• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12357.09
    • RUB153.49
    • EUR14330.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда хориждан келган ҳар бир турист учун туроператорларга субсидия ажратилади

    “Туризм йўналишидаги ислоҳотларни янада жадаллаштириш ва соҳада давлат бошқаруви тизимини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Telegramъдаги “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Қарорга кўра, 2024 йил 1 январдан:

    • туроператорлар томонидан туристик оқим паст бўлган хорижий мамлакатлардан Ўзбекистонга олиб келинган ҳар бир турист учун тенг улушларда 20 доллардан 100 долларгача рағбатлантирувчи субсидия ажратилади;
    • туроператорлар ва авиаташувчиларнинг хориждан Самарқанд, Бухоро ва Урганч аэропортларига чартер авиақатновлари бўйича харажатларининг бир қисми ҳар бир хорижий турист учун, у республикада камида 5 кеча тунаб қолган тақдирда, 20 доллар, қиш мавсумида (20 ноябрдан 20 февралгача) эса 50 доллар эквивалентида тенг улушларда қоплаб берилади.

    Шунингдек, 3 юлдузли тоифа учун 60 та хонадан кам бўлмаган, 4 ва 5 юлдузли тоифа учун 120 та хонадан кам бўлмаган хоналар фондига эга беш қаватдан паст бўлмаган меҳмонхона 2026 йил 31 декабргача фойдаланишга топширилган тақдирда, меҳмонхона тоифаси тасдиқлангач, инвесторларнинг янги меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш учун кетган харажатларининг бир қисми қуйидаги миқдорларда қоплаб берилади:

    • 3 юлдузли тоифага эга меҳмонхоналардаги ҳар бир хона учун 40 миллион сўм;
    • 4 ва 5 юлдузли тоифага эга меҳмонхоналардаги ҳар бир хона учун 65 миллион сўм.

    2026 йил 31 декабргача дунёнинг нуфузли меҳмонхона брендларидан (меҳмонхона брендларининг топ-50 ва меҳмонхона тармоқларининг топ-5 рейтингига кирган) фойдаланувчи Ўзбекистон резидентлари бўлган ташкилотларнинг роялти харажатлари франчайзинг тўғрисидаги шартнома кучга кирган вақтдан 3 йил мобайнида қуйидаги миқдорда қисман молиялаштирилади:

    • 3 юлдузли тоифага эга меҳмонхона учун – меҳмонхонанинг ҳар битта хонаси учун йиллик 200 доллар эквивалентида;
    • 4 юлдузли тоифага эга меҳмонхона учун – меҳмонхонанинг ҳар битта хонаси учун йиллик 400 доллар эквивалентида;
    • 5 юлдузли тоифага эга меҳмонхона учун – меҳмонхонанинг ҳар битта хонаси учун йиллик 600 доллар эквивалентида.

    2024 йил 1 январдан ногиронлиги бўлган шахсларнинг саёҳат қилишлари учун қулай муҳит яратишга қаратилган “Тўсиқсиз туризм” дастури амалга оширилади.

    2026 йил 1 июлгача етиб бориш қийин бўлган ва чекка жойларда (аҳоли яшаш пунктларидан камида 10 километр ёки қаттиқ қопламали автомобиль йўлларидан 5 километр узоқликда) алоҳида автоном инфратузилмани яратган ҳолда кемпинглар ташкил этган ва “сафари” туризми хизматларини кўрсатадиган юридик шахсларнинг мазкур фаолият тури бўйича мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари ушбу солиқлар бўйича ҳисобланган сумманинг 1 фоизи миқдорида белгиланади.

    2023/2024-ўқув йилидан ҳар йили “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университетига Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар ҳамда Буюк ипак йўлида жойлашган давлатлар фуқаролари магистратурада давлат гранти асосида таълим олишлари учун 10 миллиард сўмдан кам бўлмаган миқдорда маблағлар ажратиб борилади.

    2023 йил 1 сентябрдан қуйидаги талаблар бекор қилинади:

    • турагентларнинг электрон тўловлар, брон қилиш хизматларини кўрсатадиган камида иккита хорижий тилдаги веб-сайтга эга бўлиши;
    • туроператорларнинг электрон тўловлар хизматларини кўрсатадиган веб-сайтга эга бўлиши.

    Сайёҳлар сони ва хизматлар экспорти

    Ҳисоб-китобларга кўра, 2019 йилда республикага кириб келган сайёҳлар сони 2016 йилга нисбатан 3,3 бараварга ошган. Ўша йили қарийб 6,7 миллион нафар турист Ўзбекистонда саёҳат қилган. Бунинг натижасида 1,6 миллиард долларлик туристик хизматлар экспорти амалга оширилган. Мазкур кўрсаткич 2016 йилда 430,7 миллион долларга тенг бўлган.

    2020 йилда мамлакатга 7 миллион нафардан ортиқ хорижий сайёҳ ташрифи кутилганди. Бироқ оғир пандемия шароитида барча соҳалар қатори туризм ҳам қаттиқ зарбага учради, сайёҳлар сони сезиларли даражага камайди. Яъни 2020 йилда республикага 1,5 миллион нафар сайёҳ келган, 261 миллион долларлик туризм хизматлари экспорт қилинган.

    29.07.2023, 14:05   Изоҳ (0)   5437
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Пиёдаларга эмас, машиналарга мўлжаллангандек” — Хорижий сайёҳлар Ўзбекистон туризм салоҳиятига қандай баҳо берди?

    11.05.2023, 11:55

    “Туризм экспортини 3-4 баробар оширсак ”пахта экмасак” ҳам бўлаверади” — Шавкат Мирзиёев

    26.06.2023, 14:25

    Ўзбекистонда тест синовлари 72 та бинода ўтказилади

    29.07.2023, 13:21

    Тошкент шаҳрида 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

    29.07.2023, 13:10

    “Ўзгидромет” 30 июлда қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди

    29.07.2023, 12:16

    Ўзбекистон халқ артисти Малика Аҳмедованинг уйидан 680 минг долларлик тақинчоқлар ўғирлангани бўйича 4 киши суд қилинмоқда

    29.07.2023, 11:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Афғонистонда айрим фуқароларга паспорт бериш тақиқланди

    Афгонистон | 25 август, 11:02

    Ўзбекистонда иш ҳафтаси давомида ҳаво ҳарорати кўтарилади

    Ўзбекистон | 25 август, 10:47

    Вьетнамда ярим млн аҳоли эвакуация қилинади

    Дунё | 25 август, 10:45

    Ўзбекистонда барча тоифадаги тадбиркорларга меҳмонхона қуриш учун кредитлар ажратилади

    Ўзбекистон | 25 август, 10:35

    Алишер Никимбаев: “FIFA тарихда илк бор бир йил ичида икки хил ўзбекистонлик ҳакамлар бригадасини мусобақаларга тайинлади”

    Спорт | 25 август, 10:25

    “Фаластин 36” фильми “Оскар” мукофотига расман номзод бўлди

    Кино | 25 август, 10:25

    Лавров: “Украина Путин шартини бажарсагина, мавжуд бўлиш ҳуқуқига эга бўлади”

    Дунё | 25 август, 10:11

    Роналду тарихий натижа қайд этди

    Спорт | 25 август, 09:49
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.