Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида 1 январь куни йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 5 киши воқеа жойида ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар қилди.
Қайд этилишича, шу куни соат 13:00 атрофида туман ҳудудидан ўтувчи М-39 Термиз—Тошкент автомобиль йўлида об-ҳаво ёмонлашиб, ёмғир ёғган. Cobalt ҳайдовчиси (1990 йилда туғилган) буни инобатга олмай, тезлик билан ҳаракатланган. Оқибатида рул бошқарувини йўқотиб, бетон тўсиққа урилган.
Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи А.М. ва автомобилда бўлган 4 нафар йўловчи олган оғир тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган,
Ҳозирда ЙТҲ юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)