Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманига янги ҳоким тайинланди, деб хабар беради «Газета.uz».
Халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида ушбу масала кўриб чиқилди. Туманнинг янги ҳокими этиб Неъматулла Худойберганов тайинланди.
Неъматулла Худойберганов 1952 йили Тўрткўлда туғилган. 1974 йили Тошкент политехника институтини муҳандис-геофизик мутахассислиги бўйича тамомлаган. Бундан ташқари, Нукус аграр техникумида агроном мутахассислигини эгаллаган. Иқтисодий фанлар номзоди (1991 йил). Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган иқтисодиётчи, «Дўстлик» ордени соҳиби.
19 йил давомида (1998–2017) Элликқалъа туманига раҳбарлик қилиб келган. Шу йилнинг майида Сирдарё вилояти қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси раҳбари этиб тайинланган эди.
Унга қадар Тўрткўл ҳокими Ғофуржон Ҳожиев эди.
Элликқалъа ҳокими сифатида, ўз навбатида, май ойидан буён Сейдамат Авезов фаолият юритиб келмоқда.
Изоҳ (0)