• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Автобус — хавфсиз, арзон, қулай ва ишончли жамоат транспорти(ми?). Йилдан йил нега йўловчи, пиёдалар ҳалокати ва аянчли ЙТҲлар сони кўпаймоқда?

    Жамоат транспорти — жамоатники. «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизмати маълумотларига кўра, биргина Тошкент шаҳрида ушбу транспорт таркибига кирувчи автобуслардан 2021 йилнинг ўзида 147 миллион 225 минг 100 нафар йўловчи фойдаланган. Юз ёки минг эмас, миллионлаб кишини манзилига элтадиган транспорт хавфсиз, қулай, ишончли бўлиши керак.

    Охирги икки йил — 2021—2022 йиллари автобусларга оид одамни хавотирга соладиган йўл-транспорт ҳодисалари ҳақидаги хабарлар шунчалик кўпайдики, аксар йўловчи бу транспорт воситасидан фойдаланиш ёки йўқлиги борасида иккиланиб ҳам қолди. «Дарё» сўнгги икки йилдаги автобуслар билан боғлиқ энг аянчли, қурбонлари бор, атрофдагилар саломатлиги ва ҳаракат хавфсизлигига хавф туғдирган ЙТҲларни бир саҳифага жамлади.

    Тошкентда автобус бекатда турган икки пиёдани уриб юборди

    2021 йил 28 апрель куни соат 13:45 атрофида 86-сонли йўналишда ҳаракатланувчи Mercedes-Benz автобуси икки пиёдани уриб юборган.

    «Тошшаҳартрансхизмат» суриштирувига кўра, воқеа қуйидагича бўлади. Ҳайдовчи ТҲАЙ кўчаси бўйлаб бошқариб бораётган вақтда юрак-қон томир жарроҳлик клиникаси бекатида унга нисбатан олдинда кетаётган транспорт воситаси кескин тўхташи натижасида автобусни ўнгга бурган ва бекат ёнида турган икки пиёдани уриб юборган.

    2021 йил 28 апрель куни соат 13:45 атрофида 86-сонли йўналишда ҳаракатланувчи Mercedes-Benz автобуси иштирокидаги ЙТҲ

    2021 йил 28 апрель куни соат 13:45 атрофида 86-сонли йўналишда ҳаракатланувчи Mercedes-Benz автобуси иштирокидаги ЙТҲ
    Кадр: Видеодан скриншот

    Жабрланувчи пиёдалар Н.Д ва О.Л.га ҳодиса оқибатида енгил тан жароҳати етган ва 16-тез тиббий ёрдам кўрсатиш шифохонасига етказилган.

    Йўл-транспорт ҳодисаси ҳақидаги хабарда автобус ҳайдовчиси М.А.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 133-моддаси (транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келиши) аломатлари мавжудлигини инобатга олиб, маъмурий иш қўзғатилгани ҳамда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилган.

    Isuzu Matiz’га урилиб кетиб, ағдарилди. Тўрт йўловчига тан жароҳати етди

    2021 йилнинг 7 май куни соат 11:15 атрофида Тошкент шаҳри Сергели туманида 130-сонли Isuzu автобуси иштирокида ЙТҲ содир бўлган. Қайд этилишича, 12-автобус саройи тасарруфидаги ушбу Isuzu Нилуфар 3-тор кўчаси бўйлаб Нилуфар чорраҳаси томон бошқариб келинаётган вақтда мазкур чорраҳада Matiz русумли енгил автомобиль унинг чап томонига келиб урилган. Натижада автобус мувозанатни йўқотиб, ағдарилган.

    Дастлабки маълумотларда ушбу йўл-транспорт ҳодисаси Matiz ҳайдовчисининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши натижасида содир бўлгани айтилган.

    Мазкур ЙТҲ оқибатида автобуснинг тўрт нафар йўловчисига тан жароҳати етган ва улар Республика шошилинч тез ёрдам илмий марказига етказилиб, тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

    Самарқанддаги автобус ва Nexia тўқнашиши оқибатида енгил машина ҳайдовчиси вафот этди

    2021 йил 18 май куни Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида Nexia-3 ҳамда автобус иштирокида авария содир бўлган. Оқибатда енгил автомашина ҳайдовчиси ҳалок бўлган. Автобус ҳайдовчиси эса туман Тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.

    2021 йил 18 май куни Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида Nexia-3 ҳамда автобус иштирокида авария

    2021 йил 18 май куни Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида Nexia-3 ҳамда автобус иштирокида авария
    Кадр: YouTube

    Тафсилотларга кўра, соат 00:30 ларда туманнинг «Кичик келдон» МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4Р-47 ички автомобиль йўлининг 16-километрида 28 ёшли Nexia-3 ҳайдовчиси рул бошқарувини йўқотиши натижасида қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва 25 ёшли фуқаро бошқарувидаги автобус билан тўқнашган.

    Тошкентда икки автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Оқибатда бир пиёда ҳалок бўлди

    2021 йил 29 май куни Тошкент ҳалқа йўли ва Бунёдкор шоҳкўчалари кесишмасидаги айланма кўприк устида икки автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлган. Маълум қилинишича, автобуслардан бири пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган фуқароларга йўл бериб тўхтаган пайтда унинг ортидаги бошқа бир Isuzu ҳайдовчиси ўз вақтида тормозланишни амалга ошира олмай, унинг ортига келиб урилган.

    2021 йил 29 май куни Тошкент ҳалқа йўли ва Бунёдкор шоҳкўчалари кесишмасидаги айланма кўприк устида икки автобус иштирокидаги ЙТҲ

    2021 йил 29 май куни Тошкент ҳалқа йўли ва Бунёдкор шоҳкўчалари кесишмасидаги айланма кўприк устида икки автобус иштирокидаги ЙТҲ
    Кадр: Telegram

    Дастлабки тахминларда авария автобуснинг белгиланган меъёрдан ортиқ тезликда ҳаракатлангани натижасида келиб чиққани айтилган. Авария оқибатида пиёдалардан бири оғир аҳволда шифохонага юборилган. Бироқ жабрланувчи шифохонага етиб бориши билан вафот этган.

    Самарқандда Damas ва автобус тўқнашуви оқибатида икки йўловчи ҳалок бўлди

    Самарқанд вилояти Пайариқ туманида 2021 йил 1 июль куни соат 12:00 ларда Damas ва автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлган.

    Самарқанд вилояти Пайариқ туманида 2021 йил 1 июль куни соат 12:00 ларда Damas ва автобус иштирокида ЙТҲ

    Самарқанд вилояти Пайариқ туманида 2021 йил 1 июль куни соат 12:00 ларда Damas ва автобус иштирокида ЙТҲ
    Фото: Самарқанд вилояти ЙҲХББ

    «Эшмонсоқ» МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4Р-48 автомобиль йўлининг 26-километрида Жиззах—Гагарин—Самарқанд—Пайариқ йўналишида аҳолига хизмат кўрсатувчи автобус йўлига қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган Damas автомобилининг чиқиб кетиши натижасида тўқнашув содир бўлган.

    Самарқанд вилояти Пайариқ туманида 2021 йил 1 июль куни соат 12:00 ларда Damas ва автобус иштирокида ЙТҲ

    Самарқанд вилояти Пайариқ туманида 2021 йил 1 июль куни соат 12:00 ларда Damas ва автобус иштирокида ЙТҲ
    Фото: Самарқанд вилояти ЙҲХББ

    Оқибатда Damas ичида бўлган икки нафар фуқаро ҳодиса жойида вафот этган. ЙТҲ ҳақидаги хабарда ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт бошқариш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилгани айтилган.

    Қорақалпоғистонда автобус ва юк машинаси иштирокида содир бўлган ЙТҲ оқибатида икки киши ҳалок бўлди

    2021 йил 14 июлда Қорақалпоғистонда автобус ҳамда юк автомобили тўқнашгани ҳақида хабар берилган.

    Қайд этилишича, Кегейли туманидан Нукус шаҳри томон ҳаракатланган Isuzu автобусига Чимбой туманидан айланма йўл орқали ҳаракатланган «ГАЗ-5312» юк машинаси келиб урилган.

    2021 йил 14 июлда Қорақалпоғистонда Isuzu автобуси ҳамда «ГАЗ-5312» юк автомобили иштирокидаги ЙТҲ

    2021 йил 14 июлда Қорақалпоғистонда Isuzu автобуси ҳамда «ГАЗ-5312» юк автомобили иштирокидаги ЙТҲ
    Кадр: Telegram

    ЙТҲ оқибатида бир киши воқеа жойида вафот этган, икки киши шифохонага ётқизилган. Таъкидланишича, автобуснинг иккинчи йўловчиси ҳам туман шифохонасида вафот этган.

    Аварияга учраган транспорт воситаларининг ҳолати ўрганилганда юк машинаси қайта жиҳозлангани, мавсумий техник кўрикдан ўтмагани аниқланган.

    Жиззахда ухлаб қолган Cobalt ҳайдовчиси Yutong автобусига бориб урилди. Енгил машинанинг 2 нафар йўловчиси вафот этди

    2021 йил 5 октябрь куни соат 05:00 ларда Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган халқаро аҳамиятга эга М39 автомобиль йўлининг 974-километрида Cobalt’ни бошқариб кетаётган 39 ёшли нукуслик фуқаро ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган Yutong автобусининг орқа қисмига бориб урилган.

    2021 йил 5 октябрь куни соат 05:00 ларда Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган халқаро аҳамиятга эга М39 автомобиль йўлида Cobalt ва Yutong автобуси иштирокидаги ЙТҲ

    2021 йил 5 октябрь куни соат 05:00 ларда Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган халқаро аҳамиятга эга М39 автомобиль йўлида Cobalt ва Yutong автобуси иштирокидаги ЙТҲ
    Кадр: Telegram

    Дастлабки суриштирув давомида ушбу ЙТҲнинг келиб чиқишига Cobalt автомашинаси белгиланган тезлик меъёрларига амал қилмагани ва ҳайдовчининг рул бошқарувида ухлаб қолиши сабаб бўлгани аниқланган.

    Машина ичида бўлган икки йўловчи воқеа жойида вафот этган. Cobalt ҳайдовчисининг ўзи эса ўнг қовурғалари синиши ташхиси билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиалига ётқизилган.

    Тошкентда автобус йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган пиёдани уриб кетди. Пиёда воқеа жойида вафот этган

    2021 йилнинг 10 декабрь куни соат 18:40 ларда Юнусобод тумани Амир Темур кўчаси «Минор» метро бекати қаршисида ҳайдовчиси Т.Ж. (1990 йилда туғилган) бошқарувидаги давлат рақами 01 968 ХАА бўлган 72-сонли йўналишли автобус ҳаракатланаётган вақтида, йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган пиёда Т.У.ни уриб юборган.

    2021 йилнинг 10 декабрь куни соат 18:40 ларда Юнусобод тумани Амир Темур кўчаси «Минор» метро бекати қаршисида 72-сонли йўналишли автобус ва йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтиб кетаётган пиёда иштирокидаги ЙТҲ

    2021 йилнинг 10 декабрь куни соат 18:40 ларда Юнусобод тумани Амир Темур кўчаси «Минор» метро бекати қаршисида 72-сонли йўналишли автобус ва йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтиб кетаётган пиёда иштирокидаги ЙТҲ
    Фото: Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси

    Оқибатда пиёда олган жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган. ЙТҲ ҳақидаги хабарда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилаётгани айтилган.

    Тошкентда автобус бошқарувни йўқотиши оқибатида 8 та транспорт иштирокида ЙТҲ содир бўлди

    2021 йил 12 декабрь куни Тошкент шаҳри Чилонзор туманида 8 та транспорт воситаси иштирокида ЙТҲ содир бўлган. Маълум қилинишича, соат 15:00 да туманнинг Дўмбиробод чорраҳасида 70-сон маршрут бўйича ҳаракатланувчи Isuzu автобуси ҳайдовчиси ҳаракат пайтида бошқарувни йўқотган.

    2021 йил 12 декабрь куни Тошкент шаҳри Чилонзор туманида 8 та транспорт воситаси иштирокида ЙТҲ

    2021 йил 12 декабрь куни Тошкент шаҳри Чилонзор туманида 8 та транспорт воситаси иштирокида ЙТҲ
    Фото: Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси

    Оқибатда Labo, Spark, 2 та Nexia-3, 2 та Matiz ва Lacetti автомобиллари тўқнашувига сабабчи бўлган. Автобус ва Лабо ҳайдовчисига тан шикасти етган. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳодиса ҳақидаги хабарда ҳолат юзасидан терговолди текшируви ўтказилаётгани айтилган.

    Қашқадарёда «Жигули» автобус билан тўқнашди. Автомобиль ҳайдовчиси воқеа жойида вафот эди

    2021 йилнинг 11 декабрь куни соат 17:10 ларда Қашқадарё вилояти Нишон тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-89 автомобиль йўлининг 31-километрида ҳайдовчи Т.Б. (1988 йилда туғилган) «ВАЗ-2103» автомобилини юқори тезликда бошқараётиб, рул бошқарувини йўқотган ва қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи У.Б. (1996 йилда туғилган) бошқарувидаги Isuzu автобуси билан тўқнашган.

    2021 йилнинг 11 декабрь куни соат 17:10 ларда Қашқадарё вилояти Нишон тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-89 автомобиль йўлида «ВАЗ-2103» автомобили ва Isuzu автобуси иштирокидаги ЙТҲ

    2021 йилнинг 11 декабрь куни соат 17:10 ларда Қашқадарё вилояти Нишон тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-89 автомобиль йўлида «ВАЗ-2103» автомобили ва Isuzu автобуси иштирокидаги ЙТҲ
    Фото: ЙҲХББ

    Оқибатда «ВАЗ-2103» автомобили ҳайдовчиси Т.Б. оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган ҳамда ушбу автомобиль йўловчиси Э.А. (2013 йилда туғилган) ва автобус йўловчиси М.Р. (1973 йилда туғилган) тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

    ЙТҲ ҳақидаги хабарда ҳолат юзасидан Нишон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилган.

    Тошкентда маст пиёда автобус босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди

    2022 йил 6 январь куни соат 19:50 атрофида Тошкент шаҳри Олмазор тумани Уста Ширин кўчасида йўловчи автобуси пиёдани босиб кетган. Қайд этилишича, Isuzu русумли автобус ҳайдовчиси (1964 йилда туғилган, иш стажи — 35 йил) 43-сонли йўналишда ҳаракатланиб бораётганда Жомий қурилиш бозори олдидаги светофорда тўхташ учун секинлашган. Шу вақт йўл қатнов қисмининг биринчи бўлагида кетаётган пиёда тўсатдан мувозанатни йўқотиб, автобус томонга йиқилган.

    2022 йил 6 январь куни, соат 19:50 атрофида Тошкент шаҳри Олмазор тумани Уста Ширин кўчасида йўловчи автобуси пиёдани босиб кетган ЙТҲ

    2022 йил 6 январь куни, соат 19:50 атрофида Тошкент шаҳри Олмазор тумани Уста Ширин кўчасида йўловчи автобуси пиёдани босиб кетган ЙТҲ
    Кадр: Видеодан скриншот

    Оқибатда фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлган. ЙТҲ ҳақидаги хабарда дастлабки хулосага кўра, пиёданинг маст бўлгани ва ҳолат бўйича дастлабки тергов ишлари олиб борилаётгани айтилган.

    Тошкентда 70 ёшли фуқаро автобус босиб юбориши оқибатида вафот этди

    2022 йил 8 март соат 11:30 да Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Чилонзор кўчасида MAN автобуси ҳайдовчиси С.М. пиёдаларни уриб юбориши оқибатида бир киши ҳалок бўлди.

    1996 йилда туғилган ҳайдовчи автобусни бошқариб кетаётиб, тартибга солинган пиёдалар ўтиш жойида пиёдаларни уриб юборган. Оқибатда пиёда Р.З. (1952 йилда туғилган) олган тан жароҳатлари сабабли шифохонада вафот этган.

    Шунингдек, Р.Й. исмли фуқаро (2017 йилда туғилган) бош соҳаси лат ейиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

    ЙТҲ ҳақидаги хабарда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми аломатлари билан жиноят иши қўзғатилгани айтилган.

    Фарғонада автобусни қувиб ўтишга уринган Nexia Isuzu билан тўқнашди. Енгил машина ҳайдовчиси вафот этди

    2022 йил 19 мартда Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида Nexia автомобили ҳайдовчиси ҳаракат давомида қарама-қарши йўналишга чиқиб, ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган Isuzu автобуси билан тўқнашув содир этган.

    2022 йил 19 мартда Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида Nexia — Isuzu тўқнашуви

    2022 йил 19 мартда Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида Nexia — Isuzu тўқнашуви
    Кадр: YouTube

    Isuzu ҳайдовчисига кўра, енгил машина ўзидан олдиндаги автобус ва бошқа бир енгил машинани қувиб ўтмоқчи бўлган. Тўқнашувдан кейин Isuzu ҳайдовчиси рулни ўнгга буриб юбориб, дарахтга урилган. Nexia ҳайдовчиси оғир тан жароҳати билан шифохонага етказилган, бироқ кўрсатилган ёрдамга қарамай, у вафот этган.

    Қибрайда икки автобус пойга ўйнаши оқибатида улардан бири Lacetti билан тўқнашиб кетди

    2022 йил 11 апрель куни Тошкент вилояти Қибрай шаҳрида Isuzu ва Lacetti автотранспорт воситалари ўртасида тўқнашув содир бўлган. Қайд этилишича, соат 14:30 атрофида 2-автобус саройи филиали ҳайдовчиси Х.У Isuzu автобусини 199-йўналишда Қибрай шаҳри Алишер Навоий кўчаси бўйлаб бошқариб бораётиб, Makro дўкони қаршисида Lacetti автомобили билан тўқнашган. Бунда жароҳат олганлар йўқ.

    2022 йил 11 апрель куни Тошкент вилояти Қибрай шаҳрида Isuzu ва Lacetti автотранспорт воситалари ўртасида тўқнашув

    2022 йил 11 апрель куни Тошкент вилояти Қибрай шаҳрида Isuzu ва Lacetti автотранспорт воситалари ўртасида тўқнашув
    Фото: Telegram

    Ҳолат юзасидан хизмат суриштируви ўтказилганда ҳайдовчи Х.У 2-автобус саройи филиали ҳайдовчиси А.Ф. бошқарувидаги бошқа бир автобус билан ўзаро пойга ўйнагани аниқланган. Йўловчилар ва бошқа йўл ҳаракати иштирокчилари ҳаётини хавф остига қўйгани учун ҳар икки ҳайдовчи билан филиал ўртасида тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинган. ЙТҲ ҳақидаги хабарда автобусга етказилган зарар айбдор ҳайдовчи томонидан ўрнатилган тартибда ундирилиши айтилган.

    21.04.2022, 12:18   Изоҳ (0)   50401
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Навоийда олий тоифали суд тиббий эксперти 1,5 млн сўм пора билан қўлга тушди

    21.04.2022, 12:05

    Сирдарёда Nexia’га ўрнатилган газ баллони портлаб кетди. Автомобиль буткул яроқсиз ҳолга келган

    21.04.2022, 11:55

    Ўзбекистон фуқаролари учун Россияга киргач, 15 кун ичида мажбурий рўйхатдан ўтиш талаби бекор қилиниши мумкин

    21.04.2022, 11:37

    Самарқанд ва Жиззах вилоятларида сел келтирган оқибатлар маълум қилинди

    21.04.2022, 10:51

    Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига жўнаб кетди

    21.04.2022, 10:47

    Ўзбекистонда суриштирув ва тергов ҳаракатларида интизомни бузган 7 нафар ИИО ходимига чора кўрилди

    21.04.2022, 10:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 8 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 8 май, 23:20

    Сирдарё, Наманган ва Андижон вилоятларида қарийб 88 кг гиёҳвандлик моддаларни олаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 8 май, 23:04

    Апрелда республика бўйлаб 23 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 8 май, 22:20

    Ўзбекистонда 2024 йилда фойдаланишга топширилган уйлар сони очиқланди 

    Ўзбекистон | 8 май, 22:05

    Россия ва Хитой бошқа мамлакатларни Шимолий Кореяга нисбатан босим ўтказишдан воз кечишга ундамоқда

    Дунё | 8 май, 21:45

    Сурхондарёда 53 туп Зарафшон арчаси ноқонуний кесиб ташланди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:30

    Россия ва АҚШ Европага газ етказиб беришни тиклаш йўлларини муҳокама қилмоқда — Reuters 

    Дунё | 8 май, 21:15

    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

    Реклама | 8 май, 21:00

    Тошкентда содир бўлган ЙТҲдан сўнг Onix ҳайдовчиси воқеа жойидан кетиб қолди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:00

    Исроил Ғазо аҳолисини кўчириш учун “Гидеон аравалари” махсус операциясини тайёрламоқда

    Дунё | 8 май, 20:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.