• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Италия парламентидаги энг йирик партия Украинага қурол етказиб бериш масаласи туфайли парчаланиб кетди

    Италия парламентидаги, ҳукмрон коалиция таркибига кирувчи энг йирик партия — «Беш юлдуз ҳаракати»да бевосита Украинага қурол-яроғ етказиб бериш масаласи билан боғлиқ ихтилоф юзага келди, деб ёзади Meduza.

    Жузеппе Конте ва Луижи Ди Майо

    Жузеппе Конте ва Луижи Ди Майо
    Фото: Getty Images

    Июнь бошида партия етакчиси ва собиқ бош вазир Жузеппе Конте Италия ўз кучларини Россия ва Украина ўртасидаги низони сиёсий йўл билан ҳал қилишга эришишга қаратиши кераклигини айтганди. «Биз қурол юборишда уч марта иштирок этдик, ҳозир эса дипломатия соҳасида қўшиладиган ҳисса қимматлироқ бўлади, деб ўйлаяпмиз», — деди у. Партиянинг собиқ етакчиси ва амалдаги Италия ташқи ишлар вазири Луижи Ди Майо  қурол етказишни тўхтатишга қарши чиқди, уни Il Post нашри европалик сиёсатчилар ичида Украина президенти Владимир Зеленскийнинг энг чинакам тарафдорларидан бири деб атамоқда.

    Зиддиятлар 23—24 июнь кунлари ўтказиладиган ва Украинага Евроиттифоққа аъзолик номзоди берилиши кутилаётган Европа кенгаши мажлиси олдидан Италия ҳукуматига «оқ фотиҳа» берувчи парламент резолюциясини тайёрлаш чоғида юзага чиқди. «Беш юлдуз ҳаракати» унга қурол етказиб беришни давом эттиришга тақиқни киритишни таклиф қилди, аммо Ди Майо ва унинг сафдошлари бунга қарши чиқди. Ташқи ишлар вазири, хусусан, унинг партияси резолюцияга Италияни НАТО ва Евроиттифоқдан ажратувчи ва шу тариқа давлат хавфсизлигини хатарга қўювчи нарсаларни киритишни таклиф қилаётганини айтди.

    21 июнь куни узоқ давом этган музокаралардан кейин Италия сенати резолюцияни қурол етказиб беришни тақиқлаш ҳақидаги бандсиз қабул қилди. Шунга қарамай, Луижи Ди Майо бир неча ўнлаб бошқа парламент аъзолари билан бирга партиядан чиқишини ва «Келажак учун бирга» номли янги парламент гуруҳи тузишини эълон қилди. Матбуот анжуманида сиёсатчи ўзининг собиқ маслакдошларини «рейтингни бир неча фоизга ошириш» учунгина ҳукумат фаолиятини шубҳа остига қўйишга уринишларда айблади. Унинг сўзларига кўра, партия аъзолари кимни — ҳужумга учраган Украинани ёки тажовузкор Россияни қўллаб-қувватлаш борасида танловни амалга ошириши керак эди.

    «Уруш — матбуот шоуси эмас. Бу уруш ўта шафқатсиз, даҳшатли равишда реал. Ҳалок бўлган одамлар эса ҳақиқий. Шу ойларда парламентнинг биринчи сиёсий кучи бутун ҳукуматнинг дипломатик фаолиятини қўллаб-қувватлаши ва муҳмалликдан қочиши керак эди. Лекин бундай бўлмади», — деди у. Ди Майо партиядан чиқиш ҳақидаги қарор оғир бўлганини айтиб, бундай қарорни қабул қилишини ҳеч қачон кутмаганини таъкидлади.

    Қизиқчи Беппе Грилло асос солган «Беш юлдуз ҳаракати» 2010 йилда сайловчилар томонидан кенг қўллаб-қувватланган эди. Бу коррупция ва сиёсий истеблишмент (сиёсий элита)га қарши чиқувчи популистик лойиҳа эди. 2018 йилда парламентда энг кўп сонли партияга айланиб, у сайловларда иккинчи ўринни олган националистик «Лига» билан бирга коалицион ҳукуматни шакллантирди. Бош вазир ўша пайти ҳеч қайси партияга тегишли бўлмаган Конте бўлди; Ди Майо ва «Лига» етакчиси Маттео Сальвини бош вазир ўринбосарларига айланди.

    2021 йилда Конте парламент инқирозидан кейин истеъфога чиқди; ҳукумат тепасига Европа Марказий банки собиқ раҳбари Марио Драги келди. Собиқ бош вазир «Беш юлдуз ҳаракати» раҳбарига айланди. Натижада Конте, Il Post ёзишича, партияни илгариги радикализм томонига етаклай бошлади, ўз карьерасини «Беш юлдуз ҳаракати»да қурган Ди Майо эса мўътадилроқ, ҳукуматпараст қанот вакилига айланди.

    Il Post ёзишича, «Беш юлдуз ҳаракати»даги ихтилоф ҳукумат ишига турлича таъсир кўрсатиши мумкин. Биринчидан, парламентнинг янги энг йирик партияси — «Лига» — ўзининг коалицион ҳукуматдаги вакиллиги кенгайтирилишини сўраши мумкин. Иккинчидан, ҳукуматдаги бир қатор вакиллари томонидан тарк этилган «Беш юлдуз ҳаракати» коалициядан чиқиши ва мухолифатга ўтиши мумкин. Норасмий маълумотларга кўра, Жузеппе Конте бу вариантни истисно қилмоқда, бироқ бу кузда бюджетни муҳокама қилиш чоғида юз бериши ҳақида тахминлар айтилмоқда. Il Post қайд этишича, ҳатто бу ҳолда ҳам Марио Драги парламент кўпчилигига таяниши мумкин бўлади, аммо у ҳукумат таркибини ўзгартиришига тўғри келади.

    Сайловлардан кейинги тўрт йил ичида «Беш юлдуз ҳаракати»нинг парламент қуйи палатасидаги фракцияси таркиби 220 дан 105 депутатгача камайди (охирги парчаланишни ҳисобга олганда). Партия рейтинги, Politico маълумотлари бўйича, 2018 йилдаги 34 фоиздан 12 фоизгача тушиб кетди. Италия парламентига навбатдаги сайловлар 2023 йилда бўлиб ўтиши керак, Politico нашри фикрича, сиёсатчиларнинг Украинадаги урушга ва Владимир Путинга нисбатан позицияси овоз учун курашда аҳамиятга эга бўлади.

    Ҳозир мамлакатдаги энг юқори рейтинг (22%) «Италия биродарлари» ўнг консерватив партиясида, у 2018 йилда бор-йўғи 4 фоизга яқин овоз тўплаган бўлиб, ҳозир мухолифат таркибида. Politico қайд этишича, партия етакчиси Жоржа Мелони, итальянларнинг қарийб ярми унга қарши чиқаётган бўлса-да, иқтисодий масалалар бўйича мўътадил фикр билдирмоқда ва Украинага қурол етказишни фаол қўллаб-қувватламоқда.

    Журналистлар фикрича, ҳукуматнинг унчалик оммабоп бўлмаган ҳаракатини қўллаб-қувватлаш орқали, Мелони ўзига келажакда ёрдам берадиган салобатлироқ имиж яратишга уринмоқда. Таққослаш учун, етакчиси Маттео Сальвини муҳим масалалар бўйича ўз позициясини ўзгартирган ва энди Украинага қурол юборишни қўллаб-қувватламаётган «Лига» рейтинги 2019 йилдаги 37 фоиздан 15 фоизгача пасайиб кетган.

    Мавзуга доир:

    • Италия, Франция ва Германия етакчилари Украинага етиб келди — ОАВ
    • «Тинчликка ҳеч қандай умид кўрмадим» — Италия бош вазири Драги Путин билан суҳбати ҳақида
    • Италия урушни тугатиш режасини тайёрлади. У Украина таркибидаги «баҳсли ҳудудлар»га тўлиқ мухторият берилишини кўзда тутади

    23.06.2022, 16:30   Изоҳ (0)   15469
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шиддатли жанг кетаётган Северодонецкдаги украиналик аскарлар. Харьков марказидаги вайроналар. Урушнинг 119-кунидан фоторепортаж

    23.06.2022, 15:36

    Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов даволаниш учун Германияга жўнаб кетди — ОАВ

    23.06.2022, 13:50

    АҚШ Россия дипломатларини олиб кетиши керак бўлган махсус самолётни қабул қилишдан бош тортди

    23.06.2022, 13:40

    Россия ҳарбий машғулотлар чоғида Эстония ҳудудига ракета зарбалари беришни машқ қилади

    23.06.2022, 12:47

    Путин Россия давлат қарзини рублда тўлаш ҳақида фармон имзолади

    23.06.2022, 11:51

    Британия ҳукумати полиомиэлит тарқалиши хавфидан огоҳлантирди

    23.06.2022, 10:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда биринчи марта тунги ёруғлик орқали иқтисодий фаоллик баҳоланди

    Ўзбекистон | 10 август, 15:05

    Тель-Авивда минглаб аҳоли ҳукуматга қарши намойишга чиқди

    Дунё | 10 август, 14:17

    АҚШ давлат котиби Исроил–ҲАМАС музокаралари издан чиқишида Макронни айблади

    Дунё | 10 август, 13:20

    Ойлик 2,2 минг еврогача: ўзбекистонлик ҳамширалар Италияга ишга таклиф этилмоқда

    Ўзбекистон | 10 август, 12:45

    “Хоҳ Россия билан, хоҳ Россиясиз” Эрон АҚШ қўлловидаги Зангизор коридорига қарши чиқишини маълум қилди

    Дунё | 10 август, 12:15

    Ўзбекистонда ҳафта бошида ҳарорат яна кўтарилади 

    Ўзбекистон | 10 август, 11:45

    Ўртоқлик учрашуви. “Манчестер Сити” “Палермо”ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Ҳусанов бир тайм ўйнади (видео)

    Спорт | 10 август, 11:44
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.