Жаҳон эстрадаси юлдузи Бейонсе ўзининг янги Cоwboy Cаrter турнесига йўл олди. Унинг чиқишларидаги ажойиб саҳна безаклари, ҳашаматли костюмлар ва замонавий рақслар ҳеч кимни ҳайратга солмай қўйган, лекин бу сафар қўшиқчи мухлисларини ўз фарзандларининг кутилмаганда саҳнада пайдо бўлиши билан хурсанд қилди.

Артист билан бирга саҳнага унинг катта қизи Blue Айви чиқди, бу она-боланинг саҳнадаги дебюти эмас, қиз онасини концертларда доим қўллаб-қувватлайди. Бейонсенинг иккинчи қизи 7 ёшли Руми Картернинг саҳнага дебют чиқиши томошабинлар учун ҳақиқий кутилмаган ҳодиса бўлди. Румининг эгизак укаси Сер ҳам бор.
Қиз саҳнага прожекторлар нурида порлайдиган ёқимли олтин либосда шовқинли олқишлар остида кўтарилди. Руми кейинги қўшиқларни ижро этиш пайтида онасига ва опасига ёрдам бериш учун саҳнада қолди. Қайд этилишича, хонанданинг иккинчи қизи жамоат олдида ўзини жуда ишончли тутди.
Бейонсе ва Jay-Z 2008 йилда турмуш қуришди. Жуфтлик жаҳон шоу-бизнесидаги энг нуфузли ва бадавлат оилалардан бири ҳисобланади.
Изоҳ (0)