• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Италия ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашув ўтказди (фото) 

    Италияга расмий ташрифнинг ишбилармонлик тадбирлари доирасида Шавкат Мирзиёев Милан шаҳрида ушбу мамлакатнинг инвесторлари ва йирик бизнес вакиллари билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда “Дарё” мухбири хабар берди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

     

    Унга кўра, учрашувда Италия томонидан Ломбардия вилояти губернатори Аттилио Фонтана, “Италия - Ўзбекистон” савдо палатаси президенти Жоржо Веронези, шунингдек, Эни, Энел, Пиэтро Фиорентини, Саипем, Energy System, Имагро Group, ҲТ Ҳолдинг, Даниэли, SACE, Ферроли Group, Арсенале Group, Pirelli каби етакчи компания ва корпорациялар, уюшма ва молиявий институтларнинг 25 нафардан зиёд раҳбарлари иштирок этди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

     

    “Жаҳон цивилизациясининг қадимий бешикларидан бири, бой маданий мерос ва юқори технологиялар маркази, рассом ва шоирларнинг бир неча авлоди учун илҳом манбаи бўлган бетакрор юртингизга бу менинг биринчи ташрифим. Учрашувимиз айнан Миланда – фаол ишбилармонлик жараёнлари қизғин кечаётган, инновация ва технологиялар кашф этилаётган, саноатнинг янги тармоқлари ривожланаётган замонавий иқтисодий марказда ўтаётгани рамзий маънога эга”, — деди президент тадбир аввалида. 

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Давлат раҳбари куни кеча Италия президенти Сержо Маттарелла ва Бош вазири Жоржа Мелони билан ўтказилган музокаралар сермаҳсул ва конструктив бўлганини қайд этди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

     

    “Моҳиятан, биз мамлакатларимиз муносабатларини стратегик шериклик даражасига кўтариб, уларнинг тарихида янги босқични бошладик. Савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга, бизнес учун қулай шароитлар яратишга, қўшма лойиҳаларни молиялаштиришнинг мослашувчан механизмларини жорий этишга, ташаббусларимизни қўллаб-қувватлашга келишиб олдик. Шунингдек, саноат кооперациясини ривожлантириш учун йўналишларни белгилаб олдик”, — деди Шавкат Мирзиёев.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Қайд этилишича, эришилган барча келишувлар ижросига айнан Италия бизнеси вакиллари катта ҳисса қўшишга қодир. Қолаверса, ташрифдан аввал икки мамлакат ишбилармон доираларининг қарийб 300 нафар вакили иштирокида ўтказилган қўшма бизнес-форум Италия сармоядорларининг Ўзбекистонга қизиқишини тасдиқлади.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

     

    Ушбу тадбир якунида умумий қиймати 9 миллиард евродан зиёд бўлган бир қатор янги инвестиция келишувлари ва савдо битимлари имзоланди. Улар энергетика, газ-кимё ва нефть-газ тармоғи, металлургия, кимё, тўқимачилик саноати ва қишлоқ хўжалигида катта кооперация лойиҳаларини амалга оширишни назарда тутади.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

     

    Учрашув давомида давлат раҳбари жаҳон иқтисодиётидаги жиддий тебранишлар ва глобал етказиб бериш занжирлари бузилиши шароитида ишонч ва ҳурмат тамойилларига асосланган конструктив, очиқ мулоқот муҳимлигини қайд этиб, Ўзбекистон Италия бизнесига мамлакатда фаолият юритиши учун кенг қўллаб-қувватлаш чоралари ва самарали майдон тақдим этишга тайёрлигини билдирди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

     

    Президент Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳот ва янгиланишларга алоҳида тўхталди. Эркин бозор механизмларини жорий этиш, соғлом рақобат ва хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, самарали давлат бошқаруви тизимини жорий этиш борасида қилинаётган изчил ишлар ҳамда бизнес юритиш учун максимал қулайликлар яратишга қаратилган бошқа ижобий ўзгаришлар қайд этилди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

     

    “Бугун бизда бизнесингиз ривожи ва равнақи учун барча шароитлар яратилган. Барқарорлик, ишончли кафолатлар, қулай инвестиция муҳити таъминланган. Ҳар бирингизни Янги Ўзбекистон – ҳақиқатан чексиз имкониятларга эга бетакрор мамлакат эканлигига ишонч ҳосил қилиш учун юртимизга келишни таклиф қиламан”, — деди Шавкат Мирзиёев.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

     

    Қайд этилганидек, Ўзбекистоннинг бой табиий ресурслари ва малакали кадрларини Италиянинг технологик ва саноат салоҳияти билан бирлаштиришдан ҳосил бўладиган синергия қўшилган қийматли маҳсулотларни биргаликда ишлаб чиқариш ва уларни учинчи мамлакатлар бозорига экспорт қилиш имконини беради.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

     

    Шу маънода, энергетика, озиқ-овқат ва тўқимачилик саноати, қишлоқ хўжалиги, кимё ва автомобилсозлик, электротехника ва кўплаб бошқа соҳалар ҳамкорлик учун истиқболли экани таъкидланди. Шерикликни кенгайтириш бўйича режалар юзасидан атрофлича фикр алмашилди. Италия ишбилармон доиралари вакиллари мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини юқори баҳолаб, улар узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилаётганини таъкидлади.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

     

    Ўзбекистон Италия компаниялари учун истиқболли Марказий Осиё минтақаси билан ишлаш имкониятларини очадиган стратегик ҳамкор экани қайд этилди. Италия тадбиркор ва сармоядорлари Ўзбекистонда ўзаро манфаатли қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, бунда юқори технологиялар ва инновацион ечимларни жорий қилиш бўйича аниқ таклиф ва режаларини баён қилди.

    Бундан ташқари, саноат учун кадрлар тайёрлаш юзасидан келишувларга эришилди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

     

    Ўзбекистон етакчиси учрашувда айтилган ҳар бир ташаббусни комплекс “йўл харитаси”га киритишга кўрсатма берди. Ўзбекистон вазирлик ва идоралари раҳбарларига италиялик ҳамкорларга мамлакатдаги жорий ва янги лойиҳаларини амалга оширишда ҳар томонлама кўмаклашиш топширилди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

     

    09.06.2023, 18:28   Изоҳ (0)   5594
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Андижонда ўғли ўлдириб, каналга ташлаб юборилган отанинг мурдаси Фарғонадан топилди

    09.06.2023, 18:07

    “Дарё” ташкил қилган дебатда Экология давлат қўмитаси вакили иштирок этишдан бош тортди

    09.06.2023, 17:44

    ССВ яна бир хусусий клиника лицензиясини бекор қилди

    09.06.2023, 17:41

    Чирчиқдаги меҳмонхонада йигит ва қиз вафот этди

    09.06.2023, 17:07

    Хоразмда аёлнинг ўлимига сабабчи бўлган автобус ҳайдовчисига ҳукм ўқилди

    09.06.2023, 16:49

    Бўкада депутатларни “каламуш”, “хоин”, “ҳоким солдати” деб атаган бошқа депутат жаримага тортилгани маълум қилинди

    09.06.2023, 16:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    Ўзбекистон “Миллий” банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Яман ҳусийлари Қизил денгизда бир ҳафта ичида 2 та юк кемасини чўктирди (видео)

    Дунё | 10 июл, 11:40

    Ўзбекистон “Миллий” банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди

    Реклама | 10 июл, 10:30

    Хаби Алонсо: “Бу ўйин бизга сабоқ бўлди”

    Спорт | 10 июл, 11:30

    Қон босимини туширишга ёрдам берувчи 6 самарали ичимлик

    Саломатлик | 10 июл, 11:20

    АҚШ БМТ вакилига Ғазога ҳужумни қоралагани ва ХЖСни қўллагани учун санкция киритди

    Дунё | 10 июл, 11:10

    Иссиқ кунларда нима ичиш ва ичмаслик керак?

    Маслаҳатлар | 10 июл, 10:55

    Ўзбекистонда мактабгача таълим ташкилоти педагогининг касбий стандарти тасдиқланди

    Ўзбекистон | 10 июл, 10:45

    Инсоннинг ўзига ёқмайдиган ишда ишлаши руҳий муаммоларни келтириб чиқаради

    Лайфстайл | 10 июл, 10:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.