Москва ва Санкт-Петербург оралиғидаги М-11 трассасида Ўзбекистон фуқаролари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси (ЙТҲ) содир бўлди. Бу ҳақда 78.ru хабар берди.
Ҳодиса 15 май куни эрталаб трассанинг 641-километрида юз берган. Бир нечта автомобиль иштирокидаги аварияда тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси жабрланган. Улардан икки нафарининг аҳволи оғир.
Ўзбекистонликлар Тосно клиник туманлараро касалхонасига олиб кетилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, тезлик меъёрига амал қилмаслик ва машиналар орасидаги яқин масофа аварияга сабаб бўлган. Гувоҳлар енгил автомобиль ва микроавтобус тўқнашгани, оқибатда автобус ағдарилганини айтган.
Изоҳ (0)