Тошкент метрополитени ходими ҳомиладор хотинини ўлдириб, каналга ташлаб юборди. Олий суд унга нисбатан чиқарилган суд ҳукмини “Дарё”га тақдим этди.

Унга кўра, 1997 йилда туғилган Д.Н. “Тошкент метрополитени” ДУКда электропоезд машинисти лавозимида ишлаган. 2024 йил 10 декабрь куни эрталаб у оилавий жанжал туфайли ота уйига кетиб қолган турмуш ўртоғи билан гаплашиш мақсадида, унинг иш жойи бўлган оилавий поликлиникага борган. Аёлни ишхонадан олиб чиққан Д.Н. уни Nexia русумли автомобилига миндириб, Янгийўл тумани “Байтиш” маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Салар канали бўйига олиб борган.
Эркак машинасини канал устидан ўтувчи кўприкда тўхтатиб, ёнида олиб юрган ошхона пичоғи билан Г.Н.нинг чап кўкрак қафасига зарба берган ва уни қасддан ўлдирган. Сўнг марҳуманинг жасадини автомобилдан тушириб, Салар каналига ташлаб юборган ва ҳодиса жойидан яширинган.
У суд мажлисида аёли билан севишиб турмуш қурганини, бир нафар ўғли борлигини айтган. Унинг таъкидлашича, 2023 йилда аёли савдо-сотиқ мақсадида Туркияга бориб келган. Шундан сўнг унинг хатти-ҳаракатларида ўзгаришлар сезила бошлаган. Оила ичида тез-тез келишмовчиликлар юзага келади. Ундан яширинча кўпчиликдан қарз олган.
2024 йил май ойидан бери бирга яшамай келишган. Эркак орада фарзанд бўлгани ва севгиси сабабли ярашиш нияти борлигини айтган. Шунингдек, у турмуш ўртоғидан қарзга олинган пулларни қандай ишлатганини сўраш ва суҳбатлашиш учун учрашганини, қилган ишидан чин дилдан пушаймон эканини билдирган.
Марҳуманинг яқинлари эса эркак икки кишининг — она ва унинг ҳомиласи ҳаётига зомин бўлганини таъкидлаб, унга нисбатан умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланишини сўрашган.
ЖИБ Янгийўл туман суди томонидан чиқарилган ҳукмга кўра, эр Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “б” бандида кўзда тутилган жиноят — ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлни қасддан ўлдириш жиноятини содир этганликда айбли деб топилди ва 18 йилга қамалди.
Пичоқлаш билан якунланган оилавий жанжаллар
Сурхондарё вилоятида эркак қайнукаси томонидан, Самарқандда 70 ёшли эркак 60 ёшли қайнукаси томонидан пичоқланганди. Бухорода эр жанжал сабаб хотинини пичоқлагани, Жиззахда эр рашк сабаб аввал хотинини, кейин эса ўзини пичоқлаб ўлдиргани, Вобкент туманида маст фуқаро қайнукасини пичоқлагани тўғрисида хабар берилганди.
- Чинозда 25 ёшли эркак хотини ва қайнанасини қасддан ўлдирди.
- Фарғонада эркак бир гуруҳ дўстлари билан собиқ куёвини дўппослади.
- Чинозда ука ўз опасини ўлдириб, 7 кун уйда сақлади.
- Самарқандда қайнона келинини қувватлагич сими билан бўғиб ўлдирди.
- Андижонлик ўқитувчи аёл пичоқлаб ўлдирилди. Гумонланувчи эр қўлга олинди.
- Наманганда эркак дўконда хотинини пичоқлаб ўлдирди.
- Сурхондарёда аёлига тазйиқ ўтказган эркак қамалди.
Изоҳ (0)