“Персеполис” клуби ва Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Остон Ўрунов теҳронликлар сафини тарк этиши мумкин. Бу ҳақида Персполиснеwс нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, клуб раҳбарияти Эрон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Али Ғолизода билан шартнома имзолашга ҳаракат қилмоқда. Агар бу трансфер амалга ошса, жамоа таркибида катта ўзгариш бўлиши мумкин.
Ғолизода айнан ўзбекистонлик ярим ҳимоячи билан бир позицияда тўп суради. Агар у “Персеполис” сафига қўшилса, Остон захира футболчисига айланиб қолиши мумкин. Шу сабаб Ўруновда жамоани тарк этиш эҳтимоли бор. Маълумотларга кўра, Теҳрон клуби Остонни ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган жамоалардан тушаётган таклифларни жиддий кўриб чиқишга тайёр.
Аввалроқ ОАВда ўзбекистонлик футболчи Туркия Суперлигасининг “Бешиктош” клубида давом эттириши ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Маълумот учун Остон Ўрунов жорий мавсум “Персеполис” таркибида 23 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3 та гол ва 1 голли узатма ёздириб қўйган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Transfermarkt портали футболчининг нархини 2,5 миллион еврога баҳоламоқда.
Изоҳ (0)