Буюк Британия полицияси терроризмга қарши кураш доирасида етти нафар Эрон фуқаросини қўлга олди. Бу ҳақда The Independent хабар берди.

Мамлакатнинг турли ҳудудларида иккита алоҳида операция ўтказилиб, жами саккиз киши ушланган. Уларнинг етти нафари Эрон фуқароси ҳисобланади. Улар аниқ бир объектга ҳужум қилишга тайёргалик кўрганликда айбланмоқда. Полиция тергов манфаатларидан келиб чиқиб на объект манзилини, на гумонланувчилар шахсини ошкор қилган.
Расмий маълумотларга кўра, айрим шахслар Лондон ва унинг атрофида, бошқалари Манчестер ва унинг чеккаларида, яна бири эса Свиндон шаҳрида қўлга олинган. Ҳозирда бир нечта манзилда тинтув ишлари давом этмоқда.
Скотланд Ярднинг терроризмга қарши кураш бўлими бошлиғи Доминик Mёрфининг сўзларига кўра, тергов ҳозирча дастлабки босқичда ва полиция гумонланувчилар қўлга олинганидан кейин фуқароларга таҳдид сақланиб қоладими ёки йўқлигини аниқлашга ҳаракат қилмоқда.
Изоҳ (0)