Водий вилоятларида ўтказилган рейд тадбирлари давомида 12,5 млрд сўмдан ортиқ электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ хабар берди.

Маълум қилинишича, 28 апрелдан 4 майгача Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ўтказилган рейд тадбирларида электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.
Тадбирларда 13,89 млн кВт соат электрдан ноқонуний фойдаланилгани натижасида жами 12,5 млрд сўм зарар етказилгани маълум бўлди.
Шунингдек, тадбирлар давомида 46 та истеъмолчиларнинг 3,4 млрд сўмлик дебитор қарздорлиги ундирилди.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Бундай ҳолатлар сони ортиб бормоқда
Самарқанд вилоятидаги корхоналардан бири 553 миллион сўмлик электрдан ноқонуний фойдалангани аниқланганди. Шу билан бирга Қашқадарёда 177 млн сўмлик газ ва “свет”дан ноқонуний фойдаланган шахслар ушлангани хабар қилинганди.
Шунингдек, Қашқадарёда электрдан ноқонуний фойдаланган корхона давлатга 1 млрд сўмдан зиёд зарар етказган. Бундан ташқари, Тошкент, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида энергия ресурсларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилганди. Шунингдек:
- Бухорода 1,2 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
- Қорақалпоғистоннинг учта ҳудудида 845 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилди
- Бухоро ва Жиззахда электрдан ноқонуний фойдаланганлар 360 млн сўмдан зиёд зарар етказди
- Учта вилоятда қарийб ярим млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилди
Изоҳ (0)