• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    11 сентябрь – Америка Жаҳон савдо марказида теракт содир этилган кун. Фожиа тафсилотларини эсга оламиз

    Америка Қўшма Штатларида «ал-Қоида» террорчилик ташкилоти аъзолари томонидан уюштирилган тўртта террористик ҳужум тарихга муҳрланди. 2001 йил 11 сентябрь куни эрталаб тўртта террористик гуруҳ жами 19 нафар йўловчи самолётини ўғирлади. Ҳар бир гуруҳда парвоз бўйича дастлабки тайёргарликдан ўтган камида биттадан аъзоси бор эди. Босқинчилар ушбу авиалайнерлардан иккитасини Нью-Йоркнинг Манхэттен жанубида жойлашган Жаҳон савдо марказининг минораларига йўналтирди. «Дарё» минглаб инсонлар ҳаётига зомин бўлган, АҚШга катта иқтисодий зарар келтирган, экологияга салбий таъсир кўрсатган машъум теракт ҳақида ҳикоя қилади. 

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Теракт қандай содир бўлди?

    American Airlines авиакомпаниясининг 11-рейси 1-Жаҳон савдо марказига, Airlines 175-рейси 2-Жаҳон савдо маркази биносига келиб урилди. Натижада, иккала минора ҳам қулаб, қўшни биноларга ҳам жиддий зарар етказди. Учинчи самолёт («American Airlines»нинг 77-рейси) Вашингтон яқинида жойлашган Пентагон биносига йўналтирилди. Тўртинчи самолёт (93-рейс) йўловчилари ва экипажи самолёт бошқарувини террорчилардан тортиб олишга ҳаракат қилди ва Пенсильвания штатидаги Шанксвилл шаҳарчаси яқинидаги далага қулаб тушди.

    Ҳужум куни самолётлар билан тўқнашув натижасида Жаҳон савдо марказининг учта биноси вайрон бўлди. Жанубий минора тахминан 9 дақиқа 56 сония давом этган ёнғиндан кейин қулаб тушди. Шимолий минора соат 10:28 да 102 дақиқа давом этган ёнғиндан кейин, учинчи бино соат 17:20 да бир қатор газ портлашлари ва ундан кейин юзага келган ёнғин натижасида қулаган.

    Самолётлар босқинчилар томонидан эгалланганидан сўнг баъзи йўловчилар самолётнинг сунъий йўлдош телефони билан бир қаторда ўзларининг телефонларидан фойдаланиб самолётнинг эгаллаб олиниши ҳақида хабар берган. Уларнинг сўзларига кўра, воқеа давомида террорчилар совуқ қуроллардан фойдаланган, натижада, бир нечта стюардесса, камида битта йўловчи ва камида битта учувчи – 11-рейс экипаж командири Жон Огоновский ҳалок бўлган. Бундан ташқари, террорчилар 11- ва 175-рейсларда газ баллонларидан (кўздан ёш оқизувчи газ ёки қалампир экстракти) фойдаланган. Террорчилар самолётни портлатиб юбориш билан таҳдид қилган, аммо тергов жараёнларида маълум бўлишича, катта эҳтимол билан террорчилар ёнида портловчи мосламалар бўлмаган.

    93-рейс овоз ёзувчи стенограммасига кўра, самолёт экипажи ва йўловчилари уяли телефонлар орқали бошқа ўғирланган самолётлар Жаҳон савдо маркази минораларига қулатилганини билиб, самолёт бошқарувини тиклашга ҳаракат қилган. Ҳодисалар бутун АҚШ бўйлаб кенг тарқалган тартибсизликларни келтириб чиқарди. Барча тижорат рейслари бекор қилинди ва АҚШ ҳудудига самолётларнинг қўниши тақиқланди (аллақачон ҳавода бўлган ички рейслар бундан мустасно).

    АҚШга бошқа мамлакатлардан келган самолётлар жўнаш аэропортларига ёки Мексика ва Канададаги аэропортларга йўналтирилди. АҚШнинг йирик шаҳарлари устидан ҳаво кучлари ва миллий гвардия қирувчи патруллари ташкил этилди. Жойларга кейинчалик ёлғонлиги исботланган бошқа террористик ҳужумлар ҳақида хабарлар келиб тушди. Масалан, АҚШ Давлат департаменти биноси яқинидаги автомашинада бомба портлаши, Вашингтон савдо марказида ёнғин, Вашингтондаги Труман биносининг портлатилиши ҳақида хабарлар берилган эди.

    Фавқулодда вазиятлар тўғрисида огоҳлантириш тизими (EAS) юқори огоҳлантириш ҳолатига келтирилди. Тарихда биринчи марта АҚШ ва Канададаги барча фуқаролик самолётлари фавқулодда қўндирилди, фақат полицияга тегишли ёки тиббий парвозларни амалга оширган самолётлар бундан мустасно; бу дунё бўйлаб ўн минглаб йўловчиларнинг режаларига таъсир кўрсатди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Қурбонлар, омон қолганлар ва йўқотишлар

    Террористик ҳужумлар қурбонлари 2 977 киши эди (шу жумладан, 19 та террорчи): 246 нафар йўловчи ва авиация экипажи аъзолари, 2 606 нафар Нью-Йоркда – Жаҳон савдо маркази биноларида ва ўша ерга яқин ҳудудда бўлганлар, 125 нафар Пентагон биносида бўлганлар. Теракт натижасида АҚШ ва бошқа 91 давлат фуқаролари ҳалок бўлди.

    Жаҳон савдо маркази шимолий минорасининг юқори қаватларида бўлган 1 366 киши – улардан кўпчилиги самолёт минора билан тўқнашганда, қолганлари ёнғин ва бинонинг қулаши туфайли ҳалок бўлди. Жанубий минорада ҳам камида 600 киши ҳалок бўлди. Қувонарлиси, тахминан 18 киши жанубий минорадаги зарба зонасини тарк этиб, қочиб қутулишга муваффақ бўлган эди.

    Минораларнинг юқори қаватларида қолиб кетганлар орасидан камида 200 киши пастга сакраб ўлишни оловда куйиб ўлишдан афзал кўрган. Баъзилар вертолёт эвакуациясидан умидвор бўлиб, миноралар томига кўтарилишга ҳаракат қилган, аммо эвакуация амалга оширилмаган, чунки томнинг эшиклари ёпиқ ва оловнинг тутуни ва иссиқлиги вазиятни вертолётлардан фойдаланишни имконсиз ҳолатга келтирган эди.

    Ҳодиса давомида Нью-Йорк ёнғин бошқармасининг 341 ўт ўчирувчиси ва иккита тиббиёт ходими, 60 та полиция ходими ҳамда саккизта тез тиббий ёрдам ходими ҳам ҳалок бўлди. 1 600 дан ортиқ жасаднинг шахси аниқланган, аммо қолган қурбонларнинг (тахминан 1 100 киши) кимлиги номаълумлигича қолмоқда. Маълум қилинишича, «фожиа содир бўлган жойда ўликларнинг рўйхатидан кимдир билан боғлаб бўлмайдиган 10 мингга яқин суяк ва тўқималарнинг бўлаклари топилган». Суяк парчалари 2006 йилда Deutsche Bank биносини бузишга тайёрланаётганда ҳам топилган. Нью-Йорк қурбонларининг ўртача ёши тахминан 40 ёш эди.

    Жаҳон савдо марказидаги теракт натижасида ХХ асрнинг муҳим архивлари ва бебаҳо санъат асарлари, шу жумладан, испаниялик сюрреалист Жоан Миронинг гобеленлари, ҳайкалтарошлар Огюст Родин ва Александр Калдернинг дурдона асарлари, шунингдек, президентнинг шахсий фотосуратчиси томонидан суратга олинган Жон Кеннеди фотосуратларининг 40 мингдан ортиқ нусхалари абадий йўқолди. Шунингдек, келиб чиқиши америкалик рассом Луиза Невелсоннинг катта форматдаги ёғочдан ясалган ҳайкалтарошлик асари, америкалик поп-рассомлар Хант Слонем ва Рой Лихтенштейннинг монументал асарлари ва бошқа кўплаб санъат асарлари йўқ қилинди.

    Портлаш ва ёнғин натижасида Пентагоннинг бир тарафи зарар кўрди, бинонинг бир қисми қулаб тушди. 11 сентябрь воқеалари бўйича комиссия хулосаларига кўра, тахминан 16 минг киши хавф остидаги Жаҳон савдо маркази минораларида бўлган. Уларнинг аксарияти бинолар вайрон бўлишидан олдин эвакуация қилиниб, омон қолган.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Ҳужумлардан бир неча соат ўтгач, тирик қолганларни топиш ва қутқариш бўйича кенг кўламли операция бошланди. Қолдиқлар ичида фақат оз сонли ярадорлар топилди ва бир ҳафта ўтгач тирик қолганларни топиб бўлмаслиги аниқ бўлди. Омон қолганларни қутқариш ва вайроналарни тозалаш жуда узоқ вақт талаб қилди, фақат ёнғинларни ўчиришнинг ўзи учунгина бир неча ҳафта вақт кетди. Ёнғин тўлиқ ўчирилгунга қадар 99 кун давомида вайроналар ичида ёниш ва туташ давом этди. Ҳудудни тозалаш фақат 2002 йилнинг мартига келиб якунланди. Вақтинчалик ёғоч платформалар ўрнатилди, уларда сайёҳлар миноралар қолдиқларини таҳлил қилиш билан шуғулланадиган махсус гуруҳлар қандай ишлашини томоша қилишлари мумкин эди. 2002 йил 30 майда ушбу платформалар олиб ташланди.

    Қурбонлар ва қурбонларнинг оилаларига моддий ёрдам кўрсатиш учун кўплаб фондлар яратилди. 2003 йил 11 сентябрда ариза бериш муддати тугагунига қадар қурбонларнинг оилаларидан 2 833 та ариза қабул қилинган. (Barrett, Devlin 9/11 Fund Deadline Passes. CBS News)

    Махсус комиссиянинг тузилиши

    Терактдан сўнг оммавий ахборот воситаларида ушбу ҳужумлар ортида Усама бин Ладен тургани ҳақидаги кўплаб тахминлар пайдо бўлди. Ҳужумлардан бир неча соат ўтгач, Федерал қидирув бюроси террорчиликда гумон қилинган шахсларнинг исмларини (шунингдек, бошқа кўплаб маълумотларни, шу жумладан, туғилган кун ва яшаш жойи, банкдаги ҳисоб рақамлари ва бошқаларни) ошкор қилди. Аэропортда ушлаб қолинган ва 11-рейсга юкланмаган Муҳаммад Аттанинг юклари орасида барча 19 террорчининг шахсини очиб берувчи ҳужжатлар ҳамда содир этилиши керак бўлган воқеалар тўғрисида муҳим тафсилотлар бўлган. Ҳужумлар содир бўлган куни Миллий хавфсизлик агентлиги ва Германия разведка агентлиги Усама бин Ладенга ишора қилувчи бир нечта хабарни қабул қилган.

    2002 йилда АҚШ ҳукумати ва Конгресси 2001 йил 11 сентябрда Қўшма Штатларга қарши қаратилган террор ҳужумлар, яъни 11 сентябрь комиссияси деб ҳам номланган Миллий комиссияни тузди. 2004 йил 22 июлда комиссия ўз ҳисоботини эълон қилди. Ҳисобот натижаларида терактлар «ал-Қоида» аъзолари томонидан ўйлаб чиқилгани ва амалга оширилгани кўрсатилган. «11 сентябрь воқеалари ташкилотчилари ушбу операцияни режалаштириш ва ўтказиш учун 400 дан 500 минг долларгача маблағ сарфлади, аммо бу маблағларнинг келиб чиқиш манбалари номаълумлигича қолмоқда». (Heroism and Honor. National Commission on Terrorist Attacks upon the United States. U.S. Congress)

    Террорчилар

    Ўн тўққиз террорчи тўртта самолётга бўлинган: улар бештадан бўлиб «American Airlines»нинг 11-рейсида, «United Airlines»нинг 175-рейсида ва «American Airlines»нинг 77-рейсида ва қолган тўрттаси «United Airlines»нинг 93-рейсида бўлган. Жангарилардан 15 нафари Саудия Арабистони фуқаролари, иккитаси Бирлашган Араб Амирликларидан, биттаси Мисрдан ва яна биттаси Ливан фуқаролари эди. Террористлар орасида олтита асосий ташкилотчилар (улардан тўрттаси учувчилар) ва гуруҳнинг ўн учта оддий аъзоси бор эди. Террористларнинг тавсифи худкуш террорчининг одатдаги портретига мос келмас, чунки улар ўрта ёшда, яхши маълумотли ва ҳаётий позицияга эга эди.

    Ҳужум мотивлари

    «Ал-Қоида» ҳужумларининг сабаблари турли партиялар, жумладан, сиёсатчилар, академиклар, ОАВ шарҳловчилари ва журналистлар томонидан диққат билан таҳлил қилинди. Жорж Буш ўзининг 2001 йилги нутқида террорчиларнинг ушбу ҳаракатини АҚШнинг эркинлиги ва демократиясига нафрат билан изоҳлади. Бошқа томондан, ушбу нуқтаи назар Марказий разведка бошқармасининг Афғонистондаги собиқ раҳбари Майкл Шаер каби мутахассислар томонидан танқид қилиниб, шундай изоҳланди: «Сиёсатчилар катта хатога йўл қўймоқда. Бизга ислом дунёсига ишонганимиз ёки ҳаёт тарзимиз туфайли эмас, балки уларга нисбатан қилган ишларимиз учун ҳужум қилишган» (Lou Dobbs Tonight — London Terror Attacks. CNN (5 июля 2005).

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    11 сентябрь воқеалари бўйича комиссия томонидан кўрсатилган мотивлар бўйича кўплаб хулосалар бошқа мутахассислар томонидан қўллаб-қувватланди. Масалан, терроризмга қарши кураш бўйича эксперт Ричард А. Кларк «ал-Қоида» ҳужумининг сабаблари сифатида америкалик ташқи сиёсатнинг айрим йўналишларини, жумладан, Афғонистонда СССРга қарши туриш, Америка қўшинларини Форс кўрфази минтақасида жойлаштириш ва Исроилдан СССР билан тўқнашувнинг жанубий қаноти сифатида фойдаланишни келтирди. Жейсон Барк сингари бошқа экспертлар мотивларнинг сиёсий жиҳатларига ишора қилдилар: «унинг (бин Ладен)нинг мақсади сиёсий эди». (Burke, Jason. Al-Qaeda — The True Story of Radical Islam (англ.). — London, New York: I.B. Tauris, 2004. — P. 23, 162—163.)

    Халқаро фикр, ўтказилган сўров натижаларига кўра, 17 мамлакатда бу борада якдиллик йўқ. Умуман олганда, сўров қатнашчиларининг 46%и асосий масъулиятни «ал-Қоида», 15 фоизи АҚШ ҳукумати, 7 фоизи Исроил ва 7 фоизи бошқа жиноятчилар зиммасига юклайди. Бошқа томондан, тадқиқот натижалари ҳар бир минтақа бўйлаб жуда фарқ қилади, масалан, Мисрда респондентларнинг 43 фоиз Исроилни асосий айбдор деб атаса, Туркия, Фаластин ва Мексика кабилар ҳодисада асосан Америка ҳукуматини айблашади.

    Реакция

    11 сентябрь воқеалари кенг сиёсий таъсирга эга эди. Ҳужумлар бутун дунё бўйлаб оммавий ахборот воситалари ва ҳукуматлар томонидан қораланди. Франциянинг «Le Monde» газетаси «Биз ҳаммамиз америкаликмиз» (Nous sommes tous Américains) шиори билан америкаликларга нисбатан умумий ҳамдардлик ғоясини олиб чиқди. Америкага қилинган ҳужумлардан хурсандлигини очиқ намойиш этганлар фаластинликлар эди. Яқин Шарқдаги аксарият давлатлар раҳбарлари, жумладан, Афғонистон ҳукумати ҳужумларни қоралади. Ироқ ҳукумати расмий равишда «Америка ковбойлари инсониятга қарши жиноятларининг мевасини йиғмоқда», деб эълон қилди.

    Тахминан 11 сентябрь террористик ҳужумларидан бир ой ўтгач, Америка Қўшма Штатлари «ал-Қоида» жойлашган Афғонистондаги «Толибон» режимини ағдаришга қаратилган халқаро кучлар коалициясини тузди ва унга раҳбарлик қилди. Покистон ҳукумати коалицияни ўзларининг ҳарбий аэродромлари билан таъминлаш орқали АҚШни «Толибон»га қарши курашда қўллаб-қувватлашга қарор қилди. Бундан ташқари, кейинчалик «ал-Қоида» аъзолари дея тахмин қилинган 600 га яқин киши Покистонда ҳибсга олинган ва кейинчалик АҚШга топширилган.

    Буюк Британия, Ҳиндистон, Австралия, Франция, Германия, Индонезия, Хитой, Канада, Россия, Покистон, Иордания, Уганда ва Зимбабве каби кўплаб мамлакатлар ўз қонунчилигида «терроризмга қарши» ўзгартиришлар киритди ва «ал-Қоида»  билан ҳамкорлик қилишда гумон қилинган компаниялар ва шахсларнинг банк ҳисоб рақамларини ёпиб қўйди.

    Италия, Малайзия, Индонезия ва Филиппин каби кўплаб мамлакатларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва разведка идоралари кўплаб террорчиликда гумон қилинганларни ҳибсга олди. Террористик хуружлардан сўнг президент Бушнинг рейтинги 86 фоизга кўтарилди. 2001 йил 20 сентябрда Президент халққа ва Конгресснинг қўшма мажлисида 11 сентябрь воқеалари, кейинги қутқариш ва қайта қуриш ишлари ва Америка ҳукуматининг ўзаро ниятлари тўғрисида мурожаат қилди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Огайо университети қошидаги «Scripps Survey» тадқиқот маркази томонидан ўтказилган сўровга кўра, америкаликларнинг тўртдан уч қисми ҳукумат террористик ҳужумнинг олдини олиш учун баъзи маълумотларга эга, аммо улардан фойдаланмаган деб ҳисоблашади. 11 сентябрь воқеаларининг расмий версияси жамоатчиликнинг турли муносабатига сабаб бўлди. Жаҳон савдо марказининг кўп қаватли темир-бетон биноларининг оловдан бутунлай қулаши версияси кўплаб танқидларга учради.

    Минораларининг қулаши самолётларнинг урилиши ва ёнғинлар сабабли содир бўлгани ҳақидаги қарашлар шубҳа остига олинади, минораларнинг қулаши кўпроқ бошқариладиган бузилишга ўхшайди, деган фикрлар билдирилди. (Bazant, Zdenek P. and Mathieu Verdure. “Mechanics of Progressive Collapse: Learning from World Trade Center and Building Demolitions” in Journal of Engineering Mechanics ASCE, Volume 133, Issue 3, pp. 308—319 (March 2007).)

    Шунингдек, расмий версияда минораларидаги портлашлар тўғрисида кўплаб гувоҳларнинг хабарлари инобатга олинмагани таъкидланди. Шунингдек, ҳужумлар «ал-Қоида» томонидан эмас, балки Америка разведка идоралари томонидан режалаштирилган ва амалга оширилгани тахмин қилинди. Эгизак миноралар эгаси уларни 2001 йил 11 сентябрь воқеаларидан бир неча ҳафта олдин суғурталаган эди.

    Эрон разведкаси офицери ва Эрон разведкасининг икки нафар ходими Манхэттен судига қасамёд қилиб, 11 сентябрь воқеаларини лойиҳалаш ва ижро этишда Эрон Ислом Республикаси ҳукумати иштирок этгани тўғрисида гувоҳлик берди. Уларнинг айтишича, Эрон ҳужум режасини ишлаб чиқишда бевосита иштирок этишдан ташқари, «террорчиларга самолётларни олиб қочиш бўйича машғулотларда ёрдам берган», шунингдек, «11 сентябрдан кейинги даврда юзлаб «ал-Қоида» жангариларини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаган». 11 сентябрь хуружларидан сўнг тарихда биринчи марта НАТО шартномасининг 5-моддаси қўлланилди.

    11 сентябрь воқеаларидан кейин 80 мингга яқин араб ва бошқа мусулмон иммигрантлардан бармоқ излари олинди. Саккиз мингга яқин араблар ва мусулмонлар билан суҳбат ўтказилди ва тахминан беш минг нафар чет эллик ҳибсга олинди.

    Иқтисодий таъсир

    Ҳужумлар Америка ва жаҳон бозорларига сезиларли иқтисодий таъсир кўрсатди. Федерал резерв, Манхэттеннинг қуйи молия округидаги алоқа ускуналарининг узилиши сабабли банклар билан алоқаларни вақтинча тўхтатди. Бир неча соат ичида пул муомаласи, шу жумладан, банкларнинг тезкор ликвидлилиги бўйича қайта алоқа ва назорат тикланди. Нью-Йорк фонд биржаси (NYSE), Америка фонд биржаси ва NASDAQ 17 сентябргача ёпиқ қолди. АҚШ акциялари бир ҳафта ичида 1,2 триллион доллар йўқотди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Ҳужумдан сўнг Американинг учинчи йирик иқтисодий зонаси (Марказий Манхэттен ва Чикаго шаҳридан кейин) Қуйи Манхэттеннинг иқтисодиёти деярли вайрон бўлган. Жаҳон савдо марказига туташ бўлган 41 қаватли «Deutsche Bank» биноси кейинчалик ёпилган ва бузилиши режалаштирилган, чунки у ишлаш ёки одам яшаши учун яроқсиз деб топилган эди.

    Қуйи Манхэттеннинг аксарият бинолари электр энергияси, телефон ва газ таъминотидан узилиб қолган. Вайрон бўлган офис майдонларининг аксарияти юқори синф бинолари эди. Ҳужумлардан сўнг шимолий Америка ҳаво ҳудуди бир неча кунга ёпилди ва қайта очилгандан сўнг тижорий ҳаво қатновида жиддий пасайиш юз берди. Ҳужумлар йўловчи ташиш ҳажмининг тахминан 20 фоизга қисқаришига олиб келди ва бу Америка авиакомпаниялари саноатида жиддий муаммоларни келтириб чиқарди.

    Экологик оқибатлар

    Минораларнинг қулаши натижасида ҳосил бўлган минглаб тонна заҳарли чиқиндилар таркибида камида икки ярим минг турли хил моддалар бўлган: 50 фоиз қурилиш чиқиндилари ва бошқа тола бўлмаган материаллар, 40 фоиз — шиша ва толали материаллар, 9,2 фоиз целлюлоза, 0,8 фоиз асбест, шунингдек, қўрғошин ва симоб. Бундан ташқари, бир неча ой давом этган ёнғинлар туфайли атмосферага жуда катта миқдордаги диоксин ва ПАҲ чиқиб кетган. Атроф-муҳитга тарқаладиган баъзи моддалар (кристалли кремний диоксиди, қўрғошин, кадмий, ПАҲ) буйрак, юрак, жигар ёки марказий асаб тизимининг касалликларини келтириб чиқариш хусусиятига эга эди.

    Бу қутқарувчилар орасида касалликларнинг кўпайишига олиб келди. Масалан, Нью-Йорк полицияси ходими Франк Макри 2007 йил сентябрь ойида ўпка саратонидан вафот этди. Бундан ташқари, Қуйи Манхэттен ва Чайна-таун атрофидаги маҳалла аҳолиси, талабалар ва офис ходимларида соғлиғининг бузилиши қайд этилди.

    2007 йилга келиб воқеалардан бир неча ой ўтгач, ўпка етишмовчилигидан вафот этган Фелиция Дан-Жонс ҳам ҳужумлар қурбони деб топилди ва унинг исми ёдгорликдаги бошқа қурбонларнинг исмлари орасида абадийлаштирилади. 2006 йилдаги полиция детективи Жеймс Задроганинг ўлими тиббий экспертиза томонидан унинг ҳалокатга учраган жойдаги иши билан «бевосита боғлиқ» деб баҳоланди, аммо бу фикр баҳсларга сабаб бўлмоқда.

    Хотира

    2002 йилдан бери АҚШ Конгрессининг қарори билан 11 сентябрь АҚШда «Ватанпарварлар куни» сифатида нишонланади ва 2009 йилдан бери ушбу сана «Миллий хизмат ва хотира куни» деб ҳам номланади. Ж.С. Фоэр 11 сентябрь воқеалари ҳақида Extremely Loud and Incredibly Close романини яратди.

    Дилбар Исматуллаева тайёрлади.

    11.09.2020, 18:38   Изоҳ (0)   132564
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Иорданиядаги ҳарбий базада портлаш содир бўлди (видео)

    11.09.2020, 12:35

    Дунё бўйича коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 28 млн нафардан ошди

    11.09.2020, 11:58

    Путин Сербия президентидан Захарованинг Facebook’да қолдирган пости учун узр сўради

    11.09.2020, 10:56

    Дональд Трамп Ким Чен Инга паст баҳо бериш керак эмаслигини айтди

    11.09.2020, 10:14

    ЖССТ озиқ-овқат компанияларини 2023 йилгача трансёғлардан воз кечишга чақирмоқда

    11.09.2020, 09:44

    Грузия бош вазири мамлакатда коронавируснинг иккинчи тўлқини бошланганини эълон қилди

    11.09.2020, 09:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.