Ҳамманинг кўрганда қувонч бағишлайдиган севимли мультфильми бор. Баъзиларини сўзма-сўз биламиз, бошқаларини эса қайта-қайта томоша қилишни хоҳлаймиз. Аммо севимли мультфильмларингиздаги хатолар ва номувофиқликларни пайқаганмисиз? Ушбу мақолада кўпчиликнинг эътиборидан четда қолган энг қизиқарли хатоларни тўпладик.
“Бременлик машшоқлар”
Мультфильм кадрларига қараб, подшо ўнақайми ёки чапақайми, чалкашиб кетиш мумкин. Бир кадрда у қошиқни чап қўлида ушлайди, бошқа кадрда эса ўнг қўлида.
“Уч баҳодир денгиз ортида”
Княз Владимир ва Юлий ўртасидаги суҳбат пайтида орқа фонда контрфорс (биноларда деворни мустаҳкамлаб, унинг оғиб кетишига йўл қўймайдиган тиргак) аниқ кўринади. Бир неча сониядан сўнг, Пўстдумба арава билан залга киради ва расмлар орасидаги девор текис бўлиб қолади.
Алёша Поповичнинг кўйлаги ёқасида учбурчакларнинг жойлашиши ҳам бирдан ўзгаради. Аввалига қизил ранг пайдо бўлади ва бир неча сониядан кейин — тўқ сариқ. Бу вақт ичида қаҳрамон кийим алмаштиришга улгуролмасди ахир.
“Умка”
“Умка” мультфильмида боланинг кийимида доимо пастки қисмида иккита чизиқ бўлади. Бироқ у йиқилаётган пайтда, мултипликаторлар эътиборсизлик қилиб, кийимнинг пастки қисмидаги ингичка чизиқ чизишни унутиб қўйишган.
“Қувноқ дўмбоқчалар”
Ушбу анимацион сериалнинг турли эпизодларида кўплаб хатолар ва кутилмаган бурилишлар мавжуд. Масалан, “Скамейка” қисмида Қуёнвой скамейкадан узоқлашиши биланоқ “Бўялган” ёзуви йўқолади.
Олов устидаги қорайган чойнак қанчалик тез тоза бўлиб қолганини пайқадингизми? Ушбу кадрда Қарғавойнинг бир сония ичида пайпоғини алмаштиришга улгурганини ҳам кўриш мумкин. Пайпоқдаги чизиқлар қизилдан тўқ сариққа айланади, пайпоқнинг ранги эса яшил эмас, балки сарғайиб кетади.
Гав лақабли мушукча
Мультфильмнинг биринчи қисми 1976 йилда экранларга чиққан. “Фақатгина кўнгилсизликлар” сериясида қаҳрамонлар сояларида ўзгаришлар бўлаётганини кузатиш мумкин. Дастлаб Гав мушукчасининг сояси қора мушук ва сув қувурининг соясидан фарқланади, бир неча кадрдан кейин эса соялар бутунлай ғойиб бўлади.
“Карлсон қайтди”
“Ойбола ва унинг дўстлари”
Мультфильмда Ойбола ҳовуз тубида балиқ билан тўп ўйнайди. Аммо бундай ўйинчоқларнинг одатда ичи бўш бўлишига қарамай, негадир тўп сув юзасига чиқмайди.
“Добриня Никитич ва Змей Горинич”
Қирол қўшиқ айтаётган қизларга буталар орасидан мўралаб қараётганда, унинг қўлидаги ҳассаси гоҳ пайдо бўлади, гоҳ ғойиб бўлади.
Худди шу нарса Уч бошли аждарнинг уйида содир бўлади. Улар келган меҳмонлар олдига дастурхон ёзади, ҳар хил таомларни қўяди. Сабзини қўймоқчи бўлган Уч бошли аждар столга ўгирилганда негадир идиш бўшаб қолади.
“Шаҳзода Иван ва бўз бўри”
Василиса Иваннинг олдига келганда, қаҳрамонлар орасидаги бўшлиқда эшикнинг бир табақали экани аниқ кўринади. Кейинги кадрда уларнинг бир-бирини қучоқлагани акс этган, шу пайт фондаги эшик сирли тарзда қўш табақали эшикка айланади.
“Простоквашино”
Янги “Простоквашино”нинг иккинчи эпизодида почтачи Печкиннинг велосипедида ғалати ҳолат юз беради. У музқаймоқ етказиб беришни бошлайди. Аммо велосипеднинг эгари гоҳ аравачага яқинлашади, гоҳ ундан узоқлашади — велосипед рамасида ҳам худди шундай ҳолат кузатилади.
“Қизалоқ ва маймоқ”
“Биринчи учрашув” эпизодида Айиқ Машани уйдан ҳайдаб чиқарганда, ёпилган эшикда оғир лўкидон ва катта михлар турибди. Аммо бир неча сониядан кейин эшик ичкарига очилганда, юзаси бутунлай силлиқ бўлиб қолади.
Изоҳ (0)