• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12777.52
    • RUB161.54
    • EUR14590.65
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Кино

    Ҳақиқий қаҳрамонлар: ҳамкасбларининг ҳаётини сақлаб қолган киноюлдузлар

    Голливуд саҳнасида нафақат актёрлик маҳорати, балки ҳақиқий жасорат ҳам намоён бўлади. Машҳур актёрлар баъзида роллари ортида ҳаёт-мамот курашларига дуч келишади. Кимдир илондан азият чекади, кимдир эса ҳамкасбини чўкаётган сувдан қутқаради. Уларнинг баъзилари бу воқеаларни ҳазил билан эсласа, бошқалари эса чин дилдан қаҳрамонлик қилади. Қуйидаги ҳикояларда эса саҳна ортида содир бўлган ана шундай реал қутқарувлар ҳақида сўз боради.

    Фото: Интернет

    Шей Уигем

    Фото: Интернет

    Жулиа Робертс “Уйга қайтиш” (2018) сериалида ишлаётган пайти шамолли кунда очиқ ҳавода Шей Уигем билан бир саҳнани суратга олаётган эди. Кутилмаганда Шей унга ташланди. Жулиа аввал қўрқиб кетди. Маълум бўлдики, унинг устига катта металл рамкали байроқ қулаб тушаётган экан.Шей унга сакраб, байроқдан ҳимоя қилган.

    У мени касалхонага тушишдан сақлади, балки ҳаётимни ҳам, деди Робертс.
    Фото: Интернет

    Уигем эса ишонч билан айтдики, у бўлмаса байроқ уни босиб қўярди.

    Том Круз

    Фото: Интернет

    Том Круз ўзининг хавфли жангари фильмларида имкон қадар кўпроқ трюкларни ўзи бажаришни талаб қилади. У санъат йўлида ҳаёти ва соғлиғи билан таваккал қилади. Аммо у актриса Элизабет Шуни даҳшатли ҳалокатдан қутқариб қолганда, улар на бир бинодан сакрашаётган, на ҳаракатланаётган поезддан тушишаётган эди — бу фақатгина 1988 йилда суратга олинган “Коктейл” романтик комедиясидаги оддий севги саҳнаси эди.

    Фото: Интернет

     

    Улар пляж бўйлаб от миниб кетаётган эди, оператор эса бу саҳнани вертолётдан суратга олаётган эди. Биринчи дубль тугагач, вертолёт ерга қўнди, лекин ўчирилмаганди. Шу сабабли орқа қисмидаги айланувчи пичоқлар ҳали ҳам айланаётган, аммо деярли кўринмас эди.

    Том ва Элизабет вертолёт ичида суратга олинган материални кўраётган эди. Шу пайт Шу айланувчи пичоқларга яқинлаша бошлади, лекин бу хавфни сезмаган. Оператор бақириб уни огоҳлантирмоқчи бўлди, аммо у эшитмади. Том вазиятни дарҳол тушунди — у дарров югуриб бориб, актрисани оёғидан ушлаб ерга ётқизди ва уни хавфдан олиб чиқди.

    Фото: Интернет

    Элизабет дастлаб нима бўлганини тушунмади, ҳаттоки жаҳл қилган, бироқ Том унга нималар бўлганини айтгач, ҳолатни англаб етди. Оператор Билл Беннеттнинг айтишича, Том ҳақиқатан ҳам актрисанинг ҳаётини сақлаб қолди.

    Фото: Интернет

    Том Круз доим ҳамкасблари хавфсизлигига жиддий қарайди. 

    Масалан, 2017 йилда суратга олинган “Мумия” фильмида Том CGI (компьютер графикасига) таянмасдан, самолёт қулаётган саҳнани ҳақиқий шароитда суратга олишни хоҳлади. Актриса Аннабелл Уоллиснинг айтишича, Том ушбу саҳнани самолёт ичида “нол тортишув”, яъни бе оғирлик ҳолатида олишни истаган. Бундай шароитни яратиш учун самолёт тезлик билан юқорига ва пастга ҳаракатланган — бортдаги одамлар ўзларини жуда кучли аттракционда юргандек ҳис қилишган.

    Аннабелл шундай деди: “Парашют сумкасини таққан эдим, лекин у бўйнимда тиқилиб қолди. Яхшиямки, мен тезда Томга бақириб ёрдам сўрадим, ва Круз дарҳол мени бу хавфдан қутқарди.

    Пирс Броснан

    Фото: Интернет

     

    “Интиҳога ҳали эрта, ўлиш вақти эмас” (2002) фильмида, бир саҳнада Холли Берри ётоқда нонушта қилаётганди. У жозибали кўринишга уриниб, анжирни чайнаётган эди, аммо бўғилиб қолди. Пирс тезда вазиятни тушуниб, Геймлич усулини қўллайди ва уни бўғилишдан қутқаради.

    У менга ёрдам берди. Ҳар доим энг севимли инсонларимдан бири бўлиб қолади, деган у.
    Фото: Интернет

    Броснан эса бу ҳақда камтарона: “Шунчаки орқасидан урдим,” дея жавоб берган.

    Жеки Чан

    Фото: Интернет

    “Полициячилар тарихи 3” (1992) фильмида Мишел Йео тўрт йиллик танаффусдан кейин трюк (каскадёрлик саҳнаси) бажаришга рози бўлади. У юриб кетаётган фургондан очиқ автомобилга ўтиши керак эди.

    У фургондан ўтишга улгурган, лекин автомобиль ойнаси синмаган. У сирғалиб пастга тушаётган эди — айнан ўша пайт Жеки Чан унинг кийимидан маҳкам ушлаб қолган.

    “Агар у бўлмаганида бошим билан йиқилган бўлардим”, деган Мишел.
    Фото: Интернет

    Кейинчалик улар саҳнани яна қайтадан муваффақиятли суратга олишган.

    Жет Ли

    Фото: Интернет

    Сиз албатта актёрлар орасида машҳур бўлган эски гапни эшитгансиз: “Ҳеч қачон болалар ва ҳайвонлар билан ишламанг”. Бу гап шунчаки ҳазил эмас. Чунки болалар ва ҳайвонлар актёрликда жуда табиий бўлишади ва катта актёрларнинг ўзини ҳам сояда қолдириши мумкин. Айниқса ҳайвонлар билан ишлаш баъзида жуда хавфли бўлиши ҳам мумкин.

    Фото: Интернет

    Лю Ифей Disney’нинг 2020 йилда чиққан “Мулан” фильмини тарғиб қилаётганда, бир воқеани эслаб ўтган. У атиги 14 ёш бўлганида ва у “Тақиқланган қироллик” (2008) фильмида машҳур жанг санъаткори Жет Ли билан суратга тушаётганда, Ли унинг ҳаётини сақлаб қолган.

    Фото: Интернет
    “Ҳаммаси жуда тез содир бўлди. Мен илгари ҳеч қачон чопаётган отга миниб кўрмаган эдим, уни тўхтата олмасдим. Жуда тор тоғ йўлида кетаётган эдик. Жет Ли ҳам от миниб кетаётган бўлса-да, менинг отимни тўхтатишга ҳаракат қилди”, дейди Ифей.

    Ифей қўрқишга ҳам улгурмаган, лекин Жет Ли чинакамига хавотирга тушган. Чунки кинодаги хавфли саҳналар исталган пайтда ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин.

    Лоренс Фишберн

    Фото: Интернет

    Лоренс Фишберн атиги 14 ёшда бўлганида, ёши ҳақида ёлғон айтиб, Френсис Форд Коппола режиссёрлигидаги “Апокалипсис бугун” (1979) фильмида рол олган. Ўша пайтда у билан бирга бош рол ижрочиси Мартин Шиннинг ўғли Эмилио Эстевес ҳам Филиппинга борган эди.

    Фото: Интернет

    Улар тенгдош бўлишгани учун тезда дўстлашиб қолишади. Суратга олиш оралиғида улар кичик қайиқда атрофни ўрганишга чиқишади. Эстевес шундай дейди:
    “Қайиққа яқинроқ қирғоққа бордик. Мен қайиқдан тушиб, уни итариб юбормоқчи бўлдим. Аммо сув таги худди қумга ўхшарди – оёғим ботиб кетди.”

    Эмилиони сув тортиб кетаётган эди, лекин Лоренс уни қўлидан тортиб, қайиққа чиқариб олди.

    Ўшандан бери биз жуда яқин дўстмиз, дейди Эмилио.

    Лоренс ҳам воқеани эслаб шундай деган:

    Мен унинг ҳаётини сақлаб қолдим, у ҳам менинг. Чунки у мен тенги, Америкадан бўлган ягона дўстим эди. Унинг борлиги менга катта далда бўлган.

    Жек Ҳокинс

    Фото: Интернет

    Британиянинг 1953 йилда суратга олинган “Шафқатсиз денгиз” фильмида кемадан эвакуация саҳнаси учун махсус декорация қурилган – бу денгиз флотидаги кема нусхаси бўлиб, чўкаётгандай ҳаракат қиларди.

    Фото: Интернет

    Бу саҳнани суратга олиш учун катта сув ҳовузи, тўлқин ясовчи машиналар ишлатилган. Бу сув омборининг айрим жойлари 3 метр чуқур бўлиб, актёр Дональд Синден учун хавфли эди — у сузишни умуман билмасди.

    У шундай ўйлаганди: сув саёз бўлади, муаммо бўлмайди. Аммо камера ёқилгач, Дональд аста-секин тўлқинда чўкиб бораётганини сезади.

    Мактабда менга қандай қилиб сузишни ўргатишганини эслашга ҳаракат қилдим, лекин тўлқинлар кучли эди, деб ёзади у хотираларида.
    Фото: Интернет

    Бошқа актёрлар сузиб, сувдан чиқиб кетган бўлишса-да, уни ҳеч ким сезмайди. Фақатгина актёр Жек Хокинс кимдир “Дональд қани?” деганини эшитиб, дарҳол сувга сакраб, уни қутқариб қолади.

    “Ёрдамчи режиссёр мен сузишни билмайман, деганимни ҳазил деб ўйлабди”, деб ёзган Дональд автобиографиясида.

    19 май, 21:35   Изоҳ (0)   2272
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Кино#Актёр#Киноюлдуз#Жеки Чан

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жеки Чанни йиғлатган 40 йил. Киноюлдуз ўтмишда қолган каскадёрлари билан дийдорлашди (видео)

    08.02.2017, 15:06

    XXI асрнинг энг яхши актёрлари аниқланди

    27.11.2020, 15:34

    «Золушка учун уч ёнғоқ» фильми юлдузи Либуше Шафранкова вафот этди

    10.06.2021, 13:58

    Иккинчи даражали роллари билан томошабинлар меҳрини қозонган актёр ва актрисалар (фото)

    25.08.2021, 08:52

    Ҳаётда ҳам тўйидан қочиб кетган, синглисининг ўлимига сабаб бўлган киноюлдуз — Жулия Робертс 53 ёшда (фото)

    29.10.2021, 18:41

    «Қиш сонатаси»даги Южин ва «Сарой жавоҳири»даги Тангемни ўзбекча гапиртирган актриса Зулхумор Мўминова 61 ёшда (фото)

    12.11.2021, 15:35

    Голливуд юлдузи Жулия Робертс 55 ёшда: актриса иштирокидаги энг яхши фильмлар

    28.10.2022, 15:17

    Арнольд Шварценеггер касаллиги туфайли кинони тарк этган ҳамкасби Брюс Уиллисни “буюк киноюлдуз” деб атади 

    31.05.2023, 12:30

    Дурадгор, официант, кимёгар: Болливуд юлдузлари машҳурликка қадар қандай ишлар билан шуғулланган?

    30.10.2023, 16:43

    Маҳоратли актрисаларга аҳмоқона сабаблар билан роль берилмаган ҳолатлар. Уларнинг баъзилари шунчаки бемаъни

    14.12.2023, 10:30

    “Мен исмини ҳам билмайдиган йигитча ‘Энг яхши актёр эмиш’ ”. Тўхтамурод Азизов тақдирлаш маросимларидаги адолатсизликлар ҳақида гапирди (видео)

    09.10.2024, 13:44

    Жулиетта ролини ижро этган актриса Оливия Ҳасси кўкрак саратонидан вафот этди

    29.12.2024, 11:55

    “Муҳташам юз йил”нинг қайси актёри сериалдаги иштироки учун энг кўп гонорар олган?

    14 май, 18:30

    “Психо”дан “Паразитлар”гача: кинематографияни ўзгартириб, кино саноатида инқилоб ясаган фильмлар

    16 май, 15:55

    Вақт синовидан ўтган: бош ролларни қайта-қайта ишониб топшириладиган 5 та кино жуфтлик

    14 май, 22:30

    “Interstellar”ни тушунишга ёрдам берадиган фильмдаги сирли ишора ва деталлар

    19 май, 09:50

    Актёр Том Ҳарди жангари фильмлардаги роллари туфайли соғлиғи ёмонлашганидан шикоят қилди

    14 май, 16:50

    Об-ҳаводан тортиб ноёб компьютергача: “Ишдаги ишқ” фильмининг кадр ортида нималар содир бўлган?

    15 май, 21:30

    Роберт Де Ниро “Олтин палма япроғи”ни қўлга киритди ва Дональд Трампни танқид қилди

    14 май, 23:25

    Уларнинг мияси бошқача ишлайди: миллионлаб кишиларнинг севимлисига айланган 6 машҳур шахс

    19 май, 08:55

    Том Крузга Канн кино фестивалида етти дақиқа давомида қарсак чалинди

    15 май, 19:40

    Арнольд Шварценеггернинг ўғли биргина маҳсулотдан воз кечиб, 14 килога озди

    18 май, 14:55

    Актёр Жерар Депардье жинсий зўравонликда айбланиб, шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди

    16 май, 10:00

    “Толибон” Афғонистондаги ягона киностудияни ёпди 

    16 май, 09:43

    “Қабристонга бориб, лаҳад ичига тушиб тураман” — актриса Вазира Юнусова 

    16 май, 12:50

    Хайрия ишлари билан ҳам мухлислар қалбини забт этган 5 нафар ҳинд актёри

    16 май, 18:30

    Юрий Никулиннинг қайси сўзлари туфайли “Кавказ асираси” суратга олинмай қолиши мумкин эди?

    16 май, 21:35

    Барча даврларнинг энг яхши саундтреклари: афсонавий қўшиқлар ва носталгия ҳиссини уйғотувчи куйлар

    17 май, 10:00

    Жефф Безоснинг қаллиғи Парижда дабдабали қиз базмини ўтказди

    18 май, 17:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Америка авиакомпаниялари самолётларда Starlink хизматини ўчира бошлади

    Дунё | 8 июн, 23:55

    АҚШ ва Хитой савдо божлари борасида Лондонда учрашув ўтказади

    Дунё | 8 июн, 23:05

    Франция Германияни мағлуб этиб Миллатлар Лигаси бронза медалини қўлга киритди

    Спорт | 8 июн, 22:38

    Францияда электроскутер сабаб юзага келган ёнғинда 4 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 8 июн, 22:10

    Тошкент марказида “Салом, Мундиал” супершоуси бўлиб ўтади

    Ўзбекистон | 8 июн, 21:52

    Шимолий Кореяда май ойида муваффақиятсизликка учраган кема қайта сувга туширилди

    Дунё | 8 июн, 21:45

    Ўзбекистон ва Қатар ўйини сабаб Тошкентнинг айрим кўчаларида ҳаракат чекланади

    Ўзбекистон | 8 июн, 21:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.