Наманган вилоятида сифатсиз нефть маҳсулотини сотувга чиқарган АЁҚШларга нисбатан чора кўрилди, деб хабар бермоқда “Ўзэнергоинспекция”.

“Ўзэнергоинспекция” Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида “Р. П.” ва “Т. Н. Б.” МЧЖларга қарашли АЁҚШлар томонидан сотилаётган Аи-92 маркали автобензиндан намуналар олиниб, лабораторияда таҳлил қилинганда давлат стандарт талабларига мос келмаслиги (сифатсиз) аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида қонуннинг 43-моддасига асосан реализация қилинган товар қийматининг 50 фоизи (63,6 млн сўм) миқдорида иқтисодий санкция қўлланилди.
Шунингдек, аниқланган қолдиқ сақланаётган сифатсиз нефть маҳсулотларини сотувга чиқармаслик ва сифатини қайта тиклаш лозимлиги бўйича кўрсатма берилди.
2025 йилнинг февралида Андижон вилоятида фаолият юритувчи 18 та хўжалик юритувчи субъектлар сифатсиз бензин ортидан 128 миллион сўмга яқин даромад қилгани аниқланганди. Ўша ойда Бухоро вилоятидаги 47 та автомобилга газ тўлдириш шохобчаларига нисбатан рақобатга қарши тил бириктиришлар юзасидан тегишли чоралар кўрилганди. Март ойида Бухорода ишламаётган заправкада 430 тоннадан ортиқ Аи-80 бензини ноқонуний сотилгани аниқланганди.
Март ойида эса Тошкент ва Самарқанд вилоятида сифатсиз бензин сотган заправкаларга чора кўрилган эди.
Изоҳ (0)