Германиянинг Тошкентдаги элчихонаси 2021 йил август ойида Германия Ўзбекистон орқали фуқароларни Афғонистондан эвакуация қилганини ёдга олиб, бу жараён учун Ўзбекистон ҳукуматига миннатдорлик билдирди.

“Бу жараён Ўзбекистон ҳамкорлигисиз амалга ошмаган бўларди: Германия Тошкент аэропорти орқали ўз фуқароларини хавфсиз ҳудудга олиб чиқиб, Германияга етказди. Ушбу имкониятни тез ва самарали таъминлаган Ўзбекистон ҳукумати ҳамда барча тегишли идораларга миннатдорлик билдирамиз”, дейилади элчихона хабарида.


2021 йил 16 август куни Германия Бундесверфи (ҳарбий ҳаво кучлари) Кобулда эвакуация дастурига старт берганди.
Операция давомида 16–26 август оралиғида:
- 530 нафар немис фуқароси,
- тахминан 4 400 нафар афғон (масалан, собиқ ҳамкорлар, йўқотишларда хавф остида бўлганлар),
- яна 360 дан ортиқ Европа ва бошқа давлатлар фуқаролари эвакуация қилинди.
Кобулдан ҳарбий самолётлар эвакуацияни амалга оширган бўлса, Тошкентдан фуқаролар Луфтҳанса ва Uzbekistan Airways орқали олиб кетилган.
Ўшанда Германия мудофаа вазири Аннегрет Крамп-Карренбауэр Twitter’даги ўз саҳифасида эвакуация пайтида кўрсатилган ёрдам учун Ўзбекистонга миннатдорлик билдирганди. “Мен жуда кескин вазиятда ишончли шерик бўлган Ўзбекистон ҳукуматига миннатдорлик билдираман. Биз буни унутмаймиз”, деб ёзганди вазир.
Изоҳ (0)