Ўзбекистонда 20 дан ортиқ банк ва микромолия ташкилоти жаримага тортилди
Улар реклама қонунчилиги талабларини бузган. Айрим рекламаларда омонатлар ва кредитлар бўйича фоиз ставкалари, амал қилиш муддати, минимал талаблар, қўшимча тўловлар, микроқарз шартлари, воситачилик ёки суғурта тўловлари каби муҳим маълумотлар умуман келтирилмаган.