• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Эрдўғoнни ўз услубида мағлуб қилаётган Акрам Имомўғли ким?

    19 март куни Истанбул мэри Акрам Имомўғлининг ҳибсга олиниши ортидан Туркиянинг бир қанча шаҳарларида норозилик намойишлари бошланиб кетди. Кундан-кунга вазият жиддий тус олмоқда. 23 март куни бўлиб ўтган праймериз (бу сиёсий партия ичида бўлиб ўтадиган дастлабки сайлов бўлиб, у орқали партия ўз номзодларини асосий сайловларга тайёрлайди – таҳр.)да Имомўғли тарафдорлари унга овоз бериб, Акрам Имомўғлини Туркиянинг энг кекса сиёсий партияси — Республика Халқ партиясидан президентликка номзод этиб расман сайлади. Қуйида Туркиядаги ички сиёсий вазият ва Истанбул мэрининг ким эканлиги ҳақида сўз юритамиз.

    Фото: ndtv.com

    Имомўғли ким?

    Туркияликларнинг катта қисми Акрам Имомўғли (Ekrem İmamоğlu)ни 2019-йилгача деярли танимас эди. У 1970 йилда Трабзон вилоятида туғилган. Болалигида у Қуръон дарсларида таҳсил олган. Кейинчалик Кипр ва Истанбулда таҳсил олиб, бизнес бошқаруви бўйича диплом олган.

    Сиёсатга киришишдан аввал Имомўғли кўфта (туркча гўштли таом) тайёрлашга ихтисослашган ресторан очган ва оиласига тегишли “Имамўғлу Инсаат” қурилиш компаниясини бошқарган.

    2002–2003 йилларда у ўзининг туғилиб ўсган шаҳрининг машҳур футбол клуби Трабзонспор бошқарув кенгашига аъзо бўлган. “Трабзонспор” – Туркиянинг энг муваффақиятли футбол жамоаларидан бири ҳисобланади.

    2009 йилда Имомўғли маҳаллий сиёсат оламига қадам қўяди ва орадан беш йил ўтиб, аниқроғи 2014 йилда Истанбулнинг Бэйликдузу тумани мэри бўлади. 2019 йилда Республика Халқ Партияси (CHP) Имомўғлини Истанбул мэри лавозимига номзод сифатида эълон қилади.

    ​2019 йилдаги Истанбул учун сайловда Имомўғли ғалаба қозонади. Ўшанда у ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси (АКП, президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон партияси) номзоди Бинали Йилдиримни мағлубиятга учратган эди.

    Picture background
    Фото: gerceknews.com

    Фаолият ва сиёсий имиж

    54 ёшли Акрам Имомўғлининг сиёсатга вазминлик билан ёндашуви Туркиянинг тобора қутблашиб бораётган жамиятида уни янада машҳур қилиб юборган. У ўзини хотиржам, нотиқлик қобилиятига эга ва замонавий сиёсатчи сифатида намоён қилади.

    Имомўғли ҳар доим турли ижтимоий гуруҳларга мурожаат қилишни билган, барча одамларни сиёсатга жалб қилишни истайди ва ҳеч кимни камситмайдиган, ҳақорат қилмайдиган, инклюзив сиёсат услубини афзал кўради.

    Унинг бундай ёндашуви амалдаги Туркия ҳукумати услубига нисбатан қарама-қарши жавоб сифатида ҳам қабул қилиниши мумкин. Туркия сиёсатида сиёсий рақибларга нисбатан камситувчи ва ҳақоратли ёндашувлар одатий ҳол ҳисобланади.

    2024 йилнинг апрель ойида ўтказилган маҳаллий сайловларда Имомўғли яна бир бор Истанбул мэри лавозимини қўлга киритди. Ўшанда Имомўғли АКП номзоди Мурат Курумдан қарийб 10 фоизлик фарқ билан устун келган эди.

    Бундан ташқари, 2024 йилда бутун мамлакат бўйлаб ўтказилган барча сайловларда АКП ютқазган бўлиб, бу амалдаги президент Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг 22 йиллик ҳукмронлиги давридаги илк мағлубияти эди.

    Picture background
    Фото: mathrubhumi.com

    2019 йилдан бери Истанбул мэри бўлиб келаётган Имомўғли ҳозирги президент Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг энг жиддий рақибларидан бири сифатида кўриб келинган.

    Республика халқ партияси Имомўғлини 2028 йилда ўтказиладиган президентлик сайловларида ўз номзоди сифатида илгари сурмоқчи эди.

    Шарқшунос Юрий Мавашев Эрдўғон билан Имомўғлининг сиёсий фаолияти ўхшаш эканлигини, Эрдўғон нима учун Истанбул мэридан ҳадиксираётганини ўз интервьюсида айтиб ўтди.

    “Имомўғли камида 2019 йилдан бери Эрдўғон учун катта хавотир манбаи бўлиб келмоқда, айниқса, қайта сайловлардан сўнг Истанбул мэри бўлганидан кейин. Чунки Туркияда машҳур сиёсий формула мавжуд: агар бирор сиёсатчи Истанбулни бошқарса, у илгари – 2017 йилгача бош вазирлик лавозимига, эндиликда эса президентликка даъвогар бўлиши мумкин.

    Худди шундай ҳолат илгари Эрдўғон билан ҳам содир бўлган, у ҳам Истанбул мэри бўлган. Айтиш жоизки, у анча муваффақиятли шаҳар ҳокими бўлган, бунга Истанбул аҳолиси ва халқаро кузатувчилар ҳам гувоҳлик беради”, деган у.

    Хибс ва намойишлар

    19 март куни Имомўғли коррупция ва терроризмга алоқадорлик айбловлари билан ҳибсга олинди. Кейинчалик терроризм бўйича айбловлар олиб ташланди, аммо суд унинг тергов якунига қадар қамоқда қолишини белгилади.

    Акрам Имомўғлининг ҳибсга олиниши Туркияда 2013 йилдаги Гези норозилик намойишлари (2013 йил май июнь ойларида Туркияда бўлиб ўтган кенг қамровли норозилик ҳаракатидир – таҳр.) дан бери энг йирик мухолифат намойишларига сабаб бўлди.

    Picture background
    Фото: us.cnn.com

    Кучли полиция назорати остида бўлишига қарамай, минглаб одамлар бутун мамлакат бўйлаб кўчаларга чиқиб, Имомўғлининг президентлик сайловларида қатнашишига тўсқинлик қилишга қаратилган ҳаракат сифатида кўраётган бу ҳолатга қарши норозилик билдиришди.

    Юрий Мавашевнинг фикрича, Туркияда вазият жуда кескин ва ички фуқаролик можароси янада кенгайиши эҳтимоли юқори.

    “Айтиш мумкинки, ҳамма нарса бензин ёки бошқа ёнувчи моддалар билан қўзғатилган. Истанбул мэри Акрам Имомўғли 23 март куни мухолифатдаги Республика Халқ Партияси томонидан президентликка номзод сифатида илгари сурилиши керак эди. Бу партия замонавий Туркия асосчиси Мустафо Камол Отатурк томонидан ташкил этилган. Партия раҳбарияти ўз танловини аллақачон аниқ қилиб бўлган эди.

    Партия раҳбари Озгур Озел, Имомўғли ҳибсга олиниши арафасида, ҳукумат босимига бўйсунмасликларини ва 2028 йилги президентлик сайловлари учун бошқа номзод фойдасига қарорларини ўзгартирмасликларини қатъий равишда таъкидлаган эди. Бу жуда муҳим ва принципиал масала бўлиб, мамлакат ичкарисидаги сиёсий инқироз кўламини яққол акс эттиради”, дея таъкидлади сиёсатшунос.

    Эрдўғон учун чақириқ

    Имомўғлининг қамоқхоналигига қарамасдан, 23 март куни ўтказилган праймеризда унинг номзоди Республика Халқ партиясидан президентликка номзод этиб расман сайлади.

    “23 март куни мамлакатимизнинг келажакдаги президенти Акрам Имомўғли учун партиямизнинг 1 миллион 653 минг аъзоси овоз берди. Бу ҳозирги давлат тўнтаришига уринишга энг қатъий жавобдир. Бундан ташқари, фуқароларни бирдамлик қутиларимизга келиб овоз беришга таклиф этдик. Улар Акрам учун 13 миллион 210 минг овоз берди. У учун жами 14 миллион 850 мингдан ортиқ киши овоз берди”, дея таъкидлаган партия раҳбари Ўзгур Ўзел.
    Picture background
    Фото: sky.com

    Шунингдек, Ўзгур Ўзел президент Эрдўғонни муддатидан олдин президентлик сайловини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилишга ва унда Имомўғли билан курашишга чақирди.

    Истанбулда ва Туркиянинг бошқа шаҳарларида Акрам Имомўғлининг ҳибсга олинишига қарши норозилик намойишлари бешинчи суткадан бери давом этмоқда. Маълумотларга кўра, Истанбул мэрини қўллаб-қувватлаш учун 23 март куни ярим миллионга яқин фуқаро кўчаларга чиққан.

    Юрий Мавашевнинг таъкидлашича, Эрдўғон ўз нуфузининг заифлашганини ҳис қилмоқда. Мухолифат эса бу вазиятдан фойдаланиб, ҳокимиятни эгаллаб олмоқчи.

    “Эрдўғон узоқ йиллардан бери жуда кичик фарқ билан ғалаба қозониб келмоқда. Ҳа, 2000 йилларнинг бошларида у сайловларда нисбатан ҳалол ғалаба қозонган. Лекин кейинчалик у бундай фаровонликка ўрганиб қолди ва сайлов натижаларини сохталаштириш амалиётига одатланди. Энг катта муаммо шундаки, у ҳозир Туркия аҳолисининг мутлақ кўпчилиги томонидан қўллаб-қувватланмаётганини тушуниб етмоқда.

    Барча белгиларга кўра, бу ҳокимиятни эгаллаб олишга уринишга ўхшайди. Маълум маънода бу Эрдўғоннинг ўзи яратган сиёсий тизимга қарши ўзига хос тўнтаришдир. Аммо тақдирнинг кинояси шундаки, Имомўғли нафақат қонун доирасида ҳаракат қилмоқда, балки айнан Эрдўғоннинг ўз қоидалари асосида ўйнамоқда”, дейди у.

    Туркия шаҳарларида давом этаётган кўча чиқишлари мамлакат иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатмоқда. Уч кун ичида Истанбул фонд биржасининг БИСТ 100 индекси 16 фоиздан ортиққа қулаб тушди. Баъзи турк оммавий ахборот воситалари хабар беришича, ҳукумат миллий валютани барқарорлаштириш учун миллиардлаб доллар сарфлашга мажбур бўлмоқда.

    24 март, 16:55   Изоҳ (0)   11846
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Туркия#Эрдўған#Акром Имомўғли#Сиёсат
    Сардор Али Нурматов

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.