Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 18 августда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра:
- доллар 34,59 сўмга тушиб, 12 547,38 сўм бўлди;
- евро 32,88 сўмга пастлаб, 14 665,38 сўм бўлди;
- рубль 0,73 сўмга тушиб, 157,02 сўмни ташкил этди.
Бундан аввал доллар курси уч кунлик пастлашдан сўнг кўтарилиб, 12 581,97 сўм бўлганди. Ўзбекистонда ушбу валюта расмий курсининг йил бошидан буён энг паст қиймати 24 июнда 12 410,99 сўмни ташкил этган.
Доллар курсининг пастлашига турки берувчи бир қанча омиллар мавжуд. Улардан бири — бу экспорт тушумларининг, хусусан, олтин сотувининг кескин ўсиши ҳисобланади.
Изоҳ (0)