• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12712.05
    • RUB161.1
    • EUR14524.79
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Шоу-бизнес

    Илон Маск яна жанжал марказида: нима учун миллиардер кўп фарзандли бўлишга бунчалик берилиб кетган?

    Кўп фарзандлилик машҳурлар орасида шунчаки модага эмас, балки ҳақиқий ғояга айланаётганга ўхшайди. Расмий маълумотларга кўра, Илон Маск 4 аёлдан 14 фарзанднинг отаси, бироқ The Wall Street Journal’нинг янги текшируви Қўшма Штатлар жамоатчилигини ларзага солди: аслида Маск ворисларнинг бутун бир “легиони”га эга бўлишга улгурган экан.

    Ilon Mask dunyodagi eng boy odamga aylandi - Zamin.uz, 26.02.2025

    Илон Маск яна жанжал марказида

    Дональд Трамп АҚШнинг 47-президенти этиб сайланганидан буён, унинг энг яқин тарафдори — тадбиркор Илон Маск жаҳон оммавий ахборот воситалари эътиборидан четда қолмаяпти. Tesla компанияси эгаси гўё атайлаб ўз шахси атрофида янги-янги жанжалларни келтириб чиқараётганга ўхшайди. Гоҳ инаугурацияда яқин орада Марсни забт этишини эълон қилади, гоҳ ўз брендига қарши чиқувчиларга Ким Кардашьян билан фотосессия орқали жавоб беради, баъзида эса ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги фойдаланувчиларга унчалик дўстона бўлмаган оҳангда жавоб беришгача бориб етади.

    Бироқ Маскнинг шахсиятига энг катта эътибор унинг Трамп билан яқинлашувидан кўра, кўп фарзандли бўлиш ҳақидаги ғайриоддий иштиёқига қаратилмоқда. Унинг тўрт ёшли ўғли Х Æ А-Хии Оқ уйнинг Овал кабинетида бемалол юрган пайтда, қондош ака-ука ва опа-сингилларининг сони геометрик прогрессия бўйича кўпаймоқда. Хусусан, 2025 йил 14 февралда блогер Эшли Сент-Клер миллиардердан ўғил кўрганини маълум қилди.

    Эҳтимол, бу вазият ҳеч кимни ҳайратга солмасди, фақат Маск бу ҳақда овоза бўлишини мутлақо истамасди. Айнан шу сабабли воқеа бошқача тус олди: тафсилотларни билиш учун Американинг нуфузли нашриётлари журналистлари шошиб қолди, қиз эса энди йўқотадиган ҳеч нарсаси қолмаганини ўйлаб, батафсил изоҳ беришга рози бўлди. Эшли миллиардер билан муносабатлари ҳақида сўзлаб берди, келишув тафсилотларини ошкор қилди ва буларнинг барчаси фақат ўғли Ромулнинг фаровонлиги ва хотиржамлиги учун зарурлигини қатъият билан таъкидлади.

    Энг батафсил текширувни The Wall Street Journal олиб борди. Қизиғи шундаки, дастлаб фақат Сент-Клер иши ҳақида бўлиши кутилган мақола бутунлай бошқа мавзуга айланиб кетди. Маълум бўлишича, Илон Маск сайёрани ўз авлодлари билан тўлдириш ғоясига муккасидан кетган.

    Илон Маскнинг бош ғояси

    Миллиардер бугунги кундаги энг муҳим муаммо сифатида туғилиш даражасининг пасайишини кўрмоқда. У ўзини пронатализм тарафдорлари сафида эканини очиқ тан олади — улар ушбу муаммонинг сиёсий ва маданий ечимларини амалга оширишга интилаётган кишилардир. 

    Маскнинг нечта фарзанди борлиги аниқ эмас. The Wall Street Journal’нинг яқин доиралари ва аноним манбалари 14 рақами анча камайтириб кўрсатилган, деб таъкидлашмоқда.

    Маълум бўлишича, муаммо Илоннинг болаларни яхши кўришида эмас экан. Меросхўрларнинг дунёга келиши Марсни ўзлаштириш бўйича кенг кўламли бизнес-режанинг бир қисми ҳисобланади. Маскка кўра, цивилизация йўқ бўлиб кетиш хавфи остида, шунинг учун у юқори интеллектга эга бўлган одамларни кўпайтириш орқали тарихий жараённи ўзгартиришга ҳаракат қилмоқда.

    НАСА билан ҳамкорлик қилиш бўйича улкан режалар айнан шу мақсад билан боғлиқ, чунки SpaceX’нинг асосий вазифаси Марсга етиб бора оладиган ракета яратишдир. Унинг бошқа компаниялари, жумладан электромобиль ишлаб чиқарувчи Tesla ҳам бу режани молиялаштиришда кўмаклашмоқда.

    Маск фарзандлари ва уларнинг оналарини “легион” деб атайди. Бу айнан минглаб аскарларга эга бўлган ва Рим империяси чегараларини кенгайтиришда ҳал қилувчи рол ўйнаган қадимий ҳарбий тузилмалардир.

    Миллиардернинг у билан муносабатга киришган аёлга қўядиган ягона талаби — албатта фарзанд кўриш. Илон ўз “қурбонлари”ни кўпинча Х ижтимоий тармоғида излайди: мемларга жавоб беради, лайк босади ва баъзида твит ёзади. Умуман олганда, у ҳам ҳамма эркаклар каби анъанавий йўлдан боради.

     
    Илон Маск ва Талула Райли                                

    Маскнинг маъшуқалари навбатма-навбат суд курашларига аралашиб, унинг хатти-ҳаракатлари ва муносабатларининг ғалати тафсилотларини фош этмоқда. Шу билан бирга, ворислар сони кундан-кунга эмас, соатма-соат кўпайиб бормоқда. Илон Маскнинг нияти ва мақсадлари аниқ бўлса-да, оқибати ҳали номаълум. Воқеалар ривожланишининг икки йўли борга ўхшайди: биринчиси — ота ва фарзандлари ҳақиқатан ҳам Марсни забт этади, иккинчиси — тадбиркор кўплаб “хотин”ларининг жиддий айбловлари гирдобига тушиб қолади.

    Илон Маск ва Граймс 

    Бу ерда Эмбер Хёрднинг нима алоқаси бор?

     
    Илон Маск ва Эмбер Хёрд

    11 май куни Европа ва Америкада халқаро Оналар куни нишонланди. Бу йилги байрам айрим кутилмаган янгиликлар билан эсда қолди — Эмбер Хёрд ижтимоий тармоқларида эгизакларнинг онаси бўлганини эълон қилди. Жонни Депп билан жанжалли ажралишдан сўнг актриса Испанияга кўчиб кетган ва тўрт ёшли қизи Уна Пейжнинг тарбияси билан шуғуллана бошлаганди.

    Эҳтимол, Оушен исмли ўғли ва Агнес исмли қизи суррогат она ёрдамида дунёга келган, чунки Эмбернинг ўзи соғлиғидаги муаммолари сабаб фарзанд кўра олмайди.

     
     
     
    Эгизаклар Оушен ва Агнес

    Аммо обуначилар болаларнинг отаси ким эканлиги ҳақида жиддий ўйланиб қолишди. Албатта, Эмбернинг ўзи унинг исмини айтмаган. Мантиқий мулоҳазалар аудиторияни қизиқарли хулосага олиб келди — болаларнинг отаси Илон Маск бўлиши мумкин. Чунки:

    • Эмбер Хёрд ва Илон Маск 2016 йилда 1,5 йил муносабатда бўлган;
    • Актрисанинг ҳамкасби таъкидлашича, жуфтлик ишқий муносабатлари даврида бир нечта эмбрион яратган ва кейинчалик ҳатто уларга бўлган ҳуқуқлар учун судлашган;
    • Маълумки, Илон Маск кўп фарзандли бўлиш ғоясига муккасидан кетган: унинг назарида собиқ эр-хотиндан туғилган фарзандлар мутлақо табиий ҳолат ҳисобланади.
     
    Илон Маск ва Эмбер Хёрд

    Ҳозирча томонларнинг ҳеч бири бунга расмий изоҳ бермаган, шунинг учун Илон Маскнинг Оушен ва Агнеснинг отаси экани ҳақида фақат тахмин қилиш мумкин.

    20 май, 19:55   Изоҳ (0)   3930
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Илон Маск#миллиардер#Марс#Граймс

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    XXI аср фашизми: Трамп ва ултра ўнг гуруҳлар ўртасидаги сирли ҳамкорлик

    23 феврал, 08:00

    Пентагон, ФҚБ ва бошқа идоралар Маскнинг талабига қарши чиқди

    24 феврал, 12:10

    “Ёш кўринишимнинг биринчи сири — турмуш қурмаганимда”. Ўзбек киносининг Севгинатори ва мушуклар ҳимоячиси Манзура 47 ёшда (фото, видео)

    24 феврал, 15:45

    Илон Маск ўн тўртинчи марта ота бўлди

    2 март, 22:10

    Трамп Илон Маскнинг ҳукуматдаги фаолиятини чеклади

    7 март, 16:05

    “Starlink’ни ўчириб қўйсам, Украина фронти инқирозга юз тутади” — Илон Маск

    9 март, 15:25

    АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги барча ходимларига ишдан бўшашни таклиф қилди — ОАВ

    9 март, 22:00

    Илон Маск Украинадаги урушни тўхтатиш бўйича таклифлар берди

    9 март, 23:29

    Трамп сунъий интеллект имкониятлари уни қўрқитаётганини маълум қилди

    26 март, 17:05

    Овал кабинетда Украина президентига берилган танбеҳ – Оқ уйда меҳмонлар учун кийиниш қоидаси борми?

    27 март, 16:45

    TikTok  яратувчиси Хитойнинг энг бой одамига айланди

    27 март, 22:55

    Илон Маск Марказий разведка бошқармаси харажатларини қисқартирмоқчи 

    29 март, 13:45

    Илон Маск Х ижтимоий тармоғини сотди

    29 март, 19:13

    Илон Маск жамоат олдида пишлоқ шаклидаги шляпада пайдо бўлди

    31 март, 21:50

    Трамп Маскнинг давлат хизматидан қачон кетишини эълон қилди 

    1 апрел, 18:49

    Алишер Усмонов илк бор Forbes’нинг миллиардерлар рейтингига Ўзбекистон номидан киритилди

    2 апрел, 09:09

    Дунёнинг энг бой одамлари Трамп туфайли бир кунда 200 миллиарддан ортиқ маблағ йўқотди

    4 апрел, 15:25

    АҚШда Трамп сиёсатига қарши намойишлар авж олди (видео)

    6 апрел, 16:56

    Илон Маск божлар сабабли Трамп маслаҳатчиси билан жанжаллашди — НЙП 

    7 апрел, 09:37

    Тилла Bugatti ва Жеймс Бондга тегишли раритет: Голливуд юлдузларининг ҳеч кимникига ўхшамаган автомобиллари

    10 апрел, 09:57

    Трамп НАСА илмий бюджетини икки бараварга қисқартирмоқчи 

    12 апрел, 15:45

    Илон Маскнинг қўшнилари миллиардер устидан шикоят қилди 

    8 май, 09:38

    Пул, қурол ва сиёсат: Трампнинг Саудия Арабистонига ташрифида нималарга эришилди?

    14 май, 09:48

    Дунёнинг энг бадавлат инсонларнинг рафиқалари қандай кўринишда?

    16 май, 23:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Сунъий интеллект воситалари ва NVIDIA РТХ 50: янгиланган ASUS ProArt P16 нималарни ўз ичига олади?


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Хавфсиз шопинг: Octobank рақамли хавфсизлик қоидалари ҳақида


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Лос Анжелесдаги намойишларга 700 га яқин денгиз пиёдалари сафарбар қилинади

    Дунё | 10 июн, 09:09

    Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон чигирткаларга қарши биргаликда курашади

    Ўзбекистон | 10 июн, 08:58

    Расман. “Манчестер Сити” ҳимоячи сотиб олди (фото)

    Спорт | 10 июн, 08:45

    Россия Киев ва Одессага ҳаво ҳужуми уюштирди

    Дунё | 10 июн, 08:21

    Сурхондарёда 267 та қадимий танга ва тақинчоқ қисмларини бошқа давлатга олиб кетмоқчи бўлган фуқаро ушланди 

    Ўзбекистон | 10 июн, 00:55

    Эрдўғоннинг соғлиғи ёмонлиги ҳақидаги даъволар рад этилди

    Дунё | 10 июн, 00:27

    Россияда оғир вазиятга тушиб қолган ўзбекистонликларга ёрдам берилди 

    Ўзбекистон | 9 июн, 23:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.