• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қўқонда сув таъминоти икки инспектори 51 минг доллар пора олаётганда ушланди (видео)

    ДХХ ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятларида коррупция билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди.

    Фото: Видеодан кадр

    “Фарғона сув таъминоти” АЖ Қўқон шаҳар бўлимининг муқаддам судланган икки нафар инспектори ўз хизмат вазифаларидан фойдаланиб, Қўқон шаҳрида маҳаллий қурилиш фирмаси барпо этаётган янги кўп қаватли уйлардаги жами 555 та хонадонга ичимлик суви учун ҳисоблагич ўрнатиш, шахсий карточка очиш, сертификат қилиб бериш ва бошқа хизматлар эвазига 51 минг доллар олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 25,168-моддасининг  (фирибгарлик) 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддасининг (пора бериш) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Наманган вилоятида кузатилган ҳолатда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга қарашли “Энергосавдо” корхонасининг Давлатобод туман бўлими муҳандиси металл эритиш фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖда электр ҳисоблагичдан ноқонуний фойдаланилгани сабабли, давлатга жуда кўп миқдорда зарар етказилганини рўкач қилиб, ҳолатни расмийлаштирмаслик ва жаримага тортмаслик эвазига воситачи орқали 20 минг доллар олган вақтида ушланган.

    Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддасининг 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

    Андижон вилоятидаги туманлардан бирининг кадастр бўлими бошлиғи фуқарога боғдорчилик йўналишида фойдаланиш учун ҳокимият томонидан ижарага берилган 1 гектар ернинг 17 сотих қисмидаги ноқонуний қурилмани бузиш бўйича далолатнома расмийлаштирмаслик, судларга даъво аризаси киритмаслик ва уни жиноий жавобгарликка тортиш юзасидан прокуратура органларига ҳужжатлар тақдим қилмаслик, шунингдек, кейинчалик ушбу ер майдонининг 22 сотих қисмини “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонун асосида турар-жой сифатида расмийлаштирилишида ёрдам бериш эвазига 6 минг доллар талаб қилган.

    У сўралган пул маблағини ўзининг хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Ҳозирда мазкур мансабдор шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

    Сўнгги ойларда эълон қилинган фирибгарлик ва коррупция ҳолатлари

    Март ойида Тошкент шаҳри ва вилоятида фуқароларни ишга киритиб қўйиш учун пул олган Миллий гвардия ходимлари қамоққа олинди. Февралда Тошкент шаҳрининг Яшнобод, Навоий шаҳри ҳамда Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманларида фуқароларга имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди. Хоразмда транспорт бошқармаси бош мутахассиси 80 минг доллар олаётганида қўлга тушди. Январда Тошкентнинг Учтепа туманида ҳоким ёрдамчиси 30 минг доллари олаётганига ушланди.

    14 март, 12:45   Изоҳ (0)   2398
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #ДХХ#пора#фирибгарлик

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент давлат юридик университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди 

    23.07.2024, 15:35

    Даштобод темир йўл станцияси бошлиғи пора олган вақтида ушланди

    20.09.2024, 11:37

    Чирчиқ шаҳри ҳокими ўринбосари 1 млн доллар пора олаётганда ушланди

    05.11.2024, 19:54

    Андижонда Экология бўлими ходими 20 минг доллар пора олаётганда ушланди

    06.11.2024, 17:35

    Фарғонада коррупцияга қарши курашувчи мансабдор коррупцияда айбланиб қамоққа олинди

    12.11.2024, 13:16

    Самарқандда суд раисининг ҳайдовчиси 300 доллар пора билан ушланди

    18.11.2024, 11:45

    Тошкентда уч кишидан 12 минг долларни фирибгарлик билан олган шахс ушланди

    19.11.2024, 09:15

    ДХХ тўрт кишидан 12 минг долларни фирибгарлик билан олган шахсни ушлади

    22.11.2024, 17:15

    Олмалиқда “Тошкент вилояти сув таъминоти” мутахассиси пора олаётганда ушланди

    22.11.2024, 19:00

    Қимматлашган такси ҳайдовчилари лицензияси, Кабул Дусовга кўрилган чора, калтакланган ўқувчи: 22 ноябрнинг энг муҳим хабарлари

    22.11.2024, 22:48

    Минг доллардан 1 миллион долларгача: Порахўрликда айбланган ҳоким ва “замҳокимлар”

    15 январ, 11:52

    Тошкентда АҚШга ишга юбориш учун 40 минг доллар олган шахс ушланди

    16 январ, 18:16

    Тошкентда АҚШга бориш истагидаги яна бир фуқаро фирибгарларга алданди

    3 феврал, 17:19

    ДХХ раҳбари Баҳодир Қурбонов ЎФА президенти этиб сайланди

    22 феврал, 10:24

    Андижонда 2 гектар ерни 300 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

    23 феврал, 20:35

    Сурхондарёда наркотик моддалар савдоси билан шуғулланган ота ва унинг икки ўғли қўлга тушди (видео)  

    25 феврал, 12:12

    Андижонда ноқонуний йўл билан Японияга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди (видео)

    28 феврал, 11:09

    Тошкент вилоятидаги ерни 352 минг долларга ноқонуний сотмоқчи бўлганлар ушланди (видео)

    7 март, 11:33

    Андижон воқеалари “айбдори”, махфий агент ва “тўдаларга қўшилган” генерал: Ўзбекистон ички ишлар вазирларини ёдга оламиз

    7 март, 13:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп таҳдидларига қарамай Ҳиндистон Россиядан нефть харид қилишда давом этади — ҳинд расмийлари

    Дунё | 2 август, 20:10

    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

    Реклама | 2 август, 20:15

    Хитойда робот кино ва драматургия йўналишида аспирантурага қабул қилинди

    Технологиялар | 2 август, 19:50

    Оъзбекистонда ҳар бешта суд қароридан биттаси ижро этилмагани айтилди

    Ўзбекистон | 2 август, 19:38

    “Гаровга олинганлар озод қилинмаса, Ғазода жанглар тинмайди” — Исроил бош қўмондони

    Дунё | 2 август, 19:20

    “Манчестер Сити” футболчиси “Галатасарой”га ўтадиган бўлди

    Спорт | 2 август, 18:55

    Жеймс Кемерон “Аватар” фильми асосида анимацион сериал суратга олади

    Кино | 2 август, 18:50

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    Дунё | 2 август, 18:35

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.