Италия бош вазири Жоржа Мелони 25—26 апрель кунлари Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади. Бу ҳақда Италия Вазирлар кенгаши матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2023 йилнинг июнида Италияга расмий ташриф билан борганида ушбу мамлакат Вазирлар кенгаши раиси Жоржа Мелони билан музокара ўтказганди. Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларация қабул қилинганди.
Қозоғистон президенти матбуот хизматининг маълум қилишича, Жоржа Мелони 26—27 апрель кунлари Қозоғистонда бўлади. 27 апрель куни Остона шаҳрида биринчи “Марказий Осиё—Италия” саммити бўлиб ўтади. Унда Италия бош вазири ва беш республика раҳбарлари иштирок этади.
Изоҳ (0)