АҚШ президенти Дональд Трамп 8 ёки 9 майда “жуда муҳим мавзу юзасидан” муҳим ва ижобий баёнот беришни ваъда қилди. У бу ҳақда Оқ уйда Канада бош вазири Марк Карни билан учрашувидан олдин журналистларга маълум қилди.

Трамп келаси ҳафта Яқин Шарққа иш сафари режалаштирилганини эслатиб, сафаргача жуда катта эълон қилишини билдирган. Шунингдек, бу янгилик савдо ҳақида бўлиши шарт эмаслигини қўшимча қилган
“Нима ҳақида эканлигини сизларга айтмайман. Аммо у бўлади ва жуда ижобий бўлади. Ушбу эълон ё пайшанба, ё жума, ё душанба куни жўнаб кетишимиздан олдин эълон қилинади. Бироқ бу маълум бир мавзу, жуда муҳим мавзу бўйича кўп йиллар давомида қилинган энг муҳим эълонлардан бири бўлади”, дейди Трамп.
Трамп 13-16 май кунлари Яқин Шарққа сафар уюштиради, унинг давомида Саудия Арабистони, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликларига ташриф буюради.
АҚШ президенти Дональд Трамп Канада бош вазири Марк Карни билан учрашувда келишмовчиликларга қарамай, мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар дўстона хусусиятини сақлаб қолишини тасдиқлади.
Изоҳ (0)