Футбол бўйича Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 2-турида “Ан-Насср” 2-октябрь, душанба куни “Истиқлол”га қарши баҳс олиб борди.
Учрашувнинг 44-дақиқасида Себаи ҳисобни очди. 66-дақиқада Роналду мувозанатни тиклади. 72-дақиқада эса Талиска Ар-Риёд клубини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Орадан 5 дақиқа ўтиб, Талиска дублни расмийлаштирди. Шу тариқа “Ан-Насср” навбатдаги 3 очкосини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, Ар-Риёд жамоаси 1-турда Эроннинг “Персеполис” клуби устидан ғалабани қўлга киритганди.
ОЧЛ
2-тур баҳси
2-октябрь, душанба
“Ан-Насср” – “Истиқлол” 3:1
Голлар: 0:1 – 44 Себаи, 1:1 – 66 Роналду, 2:1 – 72 Талиска, 3:1 – 77 Талиска.
“Ан-Насср”: Ал-Акиди, Ал-Ганам (Бушал, 86), Лапорт, Ал-Авжами, Ал-Наҳли (Яҳё, 58), Брозович (Ал-Ҳассан, 83), Талиска (Ал-Ганнам, 86), Фофана, Ал-Ҳайбари, Гариб, Роналду.
“Истиқлол”: Ятимов, Карташян, Гогуа (Қурбонов, 15), Новоселес, Давлатмир, Жалилов, Панжшонбе, Жалилов (Кароматуллозода, 71), Себаи, Беганович (Сулаймонов, 71), Камолов (Мабацҳоев, 58).
Огоҳлантириш: Себаи (77).
Изоҳ (0)