20 ноябрь куни Халқ депутатлари Тўрткўл туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Янгабой Бобожанов Тўрткўл тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Тўркўл тумани ҳокимлиги маълум қилди, деб ёзади Turon24.
Янгабой Бобожанов шу вақтгача Қашқадарё вилояти прокурори ўринбосари лавозимида фаолият олиб бораётган эди. У Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг ўринбосари бўлиб ҳам ишлаган.
Сессияда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Мусо Ерниязов ва Ўзбекистон бош прокурори Отабек Муродов ҳам қатнашган.
Шу вақтгача 2017 йилнинг декабрь ойидан буён Неъматулла Худойберганов Тўрткўл туманига раҳбарлик қилиб келаётган эди. Тўрткўл тумани ҳокимилиги мутахассисининг маълум қилишича, Н. Худойбергановнинг ҳозирча қайси ишга ўтгани аниқ эмас. У 19 йил давомида (1998—2017 йиллар) Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа туманида ҳоким бўлган. Сирдарё вилояти қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси раҳбари сифатида бир муддат ишлаган.
Изоҳ (0)