• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Шоу-бизнес

    Киану Ривз, Энн Ҳетеуэй ва Флоренс Уэлч: омма эътиборида бўлишни ёқтирмайдиган Голливуд юлдузлари

    Баъзи машҳурлар “Суратга олиш мумкин эмас!” тамойилига амал қилиб яшайди ва ҳатто севимли юлдузлари билан узоқ кутилган учрашувни камераларга муҳрлаш орзусидаги мухлислари учун ҳам истисно қилмайди. Бунинг сабаби фақатгина юлдузлик касаллиги ёки инжиқлик эмас. Баъзида рад этишлар ортида жиддий сабаблар яширинган бўлади: фобия, стресс, танқид ёки одамовилик.

    Киану Ривз: фожиали воқеадан сўнг жамоатчилик эътиборидан четлашиши

    Голливуднинг энг камтарин актёрларидан бири Киану Ривз карьераси бошиданоқ омма эътиборидан қочиб келади. “Матрица” юлдузини фақат янги фильми премерасидаги қизил гиламда учратиш мумкин. Актёр бир неча бор ўз шахси атрофидаги ҳаддан ташқари эътибор ва доимий шов-шувдан безовта бўлишини тан олган.

    Киану Ривз 2001 йилдаги фожиали воқеадан сўнг онгли равишда жамоат ҳаётидан воз кечган — ўшанда унинг севгилиси Женнифер Сайм автоҳалокатда ҳалок бўлган. Бу ҳодисадан кейин тез машҳурликка эришаётган актёр чуқур тушкунликка тушиб қолади. У атайлаб жамиятдан узоқлашади: фақат зарур ҳолларда кўчага чиқади, дам олишга бормайди. Бу унга оғир йўқотиш ҳақида тинимсиз эслатиб турадиган сурбат журналистлардан яширинишнинг ягона йўли эди.

    Бироқ Ривз ўз касбини чин дилдан севади. Руҳий қийинчиликларга қарамай, у кинода суратга тушишни давом эттиради, лекин зиёфатларга боришдан бош тортади ва тадбирларда иштирокини камайтиради. Актёр қайғу билан кадр ортида курашди: Киану Ривз хайрия ишлари билан фаол шуғуллана бошлади ва ҳатто синглисини йўқотишига сабаб бўлган лейкемияга қарши курашиш учун ўз жамғармасини ташкил этди.

    Энн Ҳетеуэй: нафрат ва таъқиб туфайли яширинча ҳаёт кечирмоқда

    Интернет зўравонлиги шафқатсиз ҳодиса бўлиб, ундан ҳатто энг нуфузли шахслар ҳам ҳимояланмаган. 2013 йилда актриса Энн Ҳетеуэй нафрат тўлқинига дучор бўлди. Унинг фаолиятидаги бу даҳшатли давр ҳатто “Хатахейт” номини олди. “Хўрланганлар” фильмида “Энг яхши иккинчи пландаги аёл роли” учун “Оскар” мукофотини қўлга киритганидан сўнг, одамлар Эннни кўзбўямачиликда, сунъий хатти-ҳаракатларда ва сохта “малика” образини яратишда айблашади.

    Оммавий таъқиб туфайли актриса деярли ишсиз қолди: продюсерлар салбий муносабат пайдо бўлишидан чўчиб, у билан ҳамкорлик қилишдан бош тортишди. Энн Ҳетеуэйнинг ўзи жамоатчилик эътиборидан четда қолишга ва одамлар орасига чиқмасликка мажбур бўлди. У илгари хурсандчилик билан қабул қилган юқори эътибор энди стресснинг асосий манбасига айланди. Узоқ вақт давомида Ҳетеуэй зиёфатлар ва оммавий тадбирларга бормасликка ҳаракат қилди, худди шу сабабга кўра мухлислари билан суратга тушишни рад этди.

    Айнан ўша пайтда у ҳеч кимга ўзини синдиришга йўл қўймаслигини тушунди. Муҳокамалар ва салбий фикрлар унинг касбининг ажралмас қисми эканлигини англади. Бироқ ҳозирга қадар доимо ёш кўринадиган актриса барча эътибор ва камера объективлари унга қаратилганида ноқулайлик ҳис қилади.

    Жеймс Ҳетфилд: суратлар ўрнига жонли мулоқот

    Афсонавий Metallica гуруҳининг хонандаси ва асосчиси Жеймс Ҳетфилднинг фотосессиялари саноқли. Машҳур рокер кўпроқ саҳнада жонли куйлаб, омма билан биргаликда машҳур қўшиқларни ижро этишни маъқул кўради.

    Унинг фалсафаси мухлислар билан биргаликдаги суратларга ҳам тааллуқли: Ҳетфилд бир лаҳзалик суратлар ўрнига қисқа, юзма-юз суҳбатни афзал билади. У мухлислар билан суратга тушмаслигини ва имзо бермаслигини очиқ тан олади. Бунинг ўрнига, у улар билан беш дақиқа суҳбатлашиб, самимий қўл сиқишга тайёр. Унинг фикрича, телефон экрани орқали ҳатто бир сониялик шахсий вақтини йўқотиш на унга, на мухлисга фойда келтиради. Жеймс саҳнада ҳам, шахсий учрашувда ҳам мухлислар билан чуқурроқ ва мазмунли мулоқот қилишни ақлли танлов деб билади, бироқ унинг бу нуқтайи назарини ҳамма ҳам қўллаб-қувватламайди.

    Флоренс Уэлч: камера олдидаги хавотир ва қўрқув

    Florence and the Machine рок гуруҳининг солисти туғма уятчанлик ва тортинчоқликдан бутун умри давомида азият чекади. Бунга ишониш қийин, чунки саҳнада Флоренс Уэлч бутун стадионларни жунбишга келтиради. Аммо аслида вазият бошқача.

    Фаолиятининг бошидан бошлаб Уэлч мухлисларини янги суратлар билан камдан-кам хурсанд қилган, жамоатчиликка эҳтиёткорлик билан ёндашган, шунингдек, ижтимоий тармоқларга ишончсизлик билан қараган. У нотаниш одамлар билан мулоқотда ўзини жуда ноқулай ҳис қилади ва камера объективлари олдида довдираб қолади. Фотосуратлар эса Флоренс Уэлчда ҳақиқий хавотир уйғотади: у доимо ўзини бошқалар билан таққослайди, ташқи кўринишига танқидий ёндашади ва агар гап кундалик медиа маконида бўлиш ҳақида кетса, ваҳимага тушади.

    Хонанда бутун қуввати ва меҳрини мусиқа ва жонли ижро орқали мухлисларига етказади.

    23 май, 08:29   Изоҳ (0)   2573
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Голливуд#актёрлар#шоу-бизнес#папарацси

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Голливуд юлдузлари Анжелина Жоли ва Бред Питтнинг чиройли бошланиб, хунук якун топган севги ҳикояси (фото)

    22.06.2021, 14:48

    Фильмда рол ўйнашни хоҳламаган, лекин мажбур қилинган Голливуд актёрлари

    18 март, 09:46

    Бетакрор фильмларга беўхшов ижроси билан путур етказган киноюлдузлар

    23 март, 10:25

    Персона нон грата: Голливуднинг қора рўйхатига тушган актёрлар

    27 март, 18:45

    Ёшлигида попкорн сотган, Голливуд таклифини рад этган ва “юлдузлик касаллиги”га чалинган Нургул Ешилчай 49 ёшда

    27 март, 16:55

    Warner Bros. ва Paramount компаниялари YouTube’даги фейк трейлерлардан даромад олмоқда

    1 апрел, 19:45

    Машҳурларнинг гўзал қизлари: Голливуд юлдузларининг фарзандлари қандай кўринишда?

    4 апрел, 07:46

    Ўртоқ Сааховнинг шляпаси, Жек Николсоннинг болтаси: аукционда рекорд нархга сотилган машҳур фильмлар реквизитлари

    7 апрел, 09:47

    Яхши актёр, аммо ёмон эр: Жеки Чан нима сабабдан фарзандларидан юз ўгирган?

    8 апрел, 12:57

    Хитойнинг энг бой актёрлари топ-7 талиги: Брюс Лининг устози Ип Ман эса 4-ўринда

    12 апрел, 11:59

    Суратга олиш майдончасида жанжаллашиб, душманга айланган Голливуд актёрлари

    9 май, 15:55

    “Психо”дан “Паразитлар”гача: кинематографияни ўзгартириб, кино саноатида инқилоб ясаган фильмлар

    16 май, 15:55

    Вақт синовидан ўтган: бош ролларни қайта-қайта ишониб топшириладиган 5 та кино жуфтлик

    14 май, 22:30

    Уларнинг мияси бошқача ишлайди: миллионлаб кишиларнинг севимлисига айланган 6 машҳур шахс

    19 май, 08:55

    “Биринчи марта ваъда қилган эҳсонимни бермаганимдан маза қилдим”. Марат Ҳамдамов Сабрина Жабборовага мурожаат йўллади 

    16 май, 10:32

    Ҳазиллардан “Оскар”гача: карьерасини стендап билан бошлаган Голливуд юлдузлари

    17 май, 10:50

    Ҳам санъатда, ҳам бизнесда омади чопган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари

    21 май, 13:08

    Жефф Безоснинг қаллиғи Парижда дабдабали қиз базмини ўтказди

    18 май, 17:55

    “Фотошоп эмас”: ҳақиқийлигига ишониш қийин бўлган реал суратлар

    19 май, 13:40

    Анжелина Жоли 14 йиллик танаффусдан сўнг илк бор Канн кинофестивалига ташриф буюрди

    19 май, 12:50

    Ҳақиқий қаҳрамонлар: ҳамкасбларининг ҳаётини сақлаб қолган киноюлдузлар

    19 май, 21:35

    Қимматбаҳо узук, яхта ва 50 млн доллар товон пули: машҳурлар собиқ севгилисидан олган энг қимматбаҳо совғалар

    21 май, 08:00

    Бетмандан Цукерберггача: энг тежамкор машҳурлар рўйхати тузилди

    21 май, 17:40

    Instagram: Юлдуз Усмонованинг Instagram’даги рекламаси қанча? Жамбул Муҳаммедов қимматбаҳо автомобиль харид қилди, Озода Нурсаидованинг концертдаги образлари қанча...

    21 май, 19:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими



    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси



    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Реал” Винисиус ўрнига тўпурар ҳужумчи олиб келади — Cadena Ser

    Спорт | 26 июл, 13:35

    Иссиқда эҳтиёткорлик билан ичинг: қаҳва ёзда организмга қандай таъсир қилади?

    Лайфстайл | 26 июл, 13:25

    Таиланд Камбоджа билан чегарадаги баҳсли чўққини назоратга олди

    Дунё | 26 июл, 13:05

    Бутунжаҳон ҳожатхоналар ташкилоти Ўзбекистон билан ҳамкорликка тайёр эканлигини билдирди

    Ўзбекистон | 26 июл, 12:40

    “Манчестер Юнайтед” “Реал” дарвозабонига қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 26 июл, 12:30

    Айдан Шенердан Ҳанде Эрчелгача: жаҳонга машҳур турк актрисалари 

    Кино | 26 июл, 12:20

    Трамп ёнғиндан жабрланганларга ажратилган 100 млн доллар йўқолгани ҳақида маълум қилди

    Дунё | 26 июл, 11:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.