Жанубий Корея полицияси мамлакат собиқ президенти Мун Чже Иннинг қизи Мун Да Хега нисбатан фирибгарлик бўйича жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Yonhap ахборот агентлиги хабар бермоқда.

“Сеулнинг Содемун полиция бўлими яқинда Мунни фирибгарлик иши бўйича гумонланувчи сифатида сўроқ қилгани маълум қилинди”, дейилади хабарда.
Тергов маълумотларига кўра, аёл 2022 йилда хайрия кимошди савдоси доирасида пул йиғган, аммо ваъда қилганидек, уни нотижорат ташкилотга ўтказмаган. Айтишларича, аукцион учун Мун 30 га яқин рассомдан иш олган ва улардан тушган пуллар хайрли ишларга сарфланишини маълум қилган.
Натижада Мун Да Хега қарши шикоят тушган ва ҳозирда унинг банк ҳисоблари ҳамда пул ўтказмалари ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан текширилмоқда.
Бундан аввал Мун маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ва Airbnb’да ноқонуний фаолият олиб бориш айблови бўйича 15 миллион вон (10 810 АҚШ доллари) миқдорида жаримага тортилган эди.
Мамлакатнинг яна бир собиқ президенти Юн Сок Ёл ҳозирда ҳокимиятни суиистеъмол қилганлик бўйича тергов остида. Бундан ташқари, у ўтган йилнинг 3 декабрида мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этишга муваффақиятсиз уриниш муносабати билан исён кўтарганликда айбланмоқда.
Изоҳ (0)