“Ан-Насср” ҳужумчиси Криштиану Роналду Осиё Чемпионлар Лигаси ярим финалида “Кавасаки Фронтале”га қарши кечган ўйиндан сўнг ижтимоий тармоқларда пост қолдирди.

Баъзида орзулар кутишга мажбур бўлади. Бу жамоа билан фахрланаман ва майдонда барча бор кучини берганини биламан. Бизга ишониб, ҳар қадамда қўллаб-қувватлаган мухлисларга ташаккур. Сизнинг ёрдамингиз биз учун кўп нарсани англатади, деб ёзди Роналду Х (аввалги Twitter) саҳифасида.
Маълумот учун, 30 апрель куни риёдликлар марказлашган Осиё Чемпионлар Лигасининг ярим финалида Япониянинг “Кавасаки Фронтале” жамоасига 2:3 ҳисобида мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди.
Осиё Чемпионлар Лигаси финали 3 май, шанба куни бўлиб ўтади. Унда “Кавасаки Фронтале” ва “Ал-Аҳли” жамоалари куч синашади.
Изоҳ (0)