• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12618.63
    • RUB160.83
    • EUR14516.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Бир макон, бир йўл” имкониятми ёки тузоқ?

    Жорий йилнинг 17–18 октябрь кунлари Пекин шаҳрида “Бир макон, бир йўл” халқаро форуми бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этиб, қатор икки томонлама учрашувлар ўтказди.

    “Дарё” ушбу мавзуда сиёсатшунос Ойбек Сирожов ва иқтисодий таҳлилчи Шуҳрат Расул билан суҳбатлашади.

    – Дастлаб “Бир макон, бир йўл” лойиҳасининг яралиш тарихи ҳақида тўхталиб ўтсак. Бу лойиҳага қачон ва ким томонидан асос солинган?

    Ойбек Сирожов, сиёсатшунос:

    – “Бир макон, бир йўл” бу глобал лойиҳа ҳисобланади. Бу лойиҳа бир қанча мамлакатларни қамраб олади. 17–18 октябрь куни лойиҳанинг 10 йиллиги нишонланди. Ушбу лойиҳа 2013 йилнинг сентябрь ойида Қозоғистонда Хитой раҳбари Си Цзиньпин томонидан эълон қилинган эди. 2014 йилдан бошлаб лойиҳани ишга тушириш учун амалий ҳаракатлар бошланди. Бу лойиҳанинг асосий моҳияти — Хитойни Жануб ва Ғарб билан боғловчи коммуникация тизимини яратишдан иборат. Яна бир эътиборли жиҳати, ушбу лойиҳага йилдан йилга қизиқувчилар сони ошиб бормоқда. Хусусан, мана шу галдаги форумда 50 дан ортиқ давлат ва 150 дан ортиқ халқаро ташкилот вакиллари иштирок этди. Аслида “Бир макон, бир йўл” лойиҳаси 60 дан ортиқ давлатни қамраб олади.

    Ойбек Сирожов, сиёсатшунос
    Фото: “Дарё”

    Шуҳрат Расул, иқтисодий таҳлилчи:

    – Дўстимиз тўғри таъкидлади. Ушбу лойиҳа Хитой билан глобал дунё йўлакларини қуриш лойиҳаси ҳисобланади. Бу йўлаклар икки қисимга бўлинади. Океан йўли ва қуруқлик йўли. Океан йўлига: Хитой—Жануби-Шарқий Осиё—Тинч океан йўли, Хитой—Ҳинд океани—Африка йўли, Хитой—Яқин Шарқ океан йўли киради. 2019 йилда океан йўлига Лотин Америка ва Марказий Америка давлатлари ҳам қўшилган. Дастлаб, қуруқлик лойиҳасида Қозоғистон—Россия—Европа йўли мавжуд эди. Вақт ўтиши билан қуруқлик лойиҳасида Қирғизистон—Ўзбекистон орқали ўтувчи йўл қўшилди. Кейинчалик бунга Туркманистон, Тожикистон ва Афғонистон орқали ўтувчи йўллар қўшилди. Бу лойиҳадан Хитойнинг асосий мақсади – охирги 30 йил мобайнида тўхтамасдан ривожланган иқтисодни янада ривожлантириш. Чунки охирги 10 йилликда Хитой иқтисоди секин-аста ўсишдан тўхтаётган эди. Яъни бу орқали Хитой ўз маҳсулотларини дунё бозорида кўпроқ сотмоқчи.

    – Бу лойиҳада қатнашиш Ўзбекистон учун қанчалик манфаатли?

    Шуҳрат Расул, иқтисодий таҳлилчи:

    – Иқтисодий нуқтаи назардан гапирадиган бўлса, албатта манфаатли. 60 йилларда Мексика ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) бўйича 89-ўринда бўлган. Лекин Мексиканинг АҚШ иқтисодий имкониятларидан ижобий фойдалана олгани туфайли бугунги кунда Мексика ЯИМ бўйича дунёнинг 13-ўринда турибди. Чунки АҚШнинг катта-катта саноат секторлари Мексикага кўчиб кетган. Масалан, Американинг автомобиль ишлаб чиқаришдаги топ компанияларнинг заводи Мексикада жойлашган. Мана шу феноменни Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорлигида такрорлаш мумкин. Яқинда Ўзбекистонга Хитойнинг йирик автомобиль ишлаб чиқарувчи BYD компанияси президенти келиб, давлат раҳбари билан учрашди. Маълум қилинишича, бу компания Жиззах вилоятида ўз заводини қуради. Бундан ташқари, куни кеча президент Шавкат Мирзиёев Хитойда Аmer International индустриал-саноат холдинги раиси билан учрашди. Бу корхона Ўзбекистонда ўз штабини очмоқчи. Бу йўналишда Ўзбекистон Хитой билан ҳамкорлик қилиб тўғри иш қилмоқда.

    Ойбек Сирожов, сиёсатшунос:

    – Геосиёсатда бир давлатга таъсир кўрсатувчи омиллар мавжуд. Улардан бири – бу транспорт йўллари ҳисобланади. Масалан, Ўзбекистон шу жиҳатдан Россияга боғлиқ. Хитойнинг “Бир макон, бир йўл” лойиҳасининг амалга ошиши, Ўзбекистонга янги йўлларни очади. Бизни яна Россия билан узвий боғлайдиган жиҳат бу — мигрантлар масаласи. Бунга ечим эса янги иш ўринлари. Шу лойиҳа янги иш ўринларини яратиш имкониятини беради. Куни кеча бўлиб ўтган форумда таъкидландики, шу лойиҳа бўйича 40 мингдан ортиқ иш ўринлари яратилган. Бундан кейин бу тенденция янада ривожланиши мумкин. Мана шу жиҳатдан “Бир макон, бир йўл” лойиҳаси Ўзбекистон учун манфаатли.

    – Хитойни бу лойиҳани ишга туширишдан бош мақсади нима?

    Шуҳрат Расул, иқтисодий таҳлилчи:

    – Хитой иқтисоди ривожланишда ўзининг энг баланд натижасига эришиб бўлди. Энди янги имкониятлар излаш керак. Ҳозир дунё матбуотида турли қарама-қарши фикрлар мавжуд. Масалан, Ғарб давлатлари Хитой шу лойиҳа орқали ўзига яқин бўлган давлатларни қарз ботқоғига ботириб қўймоқчи, деб бонг урмоқда.

    – Бу хавотирлар қанчалик асосли?

    – Тўғри, баъзи бир лойиҳалар ўзини оқламаган. Масалан, Шири-Ланкада портлар қуриш учун Хитой банклари катта миқдорда қарз берган. Ҳозир бу қарзларни ортга қайтариш сўроқ остида турибди. Лекин бу Хитойнинг айби билан амалга ошмаган. Лекин буни “Бир макон, бир йўл” лойиҳасида иштирок этаётган ҳар бир иштирокчи давлатга татбиқ қилиш хато ва нотўғри.

    Ойбек Сирожов, сиёсатшунос:

    – Ҳамкорликни мустаҳкамловчи муҳим жиҳатлар транспорт ва коммуникация тизимлари орқали вужудга келади. Агар эътибор берадиган бўлсак, Хитой Африка, Осиё ва Европани ўзаро боғламоқда. Бу бир жиҳатдан бу ердаги давлат учун янги бозорларни шакллантирса, иккинчидан, Хитойдан технологиялар олиб келиш имкониятини беради. Бундан ташқари, ҳозирда денгиз йўлларида кўпроқ Ғарбнинг таъсири кучли ҳисобланади. Мана шу йўлга муқобил йўл яратиш ҳам Хитойни олдида турган асосий мақсадлардан бири. Шунинг учун Хитой “Бир макон, бир йўл” лойиҳаси кесимида муқобил йўлларни яратиш ҳаракатида.

    – Пекиндаги форумда кўплаб давлат раҳбарлари иштирок этди. Хусусан, Венгрия Бош вазири Виктор Орбан ва Россия президенти Владимир Путин. Шу лойиҳада кўп мамлакатларнинг иштирок этиши нимани англатади?

    Ойбек Сирожов, сиёсатшунос:

    – Ҳар қандай лойиҳада бир давлат манфаат кўрмаса, иштирок этмайди. Бу лойиҳа Хитой манфаатлари асосида жуда пухта ишланган. Масалан, Россия билан алоҳида, Қозоғистон билан алоҳида, Қирғизистон ва Ўзбекистон билан алоҳида йўл. Бундан ташқари, Туркманистон ва Афғонистон билан алоҳида йўл шакллантирилмоқда. Бир жиҳатдан, бундай йўллар шаклланишидан нафақат Хитой, балки Россия ҳам, Ўзбекистон ҳам манфаатдор. Худди шундай йўл Венгрия билан ҳам мавжуд. Чунки Европани боғловчи асосий йўл Венгриядан ўтади.

    Шуҳрат Расул, иқтисодий таҳлилчи
    Фото: “Дарё”

    Шуҳрат Расул, иқтисодий таҳлилчи:

    – Бу галдаги форумда Германия, Франция ва Италия давлат раҳбарлари иштирок этмади. Аслида Хитой ўзининг маҳсулотлари асосан Европага сотади. Лекин бундан 5-6 ой олдин Италия Бош вазири Жоржа Мелони Италия Хитойнинг “Бир макон, бир йўл” лойиҳасидан чиқишини эълон қилган эди. Лекин Германия ва Франция бу лойиҳадан чиқмади. Бундан ташқари, Германия ва Франция раҳбарлари жорий йил бошида Хитойга ташриф билан келиб, Хитой билан иқтисодий масалаларни муҳокама қилганди. Лекин мана шу ҳолатдан кейинги вазият бир оз тушунарсиз.

    – Хитой нега “Толибон”ни ҳам ушбу лойиҳага жалб қилмоқда?

    Ойбек Сирожов, сиёсатшунос:

    – “Толибон” ҳаракатининг мана шундай глобал лойиҳаларда иштирок этиши унга бир қатор мажбуриятларни юклайди. Шу жиҳатдан “Толибон”нинг бу лойиҳада иштирок этиши яхши. Кейин, ҳозир Трансафғон темир йўли борасида турли хил баҳслар бўлмоқда. Бу лойиҳанинг амалга ошиши тўғридан тўғри Афғонистондаги барқарорлик билан боғлиқ. Бу лойиҳанинг ишга тушиши Ўзбекистоннинг имкониятларини янада кенгайтиради.

    Шуҳрат Расул, иқтисодий таҳлилчи:

    – “Толибон” бир оз ишончсиз ҳамкор. Улар бошиданоқ берган ваъдаларини бажармади. Лекин Ўзбекистон ҳеч бўлмаганда “Толибон”ни маданий ва иқтисодий муносабатларга ўргатишимиз керак. Чунки Афғонистон бизнинг қўшнимиз. Бу ерда Ўзбекистоннинг иқтисодий манфаатлари мавжуд. Хусусан, Хитойнинг ҳам Афғонистонда катта манфаатлари бор.
    Ўзбекистон ҳукумати Афғонистонни интеграцион лойиҳаларга жалб қилиш бўйича катта иш қилмоқда. Ўзбекистон бу маънода Хитойдан ҳам кўп иш қилмоқда. Менимча, Ўзбекистон “Толибон” ҳаракатини маданийлаштирмоқчи. Шундай қилиш ҳам керак! 

    – “Бир макон, бир йўл” лойиҳаси ортидан келажакда хатарлар шаклланиши мумкинми?

    Шуҳрат Расул, иқтисодий таҳлилчи:

    – Хитой қайсидир давлатга бориб, шу қарзни оласан демаяпти. Қарз олувчи давлатнинг масъулияти ўз бўйнида. Тўғри, Хитойнинг лойиҳасида иштирок этаётган бир қанча Африка давлатлари Хитойдан олган қарзларини қайта олмайдиган ҳолатда турибди. Хитой эса Ўзбекистонга тўғридан тўғри инвестиция киритмоқда. Бу қарз эмас. Агар автомобиль саноати бўйича лойиҳа амалга ошса, Ўзбекистон 2030 йилда 1 миллион автомобиль ишлаб чиқаради. Яъни бу ерда гап Ўзбекистон Хитой билан ишлаб чиқарган автомобилларини четга сотиш ҳақида кетмоқда. Масалан, Хитойнинг катта-катта автомобиль корхоналари океан бўйида жойлашган. Ҳозир Хитойда ишчи кучи қимматлашиб кетган. Буни натижасида автомобиль тан нархи қимматлашиб кетади. Бозор иқтисодиётида энг муҳим масалани пул ҳал қилади. Агар Хитой компаниялари Ўзбекистонда ўзининг заводларини қурса, бундан Ўзбекистон катта фойда кўради. Марказий Осиёда автомобиль саноати фақат Ўзбекистонда ривожланган. Хитой айнан Ўзбекистон билан автомобиль ишлаб чиқармоқчи бўляпти.

    Фото: “Дарё”

    Ойбек Сирожов, сиёсатшунос:

    – Назаримда, Хитой билан ҳамкорликнинг битта хатарли жиҳати бор. Ҳозирда Хитой Қозоғистон билан алоҳида, Ўзбекистон ва Қирғизистон билан алоҳида, Туркманистон билан алоҳида лойиҳа қилмоқда. Келажакда бу мамлакатлар ўртасида рақобат ривожланиши мумкин. Мамлакатлар ўртасидаги интеграция мезонларидан бири – рақобат эмас, балки уйғунлик. Шу жиҳатдан бу лойиҳа Марказий Осиё интеграциясига тўлиқ хизмат қилади деб айтиб бўлмайди. Шунинг учун бу давлатлар ўртасида умумий Марказий Осиё ҳамкорлик стратегияси ишлаб қилиши керак. Мен муаммога ечим сифатида шуни кўраман ва шу стратегияни ишлаб чиқишимиз зарур!

    Хитой ҳам, Россия ҳам Марказий Осиё давлатлари ўртасида ўзаро интеграция бўлишидан манфаатдор эмас. Тўғри, улар минтақада тинчлик бўлишини истайди. Лекин бу давлатлар билан тенгма-тенг ҳамкорлик қилишни истамайди. Шу жиҳатларга ҳам эътибор қаратишимиз керак. 

    Шуҳрат Расул, иқтисодий таҳлилчи:

    – Тўғри, Россия Марказий Осиё давлатларининг ўзаро интеграциясига қаршилик қилиб келган. Лекин Хитой учун бу йўлларни ривожлантириш муҳим, чунки унинг ўзи бу йўллардан фойдаланади. Кечаги форумнинг очилиш вақтида Хитой раиси Си Цзиньпин “дунёнинг иқтисодий ривожланиш тарафдоримиз”, деди. Бундан ташқари, Марказий Осиё ва Хитой учрашувида Си Цзиньпин “биз Марказий Осиёни иқтисодий томондан ривожлантирамиз”, деб айтган эди. Бу прагматик сиёсат. Менимча, Хитойнинг бу лойиҳаси ортида қандайдир геосиёсий мақсадлари йўқ.

    Сардор Али суҳбатлашди

    21.10.2023, 19:25   Изоҳ (0)   16764
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонлик журналистлар Хитойда «Бир макон – бир йўл» дастури доирасидаги махсус акцияда қатнашди

    20.11.2018, 16:13

    Хитой Шавкат Мирзиёевни апрель ойида Пекинда ўтказиладиган «Бир макон, бир йўл» форумига таклиф қилди

    16.01.2019, 18:48

    Пекин шаҳрида «Бир макон, бир йўл» халқаро форуми бошланди

    26.04.2019, 10:41

    Хитой уч давлат раҳбарларини “Бир макон, бир йўл” форумига таклиф қилмади — ОАВ

    13.08.2023, 23:51

    Путин Хитойда бўлиб ўтадиган “Бир макон, бир йўл” форумига боради  — ОАВ

    29.08.2023, 20:40

    “Бир макон, бир йўл” Ўзбекистон учун қандай фойда келтиради?

    15.10.2023, 18:16

    Август ойида Хитой, Қирғизистон ва Ўзбекистонни боғловчи темир йўл ишга туширилади — “Независимая газета”

    16.07.2024, 22:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси

     

    Тавсия этамиз

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бухородаги боғчада уч ёшли бола ток уришидан вафот этди

    Ўзбекистон | 19 июн, 19:45

    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 

    Реклама | 19 июн, 19:30

    “Хизматлар таклиф қилиш, бу ернинг табиати ва шароитини чет элларда кенг тарғиб этиш керак” — Шавкат Мирзиёев

    Ўзбекистон | 19 июн, 19:29

    Фарғонада қайнука поччасини кетмон билан ўлдирди

    Ўзбекистон | 19 июн, 19:20

    Аббосбек Файзуллаев Туркия клубидан таклиф олди — инсайдер

    Спорт | 19 июн, 19:16

    Хонанда Шакира АҚШдаги мигрантларнинг оғир аҳволи ҳақида гапирди

    Лайфстайл | 19 июн, 19:00

    Тошкент давлат юридик университети “ТҲЕ Импаcт Ranking — 2025” халқаро рейтингида 100 поғона юқорилаб, дунё бўйича 301-ўринни эгаллади

    Ўзбекистон | 19 июн, 18:00

    Тошкентда иккинчи хотинининг 11 яшар қизини зўрлаб келган блогерга ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 19 июн, 18:49
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.