• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Бу йўл юртимизни Каспий ва Қора денгиз портлари орқали Европа бозорлари билан ишончли боғлайдиган логистика тармоғига айланади” — президент

    25 октябрь куни Қўнғирот – Бейнеу автомобиль йўлининг янгидан қурилган 240 километр қисми фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан бўлиб ўтган маросимда президент Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Бу йўл мамлакатни Европа давлатлари билан боғлайдиган стратегик автомагистралдир. Лекин узоқ йиллик қатновлар, Оролбўйининг кескин континентал иқлими туфайли яроқсиз аҳволга келиб қолганди. Шу боис 2021—2024 йилларда 323 миллион долларлик лойиҳа эвазига замонавий қилиб қайта қурилди.

    Давлат раҳбари маросимда ушбу йўлнинг аҳамиятини алоҳида қайд этди.

    Фото: Президент матбуот хизмати
    “Энди мамлакатимиз ҳудудларидан халқаро ташувлар масофаси 1 минг километргача, транспорт харажатлари эса 25 фоизгача камаяди. Бу йўл юртимизни Каспий ва Қора денгиз портлари орқали Европа бозорлари билан ишончли боғлайдиган логистика тармоғига айланади. Яна бир муҳим жиҳати – “А-380” халқаро йўлагининг Ўзбекистондан ўтган қисмида кунлик транспорт қатнови 3 карра ошади”, деди Шавкат Мирзиёев.

    Йўл жаҳон стандартларига ҳар томонлама мос, текис ва равон. У аввало халқ, қолаверса, хорижий туристлар ва юк ташувчиларга қулай ва хавфсиз ҳаракатланиш имконини беради.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Аввалроқ “Ғузор – Бухоро – Нукус – Бейнеу” халқаро автомобиль йўлининг бошқа қисмлари таъмирланган эди. Шу йил 29 февраль куни Амударё устида Қорақалпоғистон билан Хоразмни боғлайдиган янги кўприк очилди. Бундай ишлар одамлар ҳаракатига қулайлик яратиб, иқтисодий фаоллик ошишига, тадбиркорлик ривожланишига ҳам қўшимча туртки бўлади.

    Ҳисоб-китобларга кўра, янги йўл атрофида 200 дан зиёд савдо-сервис объекти ва саноат корхонаси пайдо бўлади. Шунинг ҳисобидан дастлаб 2 мингта, келгусида эса яна 5 мингта иш ўрни ташкил қилинади. Шу тариқа, Қорақалпоғистонда транзит ва бошқа хизматлар ҳажми йилига 200 миллион долларга, мамлакат экспорти эса камида 300 миллион долларга ошиши учун мустаҳкам замин яратилади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ушбу магистрал йўл ўтадиган Тўрткўл, Элликқалъа, Беруний, Нукус, Хўжайли, Шуманай, Қонликўл, Қораўзак ва Қўнғирот туманларидаги 1 миллиондан зиёд аҳоли ҳаёти ўзгаради.

    Президент мазкур лойиҳада иштирок этган қурувчи ва ишчиларга, Осиё тараққиёт банкига, Туркия, Озарбайжон ва хитойлик пудратчиларга, Жанубий Корея ва италиялик консултантларга миннатдорлик билдирди.

    Фото: Президент матбуот хизмати
    “Йўл ва кўприк қуриб, одамларнинг узоғини яқин, мушкулини осон қилиш энг савобли ишлар қаторида туради. Биз бунёдкор йўлсозларнинг тимсолида ана шундай олижаноб, элнинг дуоси ва раҳматига сазовор бўлиб келаётган заҳматкаш инсонларни кўрамиз. Янги Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳияти, халқимиз фаровонлигини оширишга хизмат қиладиган бундай эзгу ишларимиз янада кўпайсин”, деди давлат раҳбари.

    Мазкур 240 километр йўлнинг икки томони – Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот тумани ҳамда “Довуд ота” божхона постида ҳозир бўлганлар телекўприк орқали алоқага чиқди. Президент Шавкат Мирзиёев мамнуният билан йўлнинг очилишига рухсат берди. Ушбу қувончли воқеа билан барчани муборакбод этди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Маросимда давлат идоралари ва жамоатчилик вакиллари ҳам иштирок этди.

    Шу ерда давлат раҳбарига муҳандислик иншоотларини мониторинг қилиш тизими тақдимот қилинди. Унга кўра, кўприкларнинг муайян нуқталарига электрон узатгичлар ўрнатилади. Улар орқали мустаҳкамлик ва хавфсизлик даражаси, ҳозиргидек белгиланган муддатларда эмас, доимий назорат қилиб борилади. Кундалик меъёрдан ўзгариш сезилса, муаммо тезда аниқланиб, вақтида чора кўрилади. Бу кўприкларнинг узоқ вақт яхши сақланишини таъминлайди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Шунингдек, бу тизим натижасида маблағ тежалади. 20 га яқин қоғоз шаклдаги ҳисоботлар рақамлаштирилади. Мониторинг маълумотлари 30 йилгача сақланади.

    Шундай биринчи лойиҳа Тошкент халқаро аэропортига элтувчи, Бобур кўчасидаги янги йўл ўтказгичда қўлланди. Маросимда ушбу транспорт боғламаси ҳам тўлиқ очилди. Унинг умумий узунлиги 702 метр, эни 46 метр. Шунингдек, 2 та айлана ва 4 та ёйсимон “қанот”лар барпо этилиб, Кичик ҳалқа йўли ҳамда Содиқ Толипов кўчалари билан самарали боғланган. Бу қайрилиб олишга ҳожат қолдирмай, автомобиллар ҳаракатини осонлаштирди. Умуман, ушбу транспорт боғламаси 1 соат ичида 5 мингта, бир кеча-кундузда 132 мингта автомобилни ўтказиш қувватига эга бўлди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Президент бу тизимни аввал пойтахтимиздаги 114 та кўприкда ва кейинчалик барча кўприкларда татбиқ этиш зарурлигини таъкидлади.

    Айтиш жоизки, мамлакатимизда кейинги саккиз йилда 2 минг километр йўл қайтадан қурилган, 100 минг километри таъмирланган. Энг муҳими, бунда сифат ўзгармоқда, янги турдаги полимер-бетон, цемент-бетон қопламалар кенг қўлланилмоқда. Натижада йўллардан фойдаланиш муддати 1,5 баробаргача узаймоқда.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Хорижий компаниялар билан ҳамкорликда келгуси йил яна минг километр йўл қуриш бўйича 10 та йирик лойиҳа режалаштирилган.

    Фото: Президент матбуот хизмати
    25.10.2024, 21:51   Изоҳ (0)   7470
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Президент#Шавкат Мирзиёев#Қўнғирот – Бейнеу#Тошкент халқаро аэропорти#йўл ўтказгич

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Янги тараққиёт банки президенти Дилма Русеф билан учрашув ўтказди   

    23.10.2024, 22:36

    Қозонда BRICS саммити иштирокчиларини қутлаш маросими бўлиб ўтди

    24.10.2024, 01:06

    Ошган доллар курси, савол остидаги YouTube, Сенатдаги “давлат сирлари” ва уйидан айрилган “Док-1 Макс” айбдори. 23 октябрнинг энг муҳим хабарлари 

    24.10.2024, 00:58

    Шавкат Мирзиёев Татаристоннинг “Дўстлик” ордени билан тақдирланди

    24.10.2024, 08:20

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги дренаж тизимини яхшилаш учун 6 млрд сўм ажратди

    24.10.2024, 13:55

    “Тинч аҳоли, айниқса, болаларнинг бегуноҳ қурбон бўлишини ҳеч қандай сиёсий мақсадлар оқлай олмайди” — Шавкат Мирзиёев 

    24.10.2024, 16:18

    “Ўзбекистон иқтисодий ривожланишнинг ажойиб суръатларини намойиш этмоқда” — Путин  

    24.10.2024, 18:12

    “Жаҳон иқтисодиёти ва савдосининг парчаланиб бораётгани тенгсизлик, технологик узилишлар ва протекционизмни кучайтирмоқда” — Ўзбекистон президенти

    24.10.2024, 17:13

    Ханой шаҳрида 2025 йили Ўзбекистон — Вьетнам бизнес форуми ва саноат кўргазмаси ўтказилади

    24.10.2024, 17:20

    Шавкат Мирзиёевнинг Қозон шаҳрига амалий ташрифи якунланди

    24.10.2024, 18:29

    Президент бир гуруҳ ички ишлар органлари ходимларини мукофотлади 

    24.10.2024, 20:23

    “Ўзбекистон инвестициялар киритишга энг қулай мамлакатлардан биридир” — Сербия собиқ президенти 

    24.10.2024, 21:20

    Дунё АҚШдаги сайловлардан нима кутяпти? 

    25.10.2024, 10:21

    “БРИКС плюс” форматидаги саммитда нутқ сўзлаган Шавкат Мирзиёев, янгидан ташкил этилган Миграция агентлиги, Тошкент дренаж тизимини яхшилаш учун ажратилган 6 млрд

    24.10.2024, 22:40

    КХДР учирган чиқинди шарлари Сеулдаги президент мажмуи устида ёрилди

    24.10.2024, 23:47

    Қирғизистон мадҳияси қайта ёзилади

    25.10.2024, 13:10

    Шавкат Мирзиёев ички ишлар органлари ходимлари ва фахрийларини табриклади

    25.10.2024, 12:42

    Янги Тошкент шаҳри қурилиши учун Тошкент вилоятидан яна ер ажратилди

    25.10.2024, 14:10

    Фото: Ўзбекистон ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан ташкил этилган тантанали тадбир

    25.10.2024, 14:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.