Рақамли технологиялар ва ҳуқуқий статистика департаментига раҳбар тайинланиши, Сурхондарёда аёл 3 ёшли қизни сабабсиз пичоқлаб ўлдириши, сиртқи таълимга қабул бутунлай ёпилиши – “Дарё” нашри 6 майда эълон қилинган Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид эътиборга молик хабарларни бир жойга тўплади.
Тошкент шаҳри ва вилоятида қалбаки дори ишлаб чиқариш билан шуғулланган яширин цех аниқланди (видео)
Қўлбола усулда ишлаб чиқарилган дорилар Тошкент шаҳри ва Бухоро вилоятидаги бир нечта дорихоналарга тарқатилган.
Рақамли технологиялар ва ҳуқуқий статистика департаментига раҳбар тайинланди
Ушбу лавозимни полковник Зуфар Курбанов эгаллади.
Ўзбекистонда вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади
Банклар ота-оналарни уларнинг вояга етмаган фарзандлари билан боғлиқ шубҳали операциялар ҳақида хабардор қилиш амалиётини йўлга қўяди.
Ўзбекистонда ерости сувларига қудуқни ноқонуний бурғилаш энди маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади
Айбдорлар жаримага тортилади.
Навоийда ёшлар етакчилари вафот этган ЙТҲга тезликни ошириш сабаб бўлган (видео)
Nexia-3 юк машинасини қувиб ўтаётганда йўл четига чиқиб кетиб, ағдарилган.
Сурхондарёда аёл 3 ёшли қизни сабабсиз пичоқлаб ўлдирди
Дастлабки маълумотларга кўра, аёл руҳий носоғлом бўлган.
Ботир Қодиров устидан Адлия вазирлигига шикоят қилинди
У 4 та шеърдан муаллиф рухсатисиз фойдаланган.
Россияда эри ташлаб кетган ўзбекистонлик ҳомиладор аёл ватанга қайтарилди
У Екатеринбургда турмуш ўртоғи, онаси ва вояга етмаган фарзанди билан яшаб келган.
Барчаси узум ортидан: Бухорода қишлоқдошини ўлдирган эркакка ҳукм ўқилди
Айбдор ҳеч нима содир бўлмагандек қотилликдан сўнг тўйда ҳам иштирок этган.
Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан қўшимча “Афросиёб” қатнови йўлга қўйилади
Қатновлар 8, 9, 10 ва 11 май кунлари амалга оширилади.
Ўзбекистонда ер участкасини олганлик учун ҳақ белгиланган муддатларда тўланмаганда унга бўлган ҳуқуқ бекор қилинади
Ер кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилади.
Самарқандда кўчада “концерт” қўйган эркак жазоланди (видео)
У айбини изоҳлаб, барчадан узр сўради.
Ўзбекистонликлар 2025 йилнинг биринчи чорагида энг кўп қайси давлатларга саёҳатга боргани очиқланди
Уч ойда жами 1,5 млн нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда чет элга сафар қилган.
Жиззахда эркак 4 млн сўм алимент пулини тангаларда тўлади
У собиқ турмуш ўртоғининг вақти фақат танга санаш билан ўтишини хоҳлаган.
Сиртқи таълимга қабул бутунлай ёпилди
Ҳозирда сиртқида ўқиётган талабалар ўқишни давом эттиради.
Изоҳ (0)