисобланади.

    Фото: Marie Claire 

    Бундан ташқари, меҳмонхонада Gritti террасаси ва сарой ичидаги тарихий заллар мавжуд бўлиб, у ерда зиёфатлар, фуршетлар ва хусусий тушликлар ўтказилади. Меҳмонхонадан кичик тўйлар, тақдимотлар ўтказиш учун фаол фойдаланилади, Венеция кинофестивали пайтида эса унда А-лист (Голливудда А-лист деб аталадиган актёрлар рўйхати мавжуд. Унда суперюлдуз мақомига эгалиги ҳеч кимда шубҳа уйғотмайдиган кино саноати вакиллари бор. Леонардо Ди Каприо ва Бред Питт, Марго Робби ва Эмма Стоун шулар жумласидандир) юлдузлари тўхтайди.

    Фото: Marie Claire 

    St. Regis

    Жефф Безос ижарага олган энг сўнгги меҳмонхона St. Regis Veniceʼдир. У шаҳар марказида, Гранд канали бўйида жойлашган. Тарихий архитектурасига қарамай, ичкарида меҳмонларни замонавий дизайн кутмоқда.

    Фото: Marie Claire 

    Меҳмонхонанинг асосий майдонларидан бири машҳур Гинори 1735 чинни уйи билан ҳамкорликда безатилган Гинори террасаси ҳисобланади. Сайтда айтилишича, у очиқ ҳавода ўтказиладиган тадбирлар ва ҳатто кичик концертлар учун ҳам мос. Шунингдек, меҳмонхона биносидан Санта Мария Делла Салют базиликаси, Академия кўприги ва кўрфазнинг тўғридан тўғри кўриниши мавжуд.

    Фото: Marie Claire 

    Бундан ташқари, St. Regis замонавий санъат коллекцияси билан машҳур — унда Jaume Plens, Lorenzo Quinn ва бошқа рассомларнинг асарларини кўриш мумкин.

    Фото: Marie Claire 
    9 июн, 11:38   Изоҳ (0)   673
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Жефф Безос#Лорен Санчес#Никоҳ маросими#Ҳашамат#Энг бой#Дональд Трамп

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Дунёнинг энг бой одамига унинг шахсий суратлари билан пўписа қилинди

    09.02.2019, 09:10

    Жефф Безос Forbes’нинг энг бой одамлар рўйхатида қолди

    05.03.2019, 23:30

    Хакерлар Жефф Безоснинг телефонини Саудия Арабистони шаҳзодасидан SMS олганидан сўнг бузган

    22.01.2020, 19:42

    Жефф Безоснинг телефони хакерлар томонидан бузилиши ва унинг шахсий фотолари эълон қилиниши ўзаро боғлиқ эмаслиги билдирилди

    26.01.2020, 09:21

    Фото: Дунёдаги энг бадавлат кишиларнинг умр йўлдошлари

    15.03.2021, 12:34

    Адел, Эмбер Хёрд: ажрашгандан сўнг сезиларли даражада қашшоқлашган машҳурлар (фото)

    09.07.2022, 15:40

    Forbes рўйхатига кирган миллиардерларнинг рафиқалари қандай яшайди?

    12.04.2023, 12:34

    Diet Cоlа’га қарамлик, очлик ва қайнатилган тухум:  Дунёдаги энг бадавлат инсонлар қандай овқатланади?

    12.04.2023, 17:50

    Дунёнинг энг бадавлат одамлари бўш вақтида нималар билан шуғулланади?

    03.12.2024, 15:49

    Миллиардерлар кадрда: кинода суратга тушган дунёнинг энг бадавлат одамлари

    06.12.2024, 09:36

    20 йил ва ундан кўпроқ давом этган турмуши ажрим билан якунланган машҳурлар (фото)

    19.12.2024, 15:40

    Миллиардерлар, хорижлик меҳмонлар ва собиқ президентлар: Трампнинг инаугурациясида кимлар қатнашади? 

    16 январ, 23:30

    Трампнинг инаугурация зиёфатида қандай таомлар тортилади? 

    20 январ, 21:55

    Маск супермиллиардерлар рейтингида биринчи ўринни эгаллади 

    26 феврал, 22:15

    Сайёрадаги энг бадавлат инсонлардан бири Жефф Безос уйланмоқда

    25 март, 15:17

    Алишер Усмонов илк бор Forbes’нинг миллиардерлар рейтингига Ўзбекистон номидан киритилди

    2 апрел, 09:09

    Дунё миллиардерларидан ўрганишга арзигулик 5 та одат

    16 май, 14:56

    Дунёнинг энг бадавлат инсонларнинг рафиқалари қандай кўринишда?

    16 май, 23:05

    Очиқ фазодаги илк меҳмонхона 2027 йилда фойдаланишга топширилади

    31 май, 18:55

    “Ота-оналик — болалигингда ёнингда кўришни истаган катта одам бўлиш имкониятидир”. Миллиардерлар фарзандларини қандай тарбийлайди?

    3 июн, 13:28
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Австралиялик мухбирга Лос Анжелесдаги намойишларни ёритаётганда резина ўқ отилди (видео)

    Дунё | 9 июн, 17:00

    “Курашишни тўхтатдим ва айбни бошқалардан қидиришни бошладим” — Элдор Шомуродов

    Спорт | 9 июн, 16:59

    Ёш шунчаки рақам: 40 ёшдан сўнг машҳур бўлган актёрлар

    Лайфстайл | 9 июн, 16:55

    Хитой ҳаво кемалари Япония шарқий чегара ҳудуларини бузиб кирди

    Дунё | 9 июн, 16:41

    Хонанда Снуп Догг футбол мухлислари учун бургер тайёрламоқчи

    Мусиқа | 9 июн, 16:35

    Хавфсиз шопинг: Octobank рақамли хавфсизлик қоидалари ҳақида

    Реклама | 9 июн, 16:30

    Трамп Лос Анжелесни мигрантлардан “озод қилишини” айтди (видео)

    Дунё | 9 июн, 16:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.