Футбол бўйича Осиё Чемпионлар Лигасининг нимчорак финал баҳсида “Ан-Насср” жамоаси 14 февраль, чоршанба куни “Ал-Файҳа”га қарши майдонга тушди.
Биринчи бўлимда дарвозалар ишғол этилмади. Иккинчи бўлимда ҳам биринчиси сингари Ар-Риёд клуби вакиллари назоратни рақибга бериб қўймади.
81-дақиқага келиб, Криштиану Роналду жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди ва ушбу гол ўйинда ягоналигича қолди. Шу тариқа “Ан-Насср” кичик ҳисобдаги ғалабани расмийлаштирди.
Жамоалар ўртасидаги жавоб ўйини 21 февраль куни бўлиб ўтади.
ОЧЛ
1/8 финал баҳси
14 февраль, чоршанба
“Ал-Файҳа” – “Ан-Насср” 0:1
Гол: 0:1 — 81 Роналду.
Изоҳ (0)