Жиззахда тезликни ошириб ҳайдаган Nexia-2 ҳайдовчиси ЙТҲ содир этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, воқеа 5 сентябрь куни соат 11:30 лар атрофида Жиззах шаҳри Ислом Каримов кўчасидаги чорраҳага яқин жойда содир бўлган. Nexia-2 ҳайдовчиси белгиланган тезлик меъёрларига амал қилмагани, оралиқ масофа сақламагани сабабли ўзидан олдинда тўхтаб турган 3 та автомашинага бориб урилган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Nexia-2 ва 3 та автомобилга техник шикаст етган.
Мавзуга доир:
Наманганда «ИЖ-2715» иккита Damas билан тўқнашди
Тошкентда 2 та Spark ва Mercedes-Benz 220 иштирокида ЙТҲ юз берди
Изоҳ (0)