Халқ депутатлари Тўрткўл туман Кенгашининг навбатдан ташқари 9-сессияси 30 апрель куни бўлиб ўтди. Бу ҳақда Жўқорғи Кенгес матбуот хизмати хабар берди.

Сессияда Тўрткўл тумани ҳокими лавозимига Илҳомбой Худойбергеновни тайинлаш масаласи кўриб чиқилди.
Таклиф этилган номзодни туман Кенгашининг депутатлари қўллаб-қувватлаб сўзга чиқди.
Сессияда Илҳомбой Худойбергенов Тўрткўл тумани ҳокими этиб тайинланди.
И.Худойбергенов меҳнат фаолияти давомида Ички ишлар органларида, шунингдек, Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари каби лавозимларда самарали фаолият олиб борган.
У 2020 йилдан буён туман ҳокими лавозимида ишлаб келган Рустам Шамуратов ўрнига тайинланди.
Тўрткўл туманининг собиқ ҳокими Янгабой Бобожонов 2018 йилнинг кузида Неъматулла Худойберганов ўрнига туман ҳокими этиб тайинланганди. Ундан аввалги ҳоким Неъматулла Худойберганов эса 2017 йил декабрь ойида туманга раҳбар бўлганди.
Изоҳ (0)