Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 8-туридан ўрин олган учрашув 2 май, жума куни бўлиб ўтди.

Унда “Хоразм” жамоаси Қаршининг “Насаф”ини қабул қилди. Учрашувда тезкор гол урилди. 12-дақиқада Алибек Давронов ҳисобни очди.
Ўйинда меҳмонлар нисбатан устунликка эга бўлди. Шундай бўлса ҳам мезбонлар ўйинда ўз сўзини айта олди. 78-дақиқага келиб Аброр Хўсинов ҳисобни тенглаштирди.
Учрашув шу ҳисоб билан тугади. Ушбу дуранг билан қаршиликлар 18 очко билан ҳамон пешқадам бўлиб турибди. Хоразмликлар эса 8 очко билан 10-поғонани эгаллаган.
Изоҳ (0)