Ўзбекистон Суперлигаси 8-туридаги сўнгги баҳс Ғузордаги “Марказий” сатдионда бўлиб ўтди. Қизиқарли ва кескин курашлар остида беллашувда “Динамо” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди.

Гарчи баҳснинг биринчи бўлимида жамоалар бир нечта вазият яратган бўлса-да, дарвозалар ишғол қилинмади. Лекин иккинчи тайм бошида самарқандликлар ҳисобда олдинга чиқиб олди. Гол муаллифи — Миржаҳон Мираҳмадов. Кейин ғузорликлар ҳисобни тенглаштириш учун бир қанча ўзгаришларни амалга оширди.
Иккинчи бўлимнинг охирларида “Динамо” футболчиси Хислат Ҳалилов жамоасининг иккинчи голини киритди. Қўшиб берилган дақиқаларда эса Ойбек Ўрмонжонов ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди.
90+8-дақиқада “Шўртан” ҳисобни биттага қисқартирди. Улуғбек Худойбердиев “Динамо” дарвозасини ишғол қилиб, учрашув 1:3 натижаси билан якунланишини таъминлади.
Мазкур ғалабадан кейин самарқандликлар ҳисобидаги очколар 15 баллни ташкил қилди ва улар Суперлига турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилиб олди. “Шўртан” эса 1 очко билан сўнгги поғонада қолди.
Ўзбекистон Суперлигаси
8-тур
4 май, якшанба
“Шўртан” — “Динамо” 1:3
Голлар: 0:1 — Миржаҳон Мираҳмадов (49), 0:2 — Хислат Ҳалилов (90), 0:3 — Ойбек Ўрмонжонов, 1:3 — Улуғбек Худойбердиев
Изоҳ (0)